http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/05/02/feature-01
Россия Путин кузатувида ядровий урушни машқ қилди
| Хавфсизлик

Йил охиригача Қозоғистонда барча уяли телефонлар рўйхатдан ўтказилади

Айдар Ашимов

image

Қозоғистон Ахборот ва алоқа вазирлиги фуқаролардан 31 декабрга қадар ўз телефонларини ва шахсий маълумотларини рўйхатдан ўтказишларини сўради. [File]

ОСТОНА – Қозоғистон Ахборот ва алоқа вазирлиги мамлакат фуқароларини йил охирига қадар мобил қурилмарни рўйхатдан ўтказишга чақирмоқда.

31 декабр сўнгги муддат этиб белгиланган. Ҳукумат бу муддатга қадар рўйхатдан ўтмаганлар учун қандай жарима белгиланиши ҳақида маълумот бермаган.

«Ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган идентификацион кодга эга ва Қозоғистон ҳудудидаги уяли алоқа тармоқларига уланган барча мобил қурилмалар рўйхатдан ўтказилиши керак», дейилади вазирлик баёнотида. Бу ҳақида 18 апрел куни Tengri News нашри хабар берган.

Вазирлик хабарига кўра, ҳар бир халқаро мобил қурилма идентификатори (IMEI) коди алоҳида фойдаланувчининг шахсий маълумотига боғланади. Бу маълумот Давлат радиочастоталар хизматининг умумий маълумотлар базасида сақланади.

image

22 апрел куни Қозоғистондаги мобил алоқа фойдаланувчилари IMEI рақамлари ҳақида маълумот беришлари кераклиги ҳақида хабар олганлар. (Айдар Ашимов)

«Қозоғситонда терроризмга қарши кураш мақсадида мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш амалиёти икки йил олдин жорий этилган эди», деди таразлик сиёсацҳунос ва «Бейбит Аспан» (Тинч Осмон) нодавлат ташкилоти раҳбари Руслан Сексенбаев Карвонсарой нашрига.

Шунга қарамай, қурилма кодининг якка ўзи фойдаланувчи ҳақида маълумот бермайди, деди у.

«Шу сабабли, қурилманинг IMEI коди, фойдаланувчининг телефон рақами ва унинг шахсий маълумотлари барчаси биргаликда сақланади», деди у.

Тўпланган маълумотлар ҳуқуқ-тартибот органларига йўқотилган ва ўғирланган телефонларни IMEI кодлар орқали топишга ёрдам беради, деди Сексенбаев.

Бу маълумотлар ҳукуматга терроризм билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва бартараф қилишда кўмаклашади, деди у. «Айрим ҳоллардамобил қурилмалар бомбаларни портлатишда қўлланиши мумкин», деб қўшимча қилди у.

Фойдаланувчиларни идентификация қилиш

«Ҳар бир мобил телефонда серия рақами ва IMEI коди бор», деди остоналик ИТ мутахассиси Болат Искаков Карвонсарой нашрига. «Бу код халқаро форматда бўлади ва ҳар бир телефон учун ноёб бўлиб, ишлаб чиқарувчи томонидан унга «ўйиб ёзилган» кабидир – уни ўзгартириб бўлмайди.»

Қозоғистондаги барча мобил қурилмалар ва уларнинг эгалари ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилади, деди у.

«IMEI кодини аниқлаш жуда осон – телефонингизда *#06# комбинациясини терасиз ва у экранда пайдо бўлади», деди Искаков.

Агар телефон иккита SIM карта учун мўлжалланган бўлса, унинг иккита IMEI коди бўлади, деди у.

«Фойдаланувчилар ўз маълумотларини турли йўллар билан тақдим этишлари мумкин, булар: СМС юбориш, операторга қўнғироқ қилиш, хизмат марказига бориш, веб-сайт ва мобил илова орқали», деди Beeline компанияси вакили Алексей Бендз Карвонсарой нашрига.

«Бу қарорга дастлаб салбий муносабат билдирилди», дейди остоналик Алина Берданова.

Уяли телефон фойдаланувчиларига бу шахсий маълумотлар тўпланиши учун яна бир баҳона, ҳукумат томонидан фуқароларни кузатишнинг навбатдаги усули ва яна вақт йўқотишдек бўлиб кўринди, деди у.

«Аммо, ҳукумат рўйхатга олиш жараёни бир неча дақиқадан кўп вақт олмайди деб ваъда беряпти», дейди Берданова. «Хавфсизлик учун бу ишни қила оламиз.»

Сизга мақола ёқдими?
13
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha