Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-04-11 | Хавфсизлик

Россиянинг БМТдаги ҳатти-ҳаракатлари унинг Суриядаги кимёвий ҳужумга алоқадор эканини кўрсатмоқда

Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя (чапда) 10 апрель куни Хавфсизлик кенгашида Сурияда юз берган воқеа бўйича ўтказилган фавқулодда мажлис чоғида. Швеция элчиси Олоф Скуг (ўнгда) кимёвий ҳужумни тергов қилиш қарорига нисбатан Россиянинг ветосини «фожиавий дежавю» деб атади. [Дрю Ангерер/Getty Images Шимолий Америка/AFP]

Карвонсарой ва AFP

НЬЮ ЙОРК – Сешанба, 10 апрель куни Россиянинг БМТдаги бир қатор ҳатти-ҳаракатлари – Сурияда яқинда содир этилган эҳтимолий кимёвий ҳужум ижрочиларини аниқлашга қаратилган ҳар қандай чораларга нисбатан вето қўйиши Кремлнинг Башар Асад режими томонидан содир этилаётган ҳарбий жиноятларга алоқадор эканини кўрсатди.

Воқеа жойига биринчи бўлиб етиб борганларнинг ҳисоблари, видео ва суратлари ўтган ҳафта исёнчилар қўлида бўлган Дума қўрғонига хлор гази воситасида амалга оширилган ҳужум натижасида 40 киши ҳалок бўлгани ва 500 дан ортиқ одам шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламоқда.

Сешанба куни Россия Хавфсизлик кенгашида Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) ва БМТнинг биргаликдаги текширув механизмини (ЖИМ) қайта тиклаш бўйича АҚШнинг таклифига вето қўйди. Ушбу механизмнинг амал қилиш муддати ўтган йилнинг ноябр ойида тугаган бўлиб, Суриядаги кимёвий ҳужумларни тергов қилиш ва айбдорларни аниқлашга имкон бермас эди.

9 апрель куни Суриянинг Дума шаҳрида олинган видеода газсимон хлор билан тўлдирилгани тахмин қилинаётган снаряд кўрсатилган. Ҳужум натижасида тинч аҳоли вакилларидан 40 нафари ҳалок бўлган, 500 дан ортиғи касалхонага ётқизилган. Снаряд қурбонлар фото ва видеотасвирга олинган бино ичида бўлган. Кейинроқ, россиялик ҳарбий маслаҳатчилар ушбу бинода бўлиб, «кимёвий қурол белгилари топилмаганини» маълум қилганлар. (Оқ дубулғалилар)

USS Donald Cook бошқарилувчи ракеталар ташувчи кемаси Франциянинг Шербур шаҳридаги док-станцияга кириш пайтида. Айни пайтда кема Суриядан ҳужум қилса бўладиган масофада турибди. (Жамоатчилик билан алоқалар бўйича биринчи тоифали мутахассис Терон Ж. Годболд / АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари)

Бу билан Россия кенгашда Сурия иттифоқчиларига қарши йўналтирилган чораларни тўхтатиш учун ўн иккинчи марта ўзининг вето ҳуқуқидан фойдаланди. Қарор қабул қилиниши учун унинг лойиҳасига кенгашнинг 15 аъзосидан 9 таси овоз бериши керак, унинг 5 доимий аъзолари – Буюк Британия, Хитой, Франция, Россия ва Америка Қўшма Штатлардан ҳеч бири унга қарши вето қўлламаслиги зарур.

Кенгашнинг 15 аъзосидан ўн иккитаси, жумладан Франция, Буюк Британия, Африканинг айрим давлатлари, Қозоғистон ва Қувайт АҚШ таклиф этган чораларни қўллаб-қувватлади. Боливия қарор лойиҳасига қарши овоз берган, Хитой эса бетараф қолган.

Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя АҚШни Сурияда келгуси ҳаракатларини оқлаш «мақсадида» «қарорни режалаштирганлик»да айблади.

Халқаро норозиликларга қарамай, Россия АҚШ чораси бўйича ўз версиясини таклиф этди, унга асосан Хавфсизлик кенгашига Сурияда кимёвий қуролларни қўллашдаги айбдорни белгилаш масъулияти берилади.

АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Ҳейли Россия томонидан таклиф этилган «Асад режимини ҳимоя қилиш учунгина» йўналтирилган қарор лойиҳасини рад этди, чунки, унга кўра Хавфсизлик кенгаши у чиқарган хулосаларни оқлайди, бошқача қилиб айтганда, Россияга айбдорни аниқлашга қаратилган ҳар қандай чораларга қарши вето қўллаш ҳуқуқини беради.

