Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-05-09 | Транспорт

Ўзбекистон ва Қирғизистон пойтахтлари ўртасидаги автобус қатнови тикланди

7 майдан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бир пойтахтдан иккинчисига битта автобуснинг ўзида етиб олишлари мумкин. Ўтган йил олинган ушбу суратда Бишкекдаги автобус бекати акс этган. (Донг Ли)

Арман Калиев

БИШКЕК – Узоқ йиллар давом этган чегаралардаги ноқулайликлардан сўнг Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридан Қирғизистоннинг Бишкек шаҳригача ягона автобус қатнови тикланди.

Икки шаҳар ўртасидаги мунтазам автобус қатнови душанба, 7-майдан эътиборан Тошкент автовокзалидан йўлга қўйилди, деб хабар беради Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги (Ўзавтотранс).

12 соатдан ортиқроқ давом этадиган рейс давомида автобус бир неча бор тўхтаб, жами 601 километр масофани босиб ўтади.

Қатнов «Мироншох Гранд Транс» (Ўзбекистон) ва «Транс Союз-Азиа» (Қирғизистон) хусусий операторлари томонидан амалга оширилади. Бир томонга чипта нархи 120 минг ўзбек сўми ёки 1030 қирғиз сўмига тенг (15 АҚШ доллари атрофида).

Янги хизматга талаб катта, рейс бошлангунига қадар деярли ҳамма чипталар сотиб бўлинади, дейди Бишкекдаги автобус бекати диспетчери Марина Юсупова.

«Асосан ноқулайроқ бўлган орқа қатордаги жойлар бўш қолади», деди у Карвонсарой билан суҳбатда. «Автобусларнинг ўзи эса жуда қулай. Йўловчилар мамнун.»

Йўловчиларнинг ярми ўзбек, ярми қирғизларлар, деб қўшимча қилди у.

Автобус қатновининг тикланиши икки халқни янада яқинлаштиради, деди бишкеклик 52 яшар Равшан Абдуллаев.

«Мен Қирғизистонда яшайдиган асли ўзбекман», деди у Карвонсарой нашрига. «Тошкентда қариндошларим кўп... Тўғридан-тўғри автобус қатнови йўқлигида бир-биримизни кўриш учун боришга қийналар эдик.»

Янги қатнов ўзаро алоқаларни кучайтиради

Совет Иттифоқи даврида Марказий Осиё аҳолиси бир республикадан бошқасига мунтазам равишда ва осонлик билан қатнар эди, сабаби бу давлатларда ягона чегара режими мавжуд эди.

Аммо, Совет Иттифоқи инқирозидан кейин ёпиқ сиёсат олиб борган Ислом Каримов даврида Ўзбекистон бошқа давлатлар билан алоқаларни минималлаштиришга ҳаракат қилди.

Тошкент ва Бишкек оралиғида 1990 йиллар ўрталарида ишга тушган автобус хизмати фақат чегарага қадар бўлиб, унда йўловчилар бир давлат чегарасига келиб, пасспорт назорати ба божхона хизматларидан ўтгач, қўшни мамлакат автобусига ўтиришга мажбур эдилар.

2016 йилда Каримов ўрнига давлат бошқарувига келган Шавкат Мирзиёев ўз мамлакатини қўшнилари билан қайта интеграция қилишгакиришди.

Мирзиёев «очиқ сиёсат юритмоқда... бу орқали халқларимиз бир-бири билан дўстлашишидан умидвормиз», деди бишкеклик Абдуллаев.

Амалдаги ва режадаги бошқа йўналишлар

Айни пайтда амалда бўлган ёки режалаштирилаётган бошқа йўналишлар ҳамЎзбекистонга қўшнилари билан алоқасини тиклашга ёрдам бермоқда .

Шу йилнинг январ ойида «Узавтотранс» Қирғизистоннинг Ўш ва Ўзбекистоннинг Фарғона ҳамда Андижон шаҳарлари ўртасида мунтазам автобус қатновини ёълга қўйишни режалаштирганини эълон қилганди. Бу режалар ҳали амалга ошганича йўқ.

Шу йилнинг январ ойидан бошлабТошкент ва Чимкент ўртасида ҳам автобус қатнови йўлга қўйилган эди. Апрел ойидан Тошкент ва Олмаота оралиғида ҳам қатнов бошланган.

Бу орада, жорий йилнинг январ ойида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Душанбега ташрифи чоғидаТожикистон ва Ўзбекистон ўзаро автобус қатновларини очишва чегарага оид бошқа чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олганди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 4

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha