Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-04-26 | Хавфсизлик

Хавотирларнинг кучайиши ортидан Қозоғистон Россиядан узоқлашмоқда

Ўтган йили сентябрь ойида Россия махсус кучлари Қозоғистон чегараси яқинида ҳақиқий жанговар қуроллар билан ўқув машқларини ўтказди. (Глобал ҳарбий стратегия ва статистикасининг Facebook саҳифаси)

Арман Калиев

ОСТОНА – Кремль билан халқаро масалаларда якдил позицияда бўлишга одатланган Қозоғистон Россия билан алоқаларини қайта кўриб чиқмоқда, дейди таҳлилчилар.

Қозоғистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзосидир. У 14 апрель куни Россия томонидан таклиф қилинган, Сурияда коалиция томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумларини қораловчи резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватлашни истамади. Ҳаво ҳужумлари бир неча кун олдин Сурия президенти Башар Асад томонидан эҳтимолий кимёвий қурол қўлланишига жавобан кўрилган чора бўлди.

Россия томонидан қўллаб-қувватланган Сурия режими Дамашқ яқинида 40 киши ҳаётига зомин бўлган ва 500 кишига жароҳат етказган, исёнчилар маскани бўлган Думада уюштирилган кимёвий қурол ҳужумида айбланмоқда.

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан қўл сиқишмоқда, Москва, 2017 йил, 27 декабрь. 14 апрель куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Қозоғистоннинг Россия таклиф қилган резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватламагани кутилмаган қадам бўлди. (Александер Неменов/AFP)

Россия чегараси яқинидаги Қозоғистон кўмир электростансияси, 2017 йил, сентябрь. (Facebook)

Россия, Монголия, Хитой ва Қозоғистон чегаралари кесишган жой яқинидаги Олтой ҳудудида жойлашган Россия чегара назорати пункти, 2016 йил, 27 ноябрь. (Facebook)

Россия резолюцияси муваффақиятсизликка учради ва қўллаб-қувватланмади. Кенгашнинг 3 аъзоси уни ёқлаб, 8 нафари эса қарши овоз берди. Қозоғистон яна уч мамлакат билан бирга бетараф қолган. Резолюция қабул қилиниши учун кенгашнинг 15 аъзоси кўпчилик бўлиб овоз бериши керак, бунда бешта доимий аъзо – Буюк Британия, Хитой, Франция, Россия ҳамда АҚШ вето қўлламаслиги талаб этилади.

БМТ матбуот хизмати баёнотига кўра, ҳужжат лойиҳаси қабул қилинган тақдирда «АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан бунга ўхшаш ҳар қандай фаолиятни зудлик билан тўхтатиш ва халқаро қонунларга зид келадиган ҳар қандай куч ишлатишдан тийилиш талаб қилинган бўларди».

Ишончсиз иттифоқчи

Таҳлилчиларга кўра, Россия билан узоқ муддатдан бери яқин геосиёсий ҳамкорлиги ҳисобга олинса, Қозоғистоннинг бетараф қолиши алоҳида эътиборга молик воқеадир.

Икки давлат ўтмишда ҳарбий йўналишда яқин ҳамкорлик қилган. 1992 йилдан буён Қозоғистон Россия раҳбарлик қиладиган ва собиқ Совет республикаларини бирлаштирувчи хавфсизлик иттифоқи ҳисобланувчи Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) аъзоси бўлган.

Шу билан бирга, Қозоғистон собиқ совет давлатларининг савдо блоки ҳисобланган Евроосиё иқтисодий иттифоқига ҳам аъзо.

Остонанинг ушбу қадами ўзгарувчан ташқи сиёсати ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиши туфайли халқаро майдонда яккаланиб қолган Россия билан бирга бир кемада бўлишни истамаётганлигининг белгисидир, дейди қозоғистонлик сиёсий таҳлилчилар.

Шундай бўлса-да, айрим тахминларга кўра, Қозоғистон учун Кремль таъсиридан чиқиш осон бўлмайди ва бир неча йилларни талаб қилиши ҳам мумкин.

Алоқаларни кескин равишда узиш 2014 йилда Россия Украинани босиб олганига ўхшаш вазиятни келтириб чиқариши мумкин, деган эди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Айдос Сарим Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиосининг Украина хизматига январ ойида.

«Россияга совет ядровий қуролларини қайтариб бериш эвазига Украина, Беларус ва Қозоғистонга нисбатан тажовуз қилмасликни кафолатловчи 1994 йилда имзоланган Будапешт Хавфсизлик кафолати тўғрисидаги меморандуми каби икки томонлама битимларгагина асосланиш жуда ҳам соддалик ҳисобланади, деди Сарим.

«Россия билан келишувлар улар ёзилган қоғозга ҳам арзимайди», деб қўшимча қилди у.

«Собиқ империядан ажрашнинг икки йўли бор», деди Сарим. «Қозоғистон танлаган тинчлик йўли бор, у жуда узун. Шунингдек, Грузия ва Украинада бўлгани каби, уруш билан кечадиган ёмон йўл ҳам бор».

Низодан қочиш

Қозоғистон расмийлари Россия томонидан Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларига киришга уриниш эҳтимолини ҳам истисно қилмай қўйганлар.

2014 йилда Россия Қрим яриморолини куч билан Украинадан ажратиб, ўзига қўшиб олиши Қозоғистон учун хавотирли белги бўлди, дейди сиёсий таҳлилчилар.

