Карвонсарой
Иқтисодиёт

Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида баҳорги экиш мавсуми бошланмоқда

Айдар Ашимов

Сариоғоч тумани деҳқонлари ерга ишлов бермоқдалар, Жанубий Қозоғистон вилояти, 31 март. Ушбу ҳудудда экин экиш мавсуми бошқа вилоятларга нисбатан эртароқ бошланди. (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги)

Сариоғоч тумани деҳқонлари ерга ишлов бермоқдалар, Жанубий Қозоғистон вилояти, 31 март. Ушбу ҳудудда экин экиш мавсуми бошқа вилоятларга нисбатан эртароқ бошланди. (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги)

ОСТОНА – Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида баҳорги экиш мавсуми бошланди, деб хабар берди мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги душанба, 2 апрел куни.

«Бу йил бутун мамлакат бўйлаб экин майдонларининг умумий ҳажми, ўтган йилда бўлгани каби 21,8 млн. гектарга тенг», дейилади хабарда. «Шундан 14,7 млн. га майдонга дон экинлари, жумладан, 11,4 млн. га ерга буғдой экиш режалаштирилган».

«Иш март ойи охирида жанубда, кейинроқ шимолий вилоятларда бошланади ва май охирига қадар давом этади», деди Оқмола вилоятидан бўлган фермер Анатолий Терентев Карвонсаройга. «Баҳорги дала ишлари катта меҳнатни талаб қилади, булар – тупроқни тайёрлаш, уруғ экиш ва зараркунандаларга қарши курашдан иборат.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, баҳорги экин-текин ишлари учун 375 минг дизель ёқилғиси сарфланиши кутилмоқда.

Kapital.kz бизнес-нашрининг хабар беришича, Қозоғистон агрокредит корпорацияси экиш ишлари учун фермерларга жами 60 млрд. тенге (187,5 млн. доллар) ажратади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистонда 1180 та қишлоқ хўжалиги ширкати рўйхатга олинган бўлиб, 2017 йилда уларни қўллаб-қувватлашга 25 млрд. тенге (78 млн. АҚШ доллари) ажратилган.

Бу йилги қишлоқ хўжалиги ширкатларининг сони ҳозирча аниқ эмас, шу боис ҳам давлат томонидан ажратиладиган маблағ миқдори ҳам номаълум бўлиб турибди.

Ширкатлар ташкил этиш

Ширкатлар деҳқонлар учун бир қатор афзалликларни бериши мумкин, дейди Жанубий Қозоғистон вилоятида буғдой етиштирувчи фермер Даулет Алиев.

«Банклар майда деҳқон хўжаликларига кредит бермайди ва қишлоқлардаги кўчмас мулкларни гаровга истар-истамас қабул қилади», деди у Карвонсаройга. «Ширкатлар билан эса банклар ҳамкорлик қилади, айниқса давлат кредитлашда воситачилик қилса – кредиторлар билан тушунтириш ишлари олиб бориб, кредит берувчилар билан меморандумлар имзолайдиган бўлса», дейди Алиев.

Ширкат аъзолари учун ўғитларни улгуржи нархда сотиб олиш ва фермерлик ускуналаридан биргаликда фойдаланиш афзалроқ, деди у.

«Ширкатда иштирок этиш, ночорроқ фермерларга баҳорги экин-текин ишларида улар одатда фойдалана олмайдиган ускуналарни қўллаш, юқори сифатли уруғлар сотиб олиш ва давлат субсидиясини олиш имконини беради», деди Алиев.

«Фермерлар ширкатлар ташкил этиш орқали кредит олиш, ускуналар харид қилиш ва йирик қайта ишловчи корхоналар билан шартнома тузиш имконига эга бўлишларини биладилар», деди Жамбул вилояти Тадбиркорлар палатасининг собиқ раҳбари ва айни дамда вилоят туризм бошқармаси раҳбари Карлигаш Аралбекова.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500