Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-05-08 | Хавфсизлик

ФҚБ Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари учун махсус тренинг ўтказди

ФҚБ мутахассиси Ўзбекистон бош прокуратураси ходимлари учун амалий машғулот олиб бормоқда, 16-20 апрель, Тошкент. (АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси)

Максим Енисеев

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар бош прокуратураси ходимлари портлашларни тергов қилиш бўйича ФҚБ томонидан ўтказилган бир ҳафталик ўқув семинарида иштирок этдилар. (ФҚБ)

ФҚБнинг тўрт нафар махсус агенти ва портловчи мосламалар бўйича мутахассислар апрель ойи ўрталарида Тошкентга ташриф буюрдилар. Бу ерда улар 16-20 апрель кунлари Бош прокуратура академиясида маъруза ўқиб, амалий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

«Семинарнинг бир қисми амалий машғулотлардан иборат бўлди, унда Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ўқув майдончасида амалий тергов машқлари ўтказилди», дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 26 апрель куни эълон қилган баёнотда.

«Халқаро тренинглар ёрдамида ФҚБ ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорларга дастлабки ва илғор тергов усуллари, ҳамкорлик қилиш ва далилларни йиғишда ёрдам берадиган кўникмаларни ўргатади», деб айтган ФҚБ вакили АҚШ элчихонаси баёнотига асосан.

«Портлашни тергов қилиш бўйича машғулотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ўртасида ҳамкорликни халқаро миқёсда кучайтиришга қаратилган», деб қўшимча қилган ФҚБ расмийси.

Ўзаро маслаҳат ва тажриба алмашинуви

ФҚБ мутахассислари томонидан учта автомашина портлаши бўйича ўқув машғулотлари олиб борилди, уларда портлаш юз берган жойда қандай қилиб далилларни тўплаш ва мутахассислар экспертизаси учун намуналарни қай тарзда олиш намойиш қилинди.

Мутахассислар ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб бердилар ва тергов давомида юз бериши мумкин бўлган хатолар ҳақида огоҳлантирдилар.

«Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича машғулотлар ва ҳамкорлик бизга тергов техникаси, далилларни тўплаш ва айблов қўйиш натижаларини бирлаштиришга ёрдам беради», деб баёнот берди АҚШ элчихонаси ҳудудий хавфсизлик идораси вакили. «ФҚБ мутахассислари ҳақиқий терговларда ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш ва шундай амалий машғулотлар ўтказиш орқали АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга кўмаклашадилар. Бу билан биз, трансмиллий жиноятчилар ва террорчиларга қарши биргаликда кураша оламиз».

Хавфсизликка оид ҳамкорликни кучайтириш

Ўтган йил декабрь ойида Ўзбекистон бош прокуратураси ва ФҚБ ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди.

Кейинчалик жорий йилнинг 15 мартида Ўзбекистон Бош прокуратураси АҚШ махфий хизматлари билан трансмиллий молиявий жиноятларга қарши кураш бўйича яна бир англашув меморандумини имзолаган.

Ўзбекистонлик таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш, шу билан бирга, маҳоратли америкалик мутахассислардан тажриба олиш Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимларининг малака оширишига ёрдам беради.

«Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учун Ўзбекистон Бош прокуратураси айни дамда асосий таянчдир», дейди тошкентлик сиёсатшунос Умид Асатуллаев Карвонсарой нашрига.

«Бу ердан масъул лавозимлар учун кадрлар танлаб олинади», деди у. «Бош прокуратура зиммасига компанияларни қўллаб-қувватлашдан тортиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини бошқаришгача бўлган кенг кўламли вазифалар юклатилган.»

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 3

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha