Карвонсарой
Дипломатия

Олмаота анжумани: Кремлнинг сиёсати Қозоғистонни ўз йўлини танлашга мажбур қилмоқда

Ксения Бондал

19-20 апрел кунлари Олмаотада бўлиб ўтган XIV Рискларни бошқариш бўйича халқаро анжуман, Кремлнинг ўз қўшнилари ва дунё бошқа мамлакатларига нисбатан олиб бораётган агрессив сиёсати нафақат Европа кузатувчилари, балки россиялик мутахассисларини ҳам ташвишга солмоқда. (Ксениа Бондал)

19-20 апрел кунлари Олмаотада бўлиб ўтган XIV Рискларни бошқариш бўйича халқаро анжуман, Кремлнинг ўз қўшнилари ва дунё бошқа мамлакатларига нисбатан олиб бораётган агрессив сиёсати нафақат Европа кузатувчилари, балки россиялик мутахассисларини ҳам ташвишга солмоқда. (Ксениа Бондал)

ОЛМОТА – Кремлнинг қўшни давлатлар ва глобал ҳамжамиятга нисбатан агрессив муносабати яқинда Олмаотада бўлиб ўтган Рискларни бошқариш бўйича халқаро анжуманда муҳокама этилган мавзулардан бири бўлди.

14 йилдан бери ушбу анжуман бутун дунёдаги компанияларга хатар туғдириши мумкин бўлган геосиёсий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида юзлаб иқтисодчилар, сиёсатшунослар, суғурта компаниялари ва молиячиларни бир жойга тўплаб келган.

19-20 апрель кунлари бўлиб ўтган анжуманда билдирилган хавотирлар нафақат ғарб иқтисодчи ва сиёсатшунослар, балки россиялик мутахассислар тарафидан ҳам янграган.

Россия низо чегарасида «ўйинга тушмоқда»

Ўзида муаммолар қалашиб ётган бир вақтда, Россия постсовет ҳудуди ва Сурия билан овора бўлиб қолган, дейди анжуманда қатнашган Москва Олий иқтисод мактаби сиёсатшуноси Сергей Медведев.

Остонадаги Оқ Ўрда президент қароргоҳи, март. Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, бир неча йиллар давомида Россиянинг иттифоқчиси бўлган Қозоғистон энди ўзининг геосиёсий йўлини танламоқда, жумладан, Америка Қўшма Штатлари билан яқин алоқаларни кучайтирмоқда. (Владимир Третяков)

Остонадаги Оқ Ўрда президент қароргоҳи, март. Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, бир неча йиллар давомида Россиянинг иттифоқчиси бўлган Қозоғистон энди ўзининг геосиёсий йўлини танламоқда, жумладан, Америка Қўшма Штатлари билан яқин алоқаларни кучайтирмоқда. (Владимир Третяков)

Россия аҳолиси қашшоқликдан азият чекаётган бир даврда, унинг муассасалари инқирозга учрамоқда, дейди у.

Россия ва ғарб, айниқса Америка Қўшма Штатлари орасидаги низолар жадал кучайиб бормоқда, деди Олмаотада жойлашган «Eurasia Insurance Co.» компанияси бошқарув кенгаши раиси Борис Уманов.

Кремль қайта-қайта Америка Қўшма Штатлари орасидаги низо чегарасига яқинлашиб, унинг устида рақсга тушмоқда, деди у. Россия чегарани босиб ўтиб, ҳақиқий низога сабаб бўлса, мудҳиш ҳолатга тушиб, афсусланиб қолади, деб қўшимча қилди у.

Россия учун ўзидан анча қудратли Америка Қўшма Штатлари билан ёмон муносабатда бўлиш яхшилик билан тугамайди, деди асли москвалик Чикагода яшовчи иқтисодчи Константин Сонин анжуман чоғида.

«Америка Қўшма Штатлари дунёда ўз аҳолисининг турмуш стандартларига таъсир этмасдан, халқаро савдони тўхтатиб қўйиши мумкин бўлган ягона давлат», деди у. «Россия учун Қўшма Штатлар ва Европа билан ёмон муносабатда бўлиш яхши эмас.»

«Телеграм иши» Россиянинг ички можароларини яққол кўрсатди

«Россия сиёсий институтларининг қандай эканлиги Роскомнадзор (Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари устидан Россия федерал назорат хизмати) ва ВК (ВКонтакте) ижтимоий тармоғи ва Телеграм хабар алмашиш иловаси асосчиси Павел Дуров ўртасидаги можародан ҳам кўриниб турибди», деди Медведев ҳукуматнинг сўз эркинлигидан хавфсирашини назарда туриб.

Роскомнадзор мамлакат цензоридир.

Дуров Россия разведкаси ёзишмаларнинг шифрлаш калитларини талаб қилганига рад жавоб берганлиги учун Москва суди 16 апрель куни Телеграмни блоклаб қўйди.

Маҳаллий интернет хизматлари провайдерлари бу қарорга бўйсуниб, Amazon ва Google платформасидаги 15,8 миллионта IP-манзилни блоклади, бу эса онлайн банкинг ва савдо хизматларида носозликларга сабаб бўлди, деб хабар берди The Verge нашри 3 май куни.

