| Оммавий ахборот воситалари

Марказий Осиё аҳолисининг деярли ярми Россия ОАВга ишонмаслиги сўровлардан маълум бўлди

Карвонсарой


Россиянинг асосий онлайн оммавий ахборот воситаси бўлган «Спутник» сохта ахборот ва миш-миш тарқатиши сабабли тез-тез танқидга учраб туради. (Спутник)

Россиянинг асосий онлайн оммавий ахборот воситаси бўлган «Спутник» сохта ахборот ва миш-миш тарқатиши сабабли тез-тез танқидга учраб туради. (Спутник)

Сўровлар натижасида Марказий Осиё аҳолисининг деярли ярми «Спутник» ва RT каби Россия ОАВга ишонмаслиги маълум бўлган.

Апрель ойи давомида олиб борилган «Спутник ва RT каби Россия ОАВга ишонасизми?» деб номланган Карвонсарой сўровномасида 758 киши иштирок этган.

Ўқувчилар орасида 264 киши (34%) «ҳа», 377 таси (48%) «йўқ», 63 нафари (8%) «мавзуга боғлиқ» ва 58 ўқувчи (7%) «Мен RT ёки «Спутник» ҳақида ҳеч қачон эшитмаганман» деб жавоб берган, 23 (3%) одам «билмайман» деган жавобни танлаган.


Кремлнинг давомли сохта ахборот тарқатиш кампаниялари сабабли сўнгги йилларда Марказий Осиёда «Биринчи Канал» каби Россия янгиликлар каналларининг машҳурлиги пасайган. (Биринчи канал)

Кремлнинг давомли сохта ахборот тарқатиш кампаниялари сабабли сўнгги йилларда Марказий Осиёда «Биринчи Канал» каби Россия янгиликлар каналларининг машҳурлиги пасайган. (Биринчи канал)


Апрель ойи давомида Карвонсарой саҳифасида ўтказилган сўровлар натижаси. (File)

Апрель ойи давомида Карвонсарой саҳифасида ўтказилган сўровлар натижаси. (File)

Асосий жавоблар – 51% Қозоғистондан, 17% Ўзбекистондан, 8% Қирғизистондан, 4% Тожикистондан ва қолган 20% Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардаги турли прокси серверлардан олинган.

Сўровномага бир хил IP-манзилга эга жавоблар ҳам таъсир қилган. Бунда бир иш жойидаги ёки интернет-кафедаги турли шахслар ёхуд бир шахс бир неча маротаба сўровномада қатнашгани, бошқа ном билан айтганда, «бюллетенларнинг ёппасига тўлдирилиши» ҳолатини аниқлаш қийин.

Фақат уникал IP-манзиллар ҳисобга олинган тақдирда ҳам, 573 та иштирокчининг учдан бири ёки ундан кўпроғи Россия ОАВга ишончсизлик билдирган.

Уникал IP-манзиллардан келган жавоблар ҳисоблаб чиқилгач, натижалар қуйидагича бўлди: 235 (40%) - «Ҳа», 217 (37%) - «Йўқ», 59 (10%) - «Мавзуга қараб», 52 (9%) - «Мен ҳеч қачон RT ёки «Спутник» ҳақида эшитмаганман» ва 21 (4%) - «Билмайман».

Фақат Қозоғистондан олинган жавоблар ҳисобланадиган бўлса, у ҳолда 92 та одам (23%) «Ҳа», 237 таси (59%) «Йўқ» деб овоз берган. Уникал IP-манзиллар ичида эса, 85 (32%) «Ҳа» ва 119 (44%) «Йўқ» деган жавоб берилган.

Россия манбалари ишончни йўқотмоқда

Мазкур сўровнома натижалари Марказий Осиёда Россия ОАВга нисбатан ишончсизлик тобора ортиб бораётган вақтда маълум бўлди.

Ўзбекистонликлар эса ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва ОАВни кузатиш масаласида зийраклашганлар, оқибатда уларнинг Россияга тегишли ресурсларга нисбатан ишончи йўқолиб бормоқда.

Дунё бўйлаб жамоатчилик фикрига таъсир қилишга уринишда айбланган Россиянинг «троллар фабрикаси»га тегишли юзлаб Facebook ва Instagram ҳисобларининг ўчирилиши бу ишончга янада кўпроқ путур етказди.

4 апрель кунги баёнотида Facebook 95 фоизи рус тилида юритилган 70 та Facebook ҳисоби, 138 та саҳифа ва 65 та Instagram ҳисобини ўчириб ташлагани ҳақида хабар берганди.

Фаолияти тўхтатилган ушбу ресурслар Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларидаги русийзабон ўқувчилар учун мўлжалланган бўлган, деб хабар беради Facebook.

Ўтган йил давомида ўзбекистонликларнинг маҳаллий телевидениега қизиқиши ортиб, маҳаллий телекўрсатувлар Россия дастурларининг ўрнини эгаллай бошлаган.

Бу вазият Россия телеканаллари эгаларининг ўзбек томошабинлари эътиборини қозониш йўлидаги саъй-ҳаракатларини кучайтирган бўлса-да, натижа кутилганидек бўлмади.

Дунё бўйлаб «сохта янгиликлар» тарқатиш

Россиянинг бу каби ташвиқот ҳаракатларидан сўнггиси Сурияда апрел ойида содир этилган кимёвий ҳужум ҳақида сохта маълумот тарқатиш билан боғлиқ бўлди. Бу ташвиқот Кремль қаноти остидаги Сурия режимини ҳимоя қилиш учун олиб борилган.

