Карвонсарой
Хавфсизлик

Босимга дош беролмаган Кремль Суриядаги кимёвий ҳужумни тергов қилиш масаласида иккиланмоқда

Карвонсарой ва AFP

9 апрель куни БМТнинг фавқулодда мажлисига йиғилган иштирокчилар Сурияда кимёвий қурол ёрдамида амалга оширилган ҳужумни муҳокама қилмоқдалар. (БМТ фотоси/Марк Гартен)

9 апрель куни БМТнинг фавқулодда мажлисига йиғилган иштирокчилар Сурияда кимёвий қурол ёрдамида амалга оширилган ҳужумни муҳокама қилмоқдалар. (БМТ фотоси/Марк Гартен)

МОСКВА – Халқаро ҳамжамият босимига дуч келган Кремль сешанба, 10 апрель куни Сурияда кимёвий қурол воситасида амалга оширилган эҳтимолий ҳужумларни тергов қилиш бўйича БМТга резолюция таклиф қилишини билдирган. Аввалроқ, Россия АҚШнинг худди шундай ташаббусига қарши чиққанди.

Жангарилар назоратидаги Дума шаҳрига заҳарли газ ёрдамида амалга оширилгани айтилаётган ва 80 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужум ортидан АҚШ 9 апрель, душанба куни Суриядаги кимёвий ҳужум ким томонидан содир этилганини аниқлаши керак бўладиган экспертлар гуруҳини тузиш бўйича резолюция лойиҳасини илгари сурди.

Сурия-Америка тиббий жамияти ва Суриянинг исёнчилар тарафидан эгалланган шаҳарларида қидирув-қутқарув ишларини олиб бораётган кўнгиллилардан иборат «Оқ дубулғалилар» берган баёнотга кўра, ҳужум оқибатида камида 500 киши касалхонага ётқизилган, уларнинг аксарияти аёллар ва ёш болалар. Россия қўллаб-қувватлайдиган Сурия президенти Башар Асадга содиқ кучлар заҳарли хлор газини қўллаганликда айбланмоқда.

Расмий Москва кимёвий ҳужум содир этилганига оид ҳеч қандай далиллар йўқ, деган даъвосида туриб олган, ваҳоланки олинган кўплаб видео ва фотосуратлар бунинг аксини кўрсатмоқда.

Россия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад билан 21 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида Суриядаги уруш муҳокамасига бағишланган учрашув чоғида қўл сиқишмоқда. (Кремль)

Россия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад билан 21 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида Суриядаги уруш муҳокамасига бағишланган учрашув чоғида қўл сиқишмоқда. (Кремль)

Россиянинг эҳтимолий кимёвий ҳужумларни тергов қилишга оид шу каби таклифлари танқидга учради ва рад этилди, сабаби унда Сурия ҳукуматига ўз ҳудудига ўтказиладиган терговда устунлик бериш кўзда тутилган эди

Сешанба куни Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШ резолюцияни ёқлаб овоз беришни сўради. Овоз бериш шарқий вақт минтақаси бўйича соат 15:00 да (Гринвич вақти билан соат 19:00 да) ўтказилиши керак эди.

Ҳарбий ҳаракатлар эҳтимоли

Кимёвий жиноятга қарши жиддий жавоб чораларини кўришга ваъда берган Қўшма Штатлар маъмурияти сешанба куни Сурия режимига қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилишга тайёр эди.

Қўшма Штатлар Буюк Британия ва Франция билан биргаликда БМТ қўллаб-қувватловидан қатъи назар, ҳаракат қилишга тайёр эканлиги баён қилган

«Дунё адолат қарор топганини кўриши лозим», деди АҚШ элчиси Никки Ҳейли. Агар ҳужумлар ортида Асад режими тургани ойдинлашса, Франция унга қарши жавоб қайтаришини айтиб огоҳлантирди

«Агар қизил чизиқ босилган бўлса, жавоб чоралари кўрилади», деди Франция ҳукумати матбуот котиби Бенжамен Гриво.

Президент Эммануел Макрон ва Трамп бўлишган разведка маълумотлари «кимёвий қурол ишга солинганини назарий жиҳатдан тасдиқламоқда», деб қўшимча қилди Гриво.

Сурия ҳукумати иттифоқчилари эҳтимолий кимёвий ҳужум учун «алоҳида жавобгар», деди Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Ле Дриан.

Расмий Лондон баёнотига кўра, Британия бош вазири Борис Жонсон АҚШнинг муваққат давлат котиби билан учрашган, суҳбат чоғида улар «ҳужумларда Асад режими томонидан аввал қўлланилган кимёвий қурол белгилари мавжуд эканлигини» таъкидлаганлар.

Эҳтимолий кимёвий ҳужум Шарқий Ғутадаги исёнчилар масканида яшовчи тинч фуқароларнинг қотилларига жуда қимматга тушади, деб таъкидлади Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сешанба куни.

«Бу қирғинни амалга оширганларни лаънатлайман. Буни ким қилган бўлса ҳам, жиноятчилар жавобгарликка тортилади ва бу уларга жуда қимматга тушади», деди Эрдўған ўз партияси вакиллари билан учрашув чоғида.

Бошқа давлатлар, жумладан Хитой ва Форс кўрфази мамлакатлари ҳам бу ҳужумни қораладилар.

Россия қўллаб-қувватлаётган Сурия ҳукумат кучлари 18 февралдан бери Ғутага қарши ҳужумларни давом эттирмоқда , ўша куни Думада 1700 дан ортиқ фуқаро ва қамалда қолган исёнчилар ҳалок бўлганди, бу ер уларнинг Шарқий Ғутадаги сўнгги масканлари бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

«Энг кўп қулайлик яратиш тизими» доирасида…

Жавоб бериш

Қонхўр Асад ва унга шерик жиноятчи давлатлар Сурия халқининг геноциди учун жавоб беражак !!!

Жавоб бериш