Карвонсарой
Хавфсизлик

Ўзбекистонда хавфсизлик хизмати ислоҳотлари: назорат ва янгича йўналиш

Максим Енисеев

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент вилоятида операция ўтказмоқда, 2017 йил, 26 июнь. Эндиликда Давлат хавфсизлик хизмати деб номланадиган янги ташкилот ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва замонавий таҳдидларга қарши янада самарали курашиш устидан назоратни қўлга олди. (Унус Латип)

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент вилоятида операция ўтказмоқда, 2017 йил, 26 июнь. Эндиликда Давлат хавфсизлик хизмати деб номланадиган янги ташкилот ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва замонавий таҳдидларга қарши янада самарали курашиш устидан назоратни қўлга олди. (Унус Латип)

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан бир вақтлар ҳаммани қўрқувга солган хавфсизлик хизматининг ислоҳ қилинишини кузатувчилар Ўзбекистонда ўзгаришлар бошлангани сифатида эътироф этмоқдалар.

Сўнгги ойларда Миллий хавфсизлик хизматида амалга оширилган ўзгаришлардан бири унга янги – Давлат хавфсизлик хизмати деган номнинг берилиши ва уни 23 йил бошқарган раҳбарнинг лавозимидан озод қилиниши бўлди.

Узоқ йиллар давомида собиқ МХХ КГБдан қолган эски разведка усулларидан фойдаланиши ва мунтазам равишда ваколатларини ошириб юбориши сабаб танқидга учраб келган.

Замонавий ислоҳотлар зарурати

МХХни ислоҳ қилиш аввалги хизмат кураша олмаган ўзгарувчан хавфсизлик таҳдидларига қарши туриш учун зарур, деган эди Мирзиёев 22 декабрь куни парламентдаги нутқи давомида. У идоранинг ваколатлари асоссиз равишда кенгайтириб юборилганини таъкидлаганди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев (ўртада) ва мудофаа вазири Абдусалом Азизов Жиззахдаги ҳарбий машғулотларни кузатмоқдалар, 31 март. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев (ўртада) ва мудофаа вазири Абдусалом Азизов Жиззахдаги ҳарбий машғулотларни кузатмоқдалар, 31 март. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Ўзбекистон армиясининг махсус бўлинмаси аскарлари Жиззахдаги машғулотлар чоғида, 31 март. Янги номга эга бўлган Давлат хавфсизлик хизмати бошқа таҳдидлар қаторида, терроризм ва экстремизмга қарши кураш олиб боради. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Ўзбекистон армиясининг махсус бўлинмаси аскарлари Жиззахдаги машғулотлар чоғида, 31 март. Янги номга эга бўлган Давлат хавфсизлик хизмати бошқа таҳдидлар қаторида, терроризм ва экстремизмга қарши кураш олиб боради. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

«Биз бу тузилмани ислоҳ қилишимиз зарур. Милий хавфсизлик хизмати ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиши керак», деган у AFP хабарига кўра.

«Дунёнинг айрим минтақаларидаги нотинчликлар миграциянинг ортишига сабаб бўлади ва бу ўз навбатида терроризм ва экстремизм тарқалишига олиб келади», деган эди у.

18 минг нафар фуқаронинг исми экстремистларнинг қора рўйхатидан чиқариб ташлангани2017 йилда Мирзиёевнинг ўзига хос ислоҳотларидан бири бўлиб, бу МХХ ўз вақтида хавфсизликни таъминлаш баҳонасида ўз ваколатларини ҳаддан ташқари ошириб юборганини тасдиқлаган.

«МХХ террорчи ва экстремистларнинг кириб келишига қарши муваффақиятли курашган, аммо бу йўлда қаттиқ чоралар қўллаган», дейди тошкентлик сиёсатшунос Валерий Хан Карвонсарой нашрига. «Ўзбекистонликлар МХХни репрессив идора деб билганлар.»

Агентлик номининг ўзгариши

31 январь куни 1995 йилдан бери агентликка раҳбарлик қилган Рустам Иноятовнинг Мирзиёев томонидан истеъфога чиқарилиши ҳукумат МХХни ислоҳ қилиш ниятида қатъий эканини кўрсатди. Мирзиёев Иноятов ўрнига собиқ бош прокурор Ихтиёр Абдуллаевни тайинлади.

Ушбу воқеа ортидан, 14 март кунги президент фармони билан МХХ ДХХга айланди ва йиллар давомида одамларни қўрқувга солган қисқартма йўқолди.

14 март кунги фармонга берилган расмий изоҳда «миллий хавфсизлик» тушунчаси жуда кенг экани ва ваколатларнинг асоссиз кенгайтириб юборилишга сабаб бўлгани, «давлат хавфсизлиги» эса идора фаолиятини давлат аҳамиятига эга чинакам таҳдидларга қаратиши таъкидланган.

Фармон билан ДХХга терроризм, эсктремизм, уюшган жиноятчилик ҳамда қурол-яроғ ва наркотиклар савдосига қарши кураш олиб бориш вазифаси юклатилди.

Gazeta.uz хабарига кўра, 30 март куни журналистлар олдида қилган чиқиши чоғида Абдуллаев, идора ушбу устувор йўналишлар бўйича фаолият олиб боришини тасдиқлаган.

Давлат хавфсизлик хизмати «Ислом давлати» (ИД) террорчилик гуруҳи, Толибон, Туркистон Ислом ҳаракати ва Афғонистон шимолидаги бошқа жангари гуруҳларнинг фаоллашуви, шунингдек, жангарилар сафида бўлган Марказий Осиёликларнинг турли жойлардан мамлакатимизга кириб келишга уриниши муаммоларига қарши туриши керак бўлади, деди у.

Шунингдек, идора ўз саъй-ҳаракатларини экстремистик адабиётларнинг тарқалиши ҳамда қурол-яроғ ва наркотикларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш, радикализмга қарши қонунчиликка амал қилинишини таъминлаш, хориждаги меҳнат муҳожирларининг экстремистик оқимларга жалб этилишига қарши курашга қаратади, деди у.

Қонунга асосланган назорат

«Ўзининг 26 йиллик фаолияти давомида МХХ қонунчиликка таяниб эмас, балки 1991 йилги қисқагина ҳукумат қарори асосида иш юритиб келган», дейди тошкентлик ҳуқуқшунос Муслима Ҳакимова Карвонсаройга. «Шу пайтгача унинг фаолиятини тартибга солувчи ҳеч қандай ҳужжат қабул қилинмаганди.»

29 март куни Сенат «ДХХ устидан назорат ўрнатувчи» қонунни қабул қилди, деди қонун матни билан танишиб чиққан Сенатдаги манба Жавоҳир Мавлонов Карвонсаройга.

«ДХХ бевосита президентга бўйсунади, шу билан бирга, ўз фаолияти ҳақида Сенатга ҳисобот бериб туради. Унинг иш фаолиятининг қонунга мувофиқлигини эса Бош прокуратура назорат қилиб боради», деди у.

Қонун қабул қилинганидан кўп ўтмай, МХХ даврида юқори лавозимга эга бўлган бир қатор расмийлар хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда гумонланиб, ҳибсга олинган.

Жумладан, Озод Европа/Озодлик радиоси 2 апрель куни МХХнинг терроризмга қарши кураш бўйича Тошкент вилояти бошқармасининг собиқ раҳбари Мансур Мирзаев, бир кун ўтиб, МХХ генерали Ҳаёт Шарифхўжаев ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

«Бундай янгиликлар кишига умиб бағишлайди», дейди сиёсатшунос олим Валерий Хан. «Ўз сафларини тозалаб олганидан сўнг, ДХХ янада самаралироқ ишлаши ва барча эътиборини ҳақиқатан ҳам муҳим таҳдидларга қаратишини кутса бўлади», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Menga maqola juda yoqdi

Жавоб бериш

Мен мхх билан хамкорликда ишлаганман анча йил хозирда дхх билан хам хамкорликда ишлашим мумкунми

Жавоб бериш