Буюк Британия Суриядаги «Оқ дубулғалилар» тезкор ёрдам гуруҳларини 40 кишининг ўлими ва 500 дан ортиғининг жароҳат олишига сабаб бўлган воқеани сохталаштиришга мажбурлагани ҳақидаги миш-мишлар Россия оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган.

Бирлашган Қиролликнинг БМТдаги элчиси Карен Пирс ушбу иддаоларни «муболаға» ва «чидаб бўлмайдиган ёлғон» деб атади.

«Бу Россиянинг ташвиқот машинаси давридан бери биз кўрган сохта хабарларнинг энг ёмони бўлди», деди Пирс журналистларга БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида.

Тезкор ёрдам гуруҳларининг видеотасвирлари, суратлари ва ҳисоблари 6-7 апрель куни Думадаги исёнчилар маскани хлор гази ҳужуми оқибатида вайрон этилганини тасдиқлаган.

Ҳатто узоқ Афғонистонда ҳам, расмийлари ва кузатувчилар Россия ОАВ мамлакатда беқарорликни келтириб чиқариш мақсадида ёлғон ва воқеликка зид хабарларни тарқатаётганини айтадилар.

«Спутник»нинг сохта хабари мавзусига айланган Афғонистон миллий хавфсизлик бошқармаси собиқ раҳбари Амрулло Солиҳнинг айтишича, Спутник «сохта хабарлар, ёлғон тарқатиш ва ташвиқот билан шуғулланмоқда».

«Спутник тарафидан ёлғон хабарлар тарқатилиши охир-оқибат (унинг ўзига қарши) салбий муносабатни юзага келтиради», дейди кобуллик журналист ва ОАВ фаоли Ҳорис Жамолзода. У миш-миш тарқатиш сайтнинг нуфузига путур етказиши ва унга бўлган ишончнинг йўқолишига олиб келишини айтди.

Сизга мақола ёқдими?

93
160
Йўқ
Фикрлар 10
Сиёсат Captcha
| 2019-01-29

Россия ташвиқоти шунчалик сохта эканлигидан унга ҳеч ким ишонмай қўйган

Жавоб бериш
Я | 2018-06-20

Бўлмағур мақола экан, сўров ўтказган ким-у, жавоб берганлар ким.. Ғирт уйдирма

Жавоб бериш
Абдувахоб | 2018-05-18

Сотқин карвонсарой, кимга ишлайсан ўзи, бизнинг ҳаётимизга аралашма ва фитна-ёлғон тарқатма.

Жавоб бериш
Мирза | 2018-05-13

Бу америкослар ҳамма жойга бурнини тиқади. Қирғизистон бир нечта инқилобни бошдан кечирди... Америкаликлар Манасдан кетганидан кейин ҳаммаси тинчиди. Андижонда қанча одам бекорга ўлиб кетди. Биринчи президентимиз америкаликларни ҳайдаб солди, ҳаммаси тинчиди... Уларни бўсағада ушлаб, уйга киритмаслик керак. Бу сайтга ҳам америкослар ҳомийлик қилади. Менимча етарли гап айтилди. Фикр қил, халқим.

Жавоб бериш
Фархад | 2018-05-11

Биринчи марта эшитиб турибман!

Жавоб бериш
хожакбар | 2018-05-11

Россияга карши информацион урушда бу сайт хам иш куроли эканлигини факат ахмок инсонгина тушунади. Россиядан бошка мавзуда хам езасилами

Жавоб бериш
Nick | 2018-05-10

Сарлавҳанинг турган-битгани кликбейт: «Марказий Осиё аҳолисининг деярли ярми Россия ОАВга ишонмайди». Мақолани ўқигач, савол: «Сиз Спутник ва РТ каби Россия ОАВга ишонасизми?» бўлгани маълум бўлади. Сарлавҳани чала ёзганмисизлар? Карвонсарой – ташвиқот ахлатхонаси.

Жавоб бериш
Кылыч | 2018-05-07

Мақола жирканч – бамисоли «қари кампирнинг эртаклари»га ўхшайди!

Ҳурматли таҳририят, мингдан камроқ сонли ўқувчиларингиз орасида сўров ўтказиб, Марказий Осиё халқи нима ўйлашини айтишга ким сизга ҳуқуқ берди??? Сарлавҳани «Ўқувчиларимизнинг кўпчилиги (40%) Россия ОАВга ишонади ва 37 фоизи ишонмайди» деб ўзгартиришингиз керак. Уникал IP-манзилларни ҳисоблаганда шундай натижа чиққанку ахир?..

Ҳатто ўқувчиларингиз орасида ҳам кўпчилик сиз шунчалик нафратланадиган РФ ОАВига ишониши ҳақида ўйлаб кўрсангиз яхши бўларди.

Жавоб бериш
Георгий | 2018-05-04

Россия ОАВлари ёлғон, сохта маълумот тарқатиши ва ташвиқот билан шуғулланиши cовет давридан бери маълум!!!

Жавоб бериш
Хусейн | 2018-05-03

Россия президенти Путин собиқ КГБ агенти бўлгани сабаб, у шантаж қилишга доим тайёр, очиғини айтганда, бутун дунёда тизим шундай ишлайди.

Жавоб бериш