Остона Россияга қарши мувозанат кучига эга бўлиши керак, Россия раҳбарлигидаги ОДКБ унга тўғри келмайди, дейди уралсклик сиёсий таҳлилчи Султанбек Султангалиев Карвонсарой нашрига.

Шу мақсадда ўтган йил июль ойида Қозоғистон Америка Қўшма Штатлари билан ҳарбий битимни имзолади, бу ҳамкорлик 2018 йилдан 2024 йилгача давом этади.

Қозоғистон хавфсизлик масалаларида ҳам Қўшма Штатларни фаол қўллаб-қувватлашни бошлади. Масалан, Афғонистонга юк ташишда АҚШ армиясининг Оқтов ва Қуриқдаги Каспий денгиз портларидан фойдаланишига рухсат берди.

«Бу Қозоғистон танлаган прагматик ташқи сиёсат йўлининг яққол мисоли бўлиб, у кўп векторли ёндашув принципига асосланган», деди Султангалиев.

Ўтган йили кузда Қозоғистон Кремлнинг устомонлиги билан яхши таниш бўлган давлатга мос келувчи ҳарбий доктринани қабул қилди.

Янги доктринанинг таҳлили Россиянинг Украинага қарши тажовузига Қозоғистоннинг муносабатини очиқлайди, дейди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Руслан Жанғази.

«Янги доктринада илк бор «гибрид уруш» ва «киберҳужум» тушунчалари Қозоғистонга қарши ҳарбий таҳдидлар қаторида тилга олинган», деди Жанғази Карвонсарой нашрига.

Остона Қозоғистоннинг Россия билан чегарадош шимолий вилоятларида Украинада бўлган воқеалар юз беришидан хавотирда, дейди у.

Хавф остидаги Қозоғистон

Жонғозига кўра, Қозоғистонни Россия тажовузи олдида заифлаштираётган уч омил бор. Москва руслардан иборат этник озчиликларни ҳимоя қилиш бошқа мамлакат ҳудудига бостириб киришга сабаб бўлиши мумкинлигини аввал кўрсатиб бўлганди.

«Энг аввало, мамлакатда этник-демографик мувозанатга путур етган. Бу шимолий ва шарқий ҳудудлардаги қозоқ миллатига мансуб аҳоли манфаатларига зид, сабаби бу ерларда руслар (худди Қримда бўлгани каби) ҳукмрон», дейди Жонғози Карвонсарой билан суҳбатда.

«Иккинчи муҳим омил – айрим этник озчиликлар (ушбу ҳолатда - руслар) орасида мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятдан яширин норозилик мавжудлигидир. Бу Украинага қарши олиб борилаётган урушда ҳам фаол қўлланилмоқда», деди у.

«Учинчи омил - ушбу вилоятлар бевосита Кремлнинг ахборот сиёсати таъсирида қолган, сабаби ушбу ҳудудлар аҳолиси, асосан Россия оммавий ахборот воситаларини кузатади», деди Жонғози.

Жонғозининг айтишича, бу каби хавфлар расмийларнинг аҳолини кўчиришни бошлашига учун жиддий сабаб бўлган. Натижада, асосан этник қозоқлардан иборат жанубликлар шимолий ҳудудларга кўчирилмоқда.

Қозоғистон ҳукумати шимолга кўчиб ўтадиганларга ижтимоий кўмак бериб келади ва буни расман жанубда ортиқча ишчи кучи, шимолда эса иқтисодий эҳтиёж мавжудлиги билан изоҳлайди, деди у.

Бундан ташқари, кузатувчилар 1998 йилда Қозоғистон пойтахтининг жанубдаги Олмаотадан шимолдаги Остонага кўчирилишини мамлакатнинг ўз ҳудудини муҳофаза қилишга интилиши сифатида баҳолаганлар.

Вам нравится эта статья?

Ca mobile no 92

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

5 та фикр…

Владимир | 2018-05-04

Сиз .com нашрига қаранг, атайин сохта маълумотлар тарқатадилар, мақоланинг чаласавод «таҳлилчи» муаллифлари (Соловьевлар) эса низо уруғини сочмоқда, ўйлаб кўринг! (Владимир Соловьев таниқли Россия теле ва радио бошловчиси, агрессив ташвиқоти ва Путинни қўллаб-қувватлаши билан машҳур)

Василий | 2018-05-02

Одамлардан кимдир сўрадими? Қанақа агрессия? Ақлдан озганмисиз? Яна қандай мувозанат? Биз ҳар қандай айблов ва ҳужумларга қаршимиз! Янкилар ҳаммангизни гиж-гижлайдилар! Биз Сурияда тинчлик тарафдоримиз!

Андрей | 2018-04-30

Чаласавод одамларни Россия агрессияси билан қўрқитишни бас қилинг. Россия харитасига назар солинг - улар аввал ўз ерларида тартиб ўрнатиб олсинлар.

Кайрат | 2018-05-03

Шундай ҳудудга эга Россия Федерацияси Сурия, Украинадаги низоларда фаол иштирокчи. Дума ва журналистларнинг фикр-мулоҳазаларидан ҳам муносабат аниқ. Шундан келиб чиққан ҳолда мақоланинг матни адекват ёзилган.

Георгий | 2018-04-27

Улар билан дўст бўлиш керак, аммо қуролни ҳам тайёр ушлаш керак...