Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-04-25 | Аёллар ҳуқуқлари

БМТ-EИ лойиҳаси Қирғизистонда аёллар салоҳиятини оширишга хизмат қилади


Қирғиз аёллари Бишкек марказида савдо қилмоқда, 19 апрель. ЕИ томонидан молиялаштирилган лойиҳа Қирғизистонда турли ёшдагилар орасида ва гендер чегаралари оша аёллар ролини ўзгартиришга йўналтирилган. (Аскер Султанов)

Қирғиз аёллари Бишкек марказида савдо қилмоқда, 19 апрель. ЕИ томонидан молиялаштирилган лойиҳа Қирғизистонда турли ёшдагилар орасида ва гендер чегаралари оша аёллар ролини ўзгартиришга йўналтирилган. (Аскер Султанов)

Аскер Султанов

БИШКЕК – Европа Иттифоқи ва «БМТ-Аёллар» ташкилоти Қирғизистонда хотин-қизларга қарши зўравонликка барҳам беришга қаратилган уч йиллик лойиҳани амалга ошириш учун бирлашдилар, бунда асосий мақсад мажбурий никоҳлар ёки келин ўғирлашни тўхтатишга қаратилган.

«Авлодлар ва гендер чегаралари оша – Қирғизистонда жамият гендер зўравонлигига қарши» деб номланган лойиҳанинг асосий мақсади қирғиз аёлларига нисбатан оилада ва жамиятда ҳурматга асосланган гендер нормаларини жорий этишга қаратилган», дейди Қирғизистондаги «БМТ-Аёллар» ташкилоти мутахассиси Нурай Мамитова.

«БМТ-Аёллар» ташкилотининг 10 апрель кунги баёнотига кўра, уч йиллик лойиҳа учун Қирғизистонда ЕИ делегацияси томонидан 800 минг евродан (66 миллион қирғиз сўми) ортиқ маблағ ажратилган.

Қирғизистонда апрел ойида бошланган лойиҳа «БМТ-Аёллар», «HelpAge International» ва «Ўзгаришлар агентлари» нодавлат ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда. У учта асосий босқичдан иборат бўлади.

Биринчи босқич тўртта мақсадли вилоятлар – Ўш, Боткен, Талас ва Иссиқкўл вилоятларида гендер зўравонлигини камайтиришга қаратилган, деб маълум қилди Мамитова.

«Биз лойиҳанинг илк босчиқида гендер ролларини ўзгартириш методологиясига асосланган машғулотларни бошладик», деди у Карвонсаройга.

«Қишлоқ жойларда эр-хотинлар ушбу ўқув машғулотларида қатнашиб, психолог билан ишлайдилар», деди у. «Сеанслар эр-хотин учун умумий мақсадлар ва истакларни аниқлашга қаратилган».

«Уларнинг хоҳиш-истаклари оила аъзоларининг эҳтиёжлари билан биргаликда инобатга олинади. Бу усуллар аёлларга нисбатан зўравонликни камайтиришга ёрдам беради.

Иккинчи босқич оилавий мажбуриятларни тенг равишда тақсимланишига эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

«Иккинчи босқичда оила машғулотлар давомида ўз муаммоларини очиқ муҳокама қилиб, турли стереотипларни (масалан, оиладаги барча юмушлар аёллар зиммасида эканлиги) ўзгартириш устида ишлайди.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳанинг учинчи босқичида брошюралар тарқатиш ва ОАВда эълонлар жойлаштириш мўлжалланган.

«Биз 16 минг кишини қамраб олишни режалаштирмоқдамиз, улар лойиҳадан бевосита манфаатдор бўладилар», деди у. «Жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш мақсадида эса 200 минг кишини қамраб олиш кўзда тутилган».

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 12

Фикрлар 3

Captcha
Сайдулла | 2018-05-15

Бўлмаган гап, бизнинг мамлакатда аёллар зўрланаётгани ҳақида биринчи марта эшитяпман, БМТ ва Европа юртимизда қандайдир финта бошламоқчига ўхшайди

Жавоб бериш
Жамал | 2018-05-06

Лойиҳада қатнашишни истайман.

Жавоб бериш
Камиль Рузиев | 2018-04-28

Бу ўз вақтида амалга оширилаётган лойиҳа, зўравонлик қурбонлари бўлган аёлларга кўмаклашувчи "Вентус" нодавлат ташкилоти лойиҳани Иссиқ-кўлда амалга оширишини истардим.

Жавоб бериш