Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-04-09 | Хавфсизлик

Россия Суриядаги сўнгги кимёвий ҳужум учун «жавобгарликка тортилиши лозим»

Twitter тармоғида Сурия Фуқаролар Мудофаасининг оқ дубулғалилари жойлаган видеода Суриянинг Шарқий Ғутадаги, Дума шаҳрига бўлган тахминий кимёвий ҳужумдан кейинги ёш болалар тасвирланган. (Сурия Фуқаролар Мудофааси Twitter саҳифаси/AFP). Дума шаҳри мувофиқлаштириш қўмитасининг Facebook саҳифасидан олинган иккинчи видеода болалар ва катталар худди шу кимёвий ҳужумдан кейин Дума шаҳрида жойлашган тиббий муассасада сув билан ювилиб, муолажа қилинмоқдалар. (Дума шаҳри мувофиқлаштириш қўмитаси/AFP)

Карвонсарой ва AFP

ДАМАШҚ – Сурия пойтахти, Дамашқ яқинидаги исёнчилар қўлида бўлган Дума шаҳрига кимёвий дея гумон қилинган ҳужум халқаро норозиликларга сабаб бўлди ва уларнинг сабабчиларини жавобгарликка тортилиш талаб қилинмоқда.

Шарқий Ғутадаги исёнчилар маскани бўлган Дума шаҳрига жума ва шанба (6-7 апрель) кунлари такрорий ҳаво ҳужуми уюштирилди, бунинг натижасида камида 80 киши ҳалок бўлган. Россия қўллаб-қувватлайдиган Сурия президенти Башар ал-Асад заҳарли хлор газини қўллашда айбланмоқда.

Дамашқ ва Москва бу хабарларни «сохта» дея рад этди.

Оқ дубулғалилар номи билан танилган Сурия фуқаролар мудофааси хабарига кўра, Дума шаҳрида айрим оилалар ўз бошпаналари ва уйларида «газдан бўғилиб ҳалок бўлганлар». «Қурбонлар сони кескин ошиб бормоқда, тез ёрдам гуруҳлари ва фуқаро мудофааси кўнгиллилари қидирув ва қутқарув ишларини давом эттирмоқдалар», деб хабар қолдирилган 7 апрель куни Оқ дубулғалиларнинг Twitter саҳифасида. (Оқ дубулғалилар)

7 апрель куни ҳаво ҳужумига учраганидан сўнг Дума шаҳрида яшовчи фуқаролар орасида нафас сиқиши ва кимёвий қуроллар таъсирига учраш белгилари ҳақида хабар берилган. Сурия фуқаролар мудофааси ҳудудни текширмоқда ва жароҳатланганларни тиббий марказларга етказмоқда. (Оқ дубулғалилар)

Ўтган йили 20 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин (марказда), Сурия президенти Башар Асад (чапдан иккинчи), Россия мудофаа вазирлиги ва Россия армиясининг бош штабининг юқори лавозимли расмийлари билан учрашди. (Кремль)

Кимёвий ҳужум 7 апрель кечки пайт юз берган ва унда «заҳарли хлор гази» қўлланилган, деб хабар берган Суриянинг Оқ дубулғалилари. Фуқаролар мудофаасиниг кўнгиллилари Суриянинг исёнчилар назоратидаги ҳудудларда биринчилардан бўлиб ёрдамга етиб боришади.

«Аксарияти аёллар ва болалар бўлган 500 дан ортиқ бемор кимёвий модда таъсирида пайдо бўладиган аломатлар билан маҳаллий тиббий марказларга етказилди», деб хабар берилади Сурия Америка шифокорлар жамияти ва Оқ дубулғалиларнинг қўшма баёнотида.

Беморларда «нафас олиш қийинлашуви, марказий цианоз, оғиздан ҳаддан зиёд кўпик чиқиши, мугуз пардасининг куйиши ва хлорга ўхшаш ҳид чиқиши» каби аломатлар мавжуд эди, дейилади хабарда.

Оқ дубулғалилар томонидан онлайн жойлаштирилган видеода ерда ғужанак бўлиб ётган, териси сариқ тусга кирган ва оғзидан кўпик чиқаётган жабрдийдалар кўрсатилган.

18 февралдан буён Шарқий Ғутада исёнчилар қўлида бўлган сўнгги шаҳар Думада Сурия ва Россия кучлари шиддатли қирғин олиб боришмоқда, бир вақтлар у исёнчиларнинг Дамашқ ташқарисида жойлашган асосий қўрғони эди.

2013 йилнинг сентябр ойида Россия Суриянинг кимёвий қурол-яроғи заҳирасини йўқ қилинишини кафотлаши керак эди, аммо ўша даврдан бери Асад режими қайта-қайта газ ҳужумлари уюштираётганликда гумон қилинмоқда.

«Халқаро жавобгарликка тортиш» чақируви

Сурияда кимёвий қурол қўлланилиши исботи ҳарбий ҳаракатлар бошланишига сабаб бўлиши мумкин дея бир неча бор таъкидлаган Франция, 9 апрель, душанба куни БМТ хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилиш ўтказишга чақирди.

Таклиф БМТ Хавфсизлик кенгашининг саккиз аъзоси, жумладан, Америка Қўшма Штатлари ва Британия томонидан имзоланди, худди шу вақтда Россия тинчликка глобал таҳдидларни муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг алоҳида йиғилишини ўтказишни сўради.

«Кимёвий қуролдан фойдаланиш ҳарбий жиноятдир», деди Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Ле Дриан.