Бир неча кун аввал Россия 50 та интернет-анонимайзер ва VPN хизматини блоклаб Телеграмдан фойдаланишга тўсқинлик қилиш бўйича қўшимча чоралар кўрди, деб хабар берди Медуза нашри.

Путин «Менга қулоқ солинг» деб ҳайқирмоқда

1 март куни Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал мажлисга мурожаатномаси Кремлнинг тажовузкорлик мақсадлари ва Россиянинг сусайиб бораётган геосиёсий таъсири ҳақидаги ташвишларига яна бир мисол бўла олади.

«Нутқ вақтида Путиннинг бирдан-бир хитоби «Сизларни менга қулоқ солишга мажбур қиламан» дегани бўлди», дейди Медведев.

Путиннинг 19 йиллик ҳукмронлиги даврида Марказий Осиё ва ундан ташқарида Россия ўз мақсадлари ёълида ҳарбий салоҳиятини ошириб, бир қатор кичик сабабларни ҳам оқлов сифатида қўллади.

1 март куни Путин Россиянинг янги авлоддаги «кўринмас» қурол яратгани ҳақида эълон қилди», мудофаа таҳлилчилари ва кузатувчилар буни сиёсий мақсадлар йўлида ўйлаб топилган даъво эканини айтдилар.

«Ҳеч ким бизга қулоқ тутишни истамади. Энди қулоқ солинг», деди у Кремль хабарига кўра.

«Нима сабабдан Ғарб давлатлари унга қулоқ тутиши кераклиги номаълум», дейди Медведев. «У худди «менга қулоқ солинг, мен билан гаплашинг» деяётган, бурчакка туриб олган хафа одамга ўхшайди. Бундай хулқ-атворни тушунтириб бериш – психиатрларнинг иши.»

Россиянинг аввалги иттифоқчилари ўзларини олиб қочмоқдалар

2014 йилда Россия Қримни аннексия қилиб, шарқий Украинада уруш бошлаганидан кейин, у ўз атрофида қўрғон ясаб, аввал иттифоқчи бўлган давлатлардан, айниқса Беларус ва Қозоғистондан узоқлашиша бошлади.

Россиянинг узоқ йиллар давомидаги иттифоқчиси бўлган Қозоғистон айни вақтда ўзнинг геосиёсий йўлини танламоқда, жумладан, Қўшма Штатлар билан алоқаларни яхшиламоқда деди Медведев.

Путин мақсадларини илгари сурувчи Россия телевидениесининг ток-шоуси бошловчиси Владимир Соловёв ўз кўрсатувида Россия ва Қозоғистон орасидан нимадир ўтганини тилга олди, деб ёзади Zakon.kz нашри.

«Қозоғистон билан муносабатларимиз ҳақида биз билмаган нарсалар борми? Орамиздан қора мушук ўтдими? Ёки Қозоғистонга мўлжалланган яна бир майдонни кутишимиз керакми (Украинча Кремлга қарши ҳаракат)?», деди Соловёв Россиянинг «Биринчи канал»даги жонли эфирда.

Бу билан у 14 апрель куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурияда коалициянинг ҳаво ҳужумларига қарши Россия томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳасига нисбатан Қозоғистоннинг бетараф қолганини назарда турган.

«Россиянинг барча қилган «яхшиликлари» учун дунёда уни ёқтирган бирор давлат йўқ», деди Чикаго университети иқтисодчиси Сонин.

Қозоғистон каби бошқа давлатлар ҳам Россия билан сабрли муносабатда бўлишларини умид қилиши мумкин, деди у анжуман вақтида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Менга Россия ва унинг телба раҳбарияти сиёсатидан фарқли равишда, АҚШ тобора кўпроқ маъқул бўлиб бормоқда.

Жавоб бериш

«Ўзини ҳурмат қилишга мажбур этди...» (А.Пушкиннинг «Евгений Онегин» асаридан) Миллионер т р и л л и о н e р н и «ҳурмат қилади» (ёки ундан қўрқади) ва унга таъзим қилади (Хельсинкида). Унинг итига ҳам «суяк ташлайди». ЛEКИН, «гап пулда эмас»......

Жавоб бериш

АҚШ бизга душман эмас, Россиядан узоқлашишимиз керак, аммо ундан ҳам катта таҳдид бу – Хитой. Биз билан Ғарб инвесторлари қизиқаётган вақтда Хитой пулини нима кераги бор? Хитой бизни ҳурмат қилиши учун Америка ҳарбий базасини Олмаотага жойлаштириш керак.

Жавоб бериш

Сурия ва Ливияга бориб бир айланиб кел, орада Ироққа ҳам ўтиб кел. Улар ҳам худди шундай ўйлаган эдилар. Хўш, уларга нима бўлди? 300 йил аввал бўлганидек ўрта асрларга тушиб қолишди. Қул ва чўриларни сотишмоқда, одамларнининг бошини танасидан жудо қилиб, қўлларини кесиб ташлашяпти. Интернет ва телевизор, машиналарнику гапирманг ҳаммаси ҲАРОМ, БЎЛМАСА КАЛЛАНГИЗ КEТАДИ

Жавоб бериш