Сешанба куни Россия қарорининг лойиҳаси, кутилгандек, зарур бўлган тўққизта овоздан олтитасини қўлга киритиб, муваффақиятсизликка учради.

Россия учинчи қарор лойиҳасини тақдим этди, унга кўра, фактларни аниқлаш миссияси қўллаб-қувватланади, аммо КҚТТ аллақачон бу миссияни Сурияга юборган.

Бу чора-тадбирлар ҳам етарли овозга эга бўлмади, қарши томон кимёвий ҳужумларни содир этганларни аниқлаш учун аниқ механизм йўқлигини даъво қилди.

Ўч олиш ҳаракати

«Россия кенгашга бўлган ишончни йўққа чиқарди», деди Ҳейли. «Сурияга оид бирор нарсани таклиф қилсак, Россия унга қарши вето қўллайди.»

«Дунё ҳамжамияти Дума аҳолиси билан бирга кенгашдан чора кутган пайтда биргина давлат бунга тўғаноқ бўлди. Бу тарихда қолади», деди Ҳейли. «Россия Сурияликлар ҳаёти ўрнига, махлуқ ҳимоясини танлади, тарих буни ушбу кунга муҳрлайди.»

Россиянинг қўллари «Сурия болаларининг қонига беланган», деди у.

Ҳейли Хавфсизлик кенгашида етарлича овоз тўплай олмагани Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқдошларини тўхтата олмаслигини таъкидлади.

Ўч олиш ҳаракати

АҚШ маъмурияти ўзининг бир қатор иттифоқчилари билан Сурия режимини ва эҳтимол, унинг Россия ва Эронлик тарафдорларини урушдан вайрон бўлган мамлакатда заҳарли газ воситасида амалга оширилгани айтилаётган ваҳшийликлар учун жавоб беришга мажбурлаши ва бунинг учун режа ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва мудофаа вазири Жим Маттис режалаштирилган сафарларини бекор қилдилар. Сабаби, АҚШнинг USS Donald Cook эсминеци Сурияга ҳужум қилса бўладиган масофага яқинлашган.

Ўз ҳатти-ҳаракатларини Вашингтон билан маслаҳатлашган ҳолда олиб бораётган Франция президенти Эммануэль Макрон «яқин кунларда» жавоб чоралари бўйича қарор қабул қилишини айтган.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти тез орада Думада махсус тергов гуруҳи иш бошлашини маълум қилди.

БМТ бош котиби Антонио Гутьерриш Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига (КҚТТ) эркин тергов олиб бориш учун рухсат берилиши кераклигини айтди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чаршанба, 11 апрель куни эҳтимолий кимёвий ҳужумдан жабрланганлар томон зудлик билан йўл очилишини талаб қилди.

«Думадан олинган мудҳиш хабарлар ва суратлар барчамизни ларзага солади», деди БМТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича агентлиги раҳбари Питер Салама.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жабрланганларга ёрдам бериш, уларнинг саломатлигига етказилган зарарни баҳолаш ва соғлиқни сақлаш бўйича комплекс чораларни кўриш учун ушбу туманга эркин кириш таъминланишини талаб қилмоқда», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 302

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

3 та фикр…

Василий | 2018-05-01

НEГА ҲАММА УЧУН ҚОРА – ОҚ, ОҚ ЭСА ҚОРА...? ИБЛИС ҲАММАНИ КЎЗИНИ КЎР ҚИЛИБ ҚЎЙГАН ВА ҲEЧ КИМ ҲАҚИҚАТНИ ГАПИРИШНИ ИСТАМАЙДИ, САБАБИ ЕР ЮЗИНИ АЙНАН ИБЛИС БОШҚАРМОҚДА. ЛEКИН ЯҚИНДА ҲАММАСИ ТУГАЙДИ. ХУДО УНИНГ ЕРИ ВА ХАЛҚИНИ ҚИРАЁТГАН ҲАММА РАҲБАРЛАРНИ ЙЎҚОТИБ ТАШЛАЙДИ..КИМДА-КИМ ҚИЛИЧ УШЛАБ ЖАНГГА КИРСА, ҚИЛИЧДАН ҲАЛОК БЎЛАДИ

Назарали | 2018-04-24

Раҳмат

Аааааааа | 2018-04-23

Муаллиф, америкослар ва уларнинг вассаллари сени неча пулга сотиб олишган?