Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-05-10 | Таълим

Халқаро миқёсда тан олинган 100 та дарслик қозоқ тилига таржима қилинади

«Қозоқ тилидаги 100 та янги дарслик» лойиҳаси координатори Алихан Туебаи 14 апрель куни Остонадаги кўргазма ташрифчисига таржима қилинган китобларни кўрсатмоқда. (Айдар Ашимов)

Айдар Ашимов

ОСТОНА – Ўтган йили президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан бошланган «Қозоқ тилидаги 100 та янги дарслик» лойиҳасига мувофиқ, Қозоғистон кутубхоналари совет даврига оид эски дарсликларни янги, замонавий номдаги дарсликларга алмаштира бошлади.

Янги таржима қилинган китобларнинг илк партияси 4 май куни Чимкентдаги М. Авезов номли Жанубий Қозоғистон Давлат университетида тақдим этилди, деб хабар беради «Хабар-24» телеканали.

«Китоблар оддий, тушунарли тилда ёзилган ва бизнинг маҳаллий адабиётимизда бўлмаган ёки жуда кам учрайдиган кўплаб мавзуларни қамраб олган», дейилади телеканал хабарида.

Қозоғистон келгуси йилда халқаро миқёсда тан олинган университетлар дарсликларининг юқори сифатли қозоқ тилидаги нашрларини тақдим этиш ниятида. [File]

«Бугунги кунда жами 18 та китоб таржима қилинган бўлиб, ҳар бир китоб 10 минг нусхада чоп этилган», - дейди Миллий таржимонлар бюросининг лойиҳа координатори Алибек Кисибай. «(Университет) талабалари ушбу дарсликлардан 2018-2019 ўқув йилидан фойдалана бошлайдилар».

«Барча дарсликларнинг электрон версиялари сайтимизда бор», - деб қўшимча қилди у.

«Бу социология, фалсафа, психология, тилшунослик ва бошқа гуманитар йўналишларга оид энг кўп сотиладиган дарсликлардир», - дейди лойиҳа координатори Алихан Туебай Карвонсаройга.

Дарсликлар матнлари йирик университетлар томонидан маъқулланган, улар бир неча бор қайта нашр этилган ҳамда китобхонлар ва олимлар томонидан юқори баҳоланган, деди у.

Шу йилнинг ўзида қозоқ тилида 30 дан ортиқ китобни нашр қилиш режалаштирилмоқда, « яна 52 таси келаси бир неча йил ичида таржима қилинади ва чоп этилади», дейди Туебай.

Таълим стандартларини яхшилаш

Назарбоевнинг мазкур ташаббуси Қозоғистонда таълим стандартлари даражасини оширишга қаратилган.

«Биз ёшларимизга жаҳондаги энг олий стандартларга мувофиқ таълим олиш имкониятини беришимиз керак», деган эди Нурсултон Назарбоев 2017 йил 12 апрель кунги баёнотида. «Ушбу дарсликлар 2018-2019 ўқув йилидан талабалар ўқув дастурига киритилиши лозим.»

«Ижтимоий ва гуманитар фанлар бўйича илғор дарсликларнинг 100 дан ортиғини таржима қилиш Қозоғистонда рақобатбардошлик ва прагматизм руҳида тарбияланган ёш авлодни шакллантириш томон қўйилган тўғри қадамдир», дейилади «Қозоқ тилидаги 100 та янги дарслик» лойиҳаси сайтида.

Бу Қозоғистонда ўз миқёсига кўра илк бор амалга оширилаётган ташаббусдир, деб қайд этди Қозоғистоннинг маънавий-маданий меросини асраб-авайлашга қаратилган «Туған Жер» (Ватан) давлат дастури раҳбари Динара Каримова.

Нашр этилган китоблар орасида Америкалик ижтимоий психолог Аллиот Аронсон қаламига мансуб «Ижтимоий ҳайвон» китоби ҳам бор. Илк бор 1972 йилда чоп этилган ва 14 тилга ўгирилган ушбу китоб замонавий психологиянинг инсон феъл-атвори ҳақида нималарни билишига ойдинлик киритади.

Қозоқ тилида нашр этилган яна бир китоб – Швейцариянинг Женева шаҳридаги Жаҳон иқтисодий форуми асосчиси ва ижрочи раиси, немис иқтисодчиси Klaus Schwab ижодига мансуб «Тўртинчи саноат инқилоби»дир. Дастлаб 2017 йилнинг январида чоп этилган китобда замонавий дунёдаги кенг кўламли ўзгаришлар ва инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олувчи янги технологияларнинг таъсири ўрганилган.

Совет ташвиқотидан халос бўлиш

«Бу каби адабиётларни она тилида ўқиш ёқимли», дейди остоналик 20 яшар Даурен Сабуров.

«Бизга дарслик сифатида фойдаланган рус тилидаги айрим китоблар Совет давридан қолган бўлиб, шу давр ташвиқоти учун хизмат қилган, деди у Карвонсарой нашрига. «Шу сабабли, ушбу замонавий китобларга, айниқса уларнинг қозоқ тилидаги нашрига эҳтиёж жуда катта.»

14 апрель куни китоблар кўргазмасида иштирок этган Сабуров баъзи китобларни харид қилиб улгурган. У қолган китобларни ҳам сотиб олиш ёки кутубхонада ўқишни режалаштирмоқда.

Қозоқ тилида нашр қилиниши кутилаётган яна бир китоб – америкалик олим Доналд Ф. Куратконинг «Тадбиркорлик: назария, жараён ва амалиёт» китобидир. Мазкур китоб 30 йилдан бери тадбиркорлик маҳоратидан сабоқ беришда олтин стандарт бўлиб хизмат қилади.

Қозоғистон Технологиялар ва бизнес университети талабаси Санжар Жетписбаев яқин орада шу китоблар асосида дарслар ўтилишидан умид қилмоқда.

«Бу китоблар янги ўқув йилигача бизга етиб келишини истардим», деди у Карвонсарой нашрига. «Бу жуда тушунарли тилда ёзилган китоблар, мен уларнинг баъзиларини инглиз тилида ўқиганман. Улар қозоқ тилига таржима қилинганидан жуда мамнунман.»

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 2

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha