Карвонсарой
Атроф-муҳит

АҚШ томонидан молиялаштирилган экологик танлов Қозоғистонда «яшил» ҳаётни тарғиб қилмоқда

Айдар Ашимов

Суратда: Танловда қатнашган Анель Амиркенова, 14 апрель. Қоғознинг орқа тарафига танлов номи – «7 яшил кун» деб ёзиш орқали ундан такроран фойдаланиш танловдаги вазифалардан бири эди. (Айдар Ашимов)

Суратда: Танловда қатнашган Анель Амиркенова, 14 апрель. Қоғознинг орқа тарафига танлов номи – «7 яшил кун» деб ёзиш орқали ундан такроран фойдаланиш танловдаги вазифалардан бири эди. (Айдар Ашимов)

ОСТОНА – АҚШ элчихонаси ҳомийлигида 6-12 апрель кунлари ўтказилган «7 яшил кун» номли танлов давомида қозоғистонликларга атроф-муҳит муҳофазасининг аҳамияти ҳақида тушунча берилди.

«Танловдан кўзланган мақсад – Қозоғистонда атроф-муҳит муҳофазасини тарғиб қилиш ва инсон ҳатти-ҳаракатлари сайёра ҳаётида улкан роль ўйнашини тушунтиришга кўмаклашиш», дейилади Остонадаги АҚШ элчихонасининг танлов ҳақидаги эълонида.

Танлов қатнашчилари ҳафта давомида кундалик вазифаларни бажариб, #7DaysOfGreen хештеги билан Инстаграм тармоғига фото ва видеороликлар жойлаштириб бордилар.

Хабарда айтилишича, танлов учун юборилган материаллар элчихона томонидан ўзига хослиги, долзарблиги ва интилишлар бўйича баҳоланди, асосий соврин сифатида эса iPhone ўйналди.

Танлов 198 иштирокчи билан бошланди, бироқ, ҳафталик охирида улардан 144 нафари қолди.

«Танлов олдига қўйилган мақсадлар кўпчиликка оддий инсон атроф-муҳитни қандай муҳофаза қилиши мумкинлигини тушунтириб берди», дейди танловда қатнашган олмаоталик Анель Амиркенова Карвонсарой билан суҳбатда.

У велосипедда ҳаракатланиш, кўп марталик идишлардан фойдаланиш ва гўштдан воз кечиш орқали атроф-муҳит муҳофазасига кўмаклашишга қарор қилганини айтган.

«Танлов ўтказилганидан хурсандман, одамлар унда бажонидил иштирок этдилар», дейди танловда 9 яшар ўғли билан қатнашган атбасарлик Людмила Петрова.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қаттиқ маиший чиқиндиларни экологик утилизация қилиш ушбу дастурга тушадими, кимдир айта оладими?

Жавоб бериш