Душанба куни Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ушбу ҳодисага «кучли ва мустаҳкам халқаро жавоб» қайтаришга чақирган.

«Агар тахминлар тасдиқланса, бу Асад режимининг ўз халқига нисбатан ваҳшийлиги ҳамда ушбу қуролларни қўлламаслик мажбуриятига бепарволигини яна бир карра исботлайди», деди Британия бош вазири Тереза Мей душанба куни Копенгагенда Дания бош вазири Ларс Локке Расмуссен билан учрашувдан сўнг.

«Агар улар айбдор деб топилсалар, режим ва уни қўллаб-қувватлаганлар, жумладан, Россия ҳам жавобгарликка тортилиши керак», деди у.

Бундан аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп ва Франция президенти Эммануел Макрон гумон қилинган вахшийликка нисбатан «мустаҳкам ва уюшган жавоб қайтаришга» чақирган эдилар.

Икки раҳбар кимёвий қурол қўлланилганини «тасдиқловчи» маълумотлар билан алмашиб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг душанба кунги йиғилиши чоғида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришади, деб хабар беради Елисей саройи матбуот хизмати.

Трамп «бемаъни кимёвий ҳужум» қимматга тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Хитой «ҳар қандай вазиятда ҳар қайси давлат томонидан» кимёвий қурол қўлланилишини қоралайди, деди душанба куни журналистларга Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ген Шуан.

Душанба куни телефон орқали суҳбат чоғида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Россия президенти Владимир Путинга ҳужум ҳақида ўз хавотирларини билдирди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳужум учун Асад режими жавобгар эканлигида «асосли гумон» борлиги ҳақида хабар берди.

Якшанба, 8 апрель куни Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн ва Қувайт алоҳида баёнотларда ваҳшийликларда гумон қилинганларни қораладилар.

«Сурияда ҳарбий жиноятчиларнинг жазосиз қолишлари ваҳшийликлар давом этишига сабаб бўлди ва қурбонлар учун адолат ўрнатилишига путур етказди», деб хабар берди Қатар Ташқи ишлар вазирлиги.

Қувайт Ташқи ишлар вазирлиги расмийси ушбу ҳодисага нисбатан «зудлик билан халқаро миқёсда жавоб чоралари кўришга» чақирган.

Кимёвий қуролдан фойдаланиш тарихи

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) мутахассислари Думадан келган хабарларни текширмоқда, деди душанба куни КҚТТ бош директори Аҳмет Узумчу вазият борасида «чуқур ташвиш» билдириб.

Улар аниқлаган натижалардан Кимёвий қуроллар конвенцияси ҳужжатини имзолаган 192 мамлакат, жумладан Сурия ҳам хабардор қилинади. Сурия 2013 йил токсик қуроллар заҳирасига эга эканлигини хабар қилганидан сўнг конвенцияга қўшилган.

КҚТТ хабар қилинган барча токсик заҳирани йўқ қилган, аммо Узумчу Сурия режими тан олган хабарида айрим ноаниқликлар борлигини бир неча марта таъкидлаганди.

Сурияда кимёвий қурол қўлланишига оид «доимий айбловлар» манзарасида КҚТТ 2014 йилда фактларни ўрганиш бўйича ўзининг мустақил комиссиясини тузди. Ушбу комиссия 2014 йилдан бери заҳарли газларни қўлланиши эҳтимоли бўлган 70 дан ортиқ ҳолатларни тергов қилган.

2015 йилда КҚТТ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда тергов гуруҳини тузган, ушбу гуруҳга Суриядаги кимовий ҳужумлар ортида кимлар турганини аниқлаш вазифаси юклатилган.

Октябрь ойида гуруҳ Сурия ҳарбий ҳаво кучлари 2017 йил апрелда исёнчилар эгаллаган Хон Шейхун шаҳрига зарин гази билан ҳужум қилгани ҳақидаги танқидий ҳисоботни эълон қилганди.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг (КҚТТ) яқинда эълон қилинган бошқа бир ҳисоботида зарин гази 30 март куни Латамна қишлоғида қўллангани аниқланган.

Сурия режими 2014 ва 2015 йилларда 3 та қишлоқда хлор газини қўллашда айбланган эди.

Душанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров россиялик мутахассислар Думада кимёвий ҳужум белгиларини топмаганини маълум қилганди.

Бироқ, тарихда Россия Путиннинг манфаатларига қарши бўлган ҳодисаларни бости-бости қилиши ва Кремлга фойда келтирадиган ёлғонни тарқатишини тасдиқловчи далиллар етарли.

Жумладан, Россия мудофаа вазирлиги ўтган йил декабрда Суриядан «Ислом давлати» (ИД) жангариларини қувиб чиқариш бўйича миссияси ўз якунига етгани ва мамлакат ушбу жангари гуруҳдан тозаланганини эълон қилганди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 105

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

2 та фикр…

Рамзиддин | 2018-04-16

Яна ўша гап: «Россия айбдор, Путин ваҳший!». Сентралазияньюс ўз нонини оқлаши керакми? Исботсиз, ҳеч қандай текширувларсиз, Россия ва Путинни айблаш авжига чиққанда, бу сайт ҳам ўз раҳнамоларига янада яхши кўриниш мақсадида, оқни қора, қорани оқ дейишдан, керак бўлса раҳнамолари айтган ашулага ўйнашган тайёр! ОФАРИН ФЕЙК НЬЮС, ОФАРИН!!!

Унгар | 2018-04-12

Америка ҳамма нарсани, жумладан шу кимёвий ҳужумни ҳам тўқиб чиқарган.