Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-05-11 | Хавфсизлик

Нима сабабдан Россия Марказий Осиёдаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтирмоқда?

Россия қўшинлари ўтган йил октябрь ойида Қирғизистонда ўтказилган тунги машқлар чоғида қуролдан ўқ узмоқдалар. (Россия Мудофаа вазирлиги)

Арман Калиев

ОСТОНА – Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтириш йўлидаги янгиланган саъй-ҳаракатлари собиқ совет давлатларида ўз таъсирни ошириш ва уларнинг Москвага қарамлигини кучайтиришга қаратилган, деб огоҳлантирмоқда мустақил кузатувчилар.

СССР парчаланиб кетганидан сўнг 26 йил ўтган бўлса-да, Россия аскарлари ҳамон Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда жойлаштирилган, бу билан улар атроф-муҳит ва суверенитетга оид хавотирларни келтириб чиқармоқда.

Апрель ойида Пекинда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари анжуманида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу замонавий қурол-аслаҳа ҳамда ҳарбий техника етказиб бериш билан Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадларини эълон қилди.

2018 йилнинг март ойида Қирғизистоннинг Кант шаҳри ташқарисидаги турли эҳтимолий нишонларга қарата Россия ракеталари учирилган. (Россия мудофаа вазирлиги)

Апрель ойида Россиянинг мобил ракета қурилмалари Тожикистонда ишга туширилган. (Россия мудофаа вазирлиги)

Тожикистонда Россия аскарлари учун одатий ҳарбий машқлардан бири шаҳар ичидаги жангларга тайёргарликдир. Россия аскари машғулот вақтида қуролини нишонга йўналтирмоқда, Тожикистон, 2017 йил. (Россия Мудофаа вазирлиги)

Суратда Россиянинг турли танклари ва зирҳли ҳарбий машиналари Тожикистон ҳудудида машғулот ўтаётгани акс этган, Ҳарбмайдон, 2017 йил. (Россия мудофаа вазирлиги)

Шу билан бирга, Россия март ойида Тожикистон ва Қирғизистонда қўшма аксилтеррор машқларида иштирок этди, деди Шойгу. У жорий йилнинг куз ойларида бу каби машғулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам ўтказилиши режалаштирилганини қўшимча қилган.

Унинг таъкидлашича, Афғонистон шимолида жойлашган жангариларнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо Марказий Осиёдаги давлатлар ҳудудига бостириб кирмаслиги учун Россия томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бир вақтнинг ўзида, Кремль Афғонистон ва Тожикистоннинг 1344 километрлик чегарасида жангарилар тўпланаётгани ҳақида хабар берган, Кремлнинг даъволарига кўра, уларнинг сони тобора ошиб бормоқда.

2017 йилнинг охирларида Россия ушбу жангарилар сонини 3500 нафар «Ислом Давлати» аъзолари билан биргаликда 10 мингга яқин деб кўрсатган. 2015 йилда Москва уларнинг умумий сонини 4500 та деб айтганди.

Террорга қарши кураш баҳонаси

Россиянинг ўз режасига кўра Марказий Осиёдаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтириши Москванинг «дўстларини душмандан ҳимоя қилиш»дан кўра, йўқотилган совет ҳудудлари устидан назоратни қайта қўлга олиш мақсадларини очиқламоқда, дейди мустақил таҳлилчилар.

Москванинг тайёргарликни кучайтириш ҳақидаги даъволарида жон бор, дейди тбилисилик сиёсатшунос ва Грузия Стратегик таҳлил маркази асосчиси Нодар Харшиладзе.

Бундай саъй-ҳаракатлар радикал террорчилар ва Афғонистондан келаётган ноқонуний наркотрафикка қарши курашга қаратилган, деди у Карвонсарой нашрига. Кремль иложи борича бундай таҳдидларни Россия чегарасидан узоқроқда бартараф этишдан қонунан манфаатдор.

Аммо Москва, айниқса Хитой борган сари кучли рақиб сифатида шаклланиб бораётган бу ҳудудда ўз мавқеини ошириш каби яширин мақсадларга ҳам эга, деб огоҳлантирди у. Марказий Осиё давлатларига сармоя киритишдан ташқари «Хитой ўз қўшнилари билан ҳарбий машғулотлар ҳам ўтказиб туради», дейди Харшиладзе.

Бир вақтнинг ўзида, Марказий Осиё, ҳатто географик жиҳатдан узоқ бўлган Ғарбнинг ҳам эътиборини тортган, деди у. Россиянинг азалий иттифоқчиси бўлган Қозоғистон яқинда ҳатто ҳарбий масалаларда ҳам АҚШ билан ҳамкорликни кучайтирди.

Харшиладзенинг фикрича, Хитой ва Қўшма Штатлар билан рақобатлашиш Россияни асабийлаштирмоқда.

Бошқа кузатувчиларнинг сўзларига кўра, Москванинг Марказий Осиёда ўз таъсирини йўқотишдан норози эканлиги яққол кўриниб турибди.

Россиянинг «қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари» сўнгги вақтларда Остона Москва истакларидан узоқлашгани сабаб «мунтазам норозилигини» билдирмоқда, деган эди апрель ойида олмаоталик сиёсатшунос Марат Шибутов Rezonans.kz нашрига. Бу билан у Қозоғистон Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар томонга юзланаётганини назарда тутган.

Масалан, Қозоғистон депутатлари 6 март куни Каспийбўйидаги иккита портни ноҳарбий юкларни Қўшма Штатлардан Афғонистонга Россияни четлаб ўтиб ташишга рухсат берадиган ҳужжатни маъқуллаганлар.

Россия Қозоғистонга қарши «дезинформация ва сохта хабарларни» ишга солишдан қўрқмайди, деди Шибутов.

Россия билан ҳамкорлик қилиш хатарлари

Россия ва Қозоғистон аввал ҳамкорлик қилган бўлса-да, бундай шубҳали шерикка кўр-кўрона ишониш хавфли, дейди бир қатор қозоғистонлик кузатувчилар.

Масалан, бу икки мамлакат Россия технологияларига асосланган ҳаво мудофааси тизимидан биргаликда фойдаланади. Россия ишлаб чиққан бундай тизимлар Қозоғистон учун геосиёсий муаммоларни келтириб чиқаради, дейди олмоталик сиёсатшунос Руслан Жанғази.

Мамлакат мудофаасини «бошқа давлат, ҳатто иттифоқчи давлатга ҳам ишониб бўлмайди», деди у Карвонсарой нашрига.

Россия Будапешт Хавфсизликни таъминлаш меморандумини очиқчасига бузган вақтида ишончсиз эканини исботлаб бўлган, деди у. 1994 йилдаги шартнома асосида Украина, Беларус ва Қозоғистон совет даври ядро қуролларини топшириши эвазига Россия уларга нисбатан тажовуз қилмаслиги керак эди.

2014 йилда ушбу пактни инкор этган ҳолда Россия Қримни Украинадан тортиб олди ва Россия ҳарбийлари ва кўнгилли «жангариларни» у ердаги айирмачиларни қўллаб-қувватлаш учун шарқий Украинага юборди. Уруш шу кунгача давом этмоқда.

Бу ҳатти-ҳаракати билан Россия «халқаро битимларни оддий қоғоз парчасидек» кўришини намойиш этди, деди Жанғази. «Биз эса соддалик билан бу меморандумларни хавфларга қарши кафолат сифатида қабул қилмоқдамиз.»

Марказий Осиёнинг «заифлиги»

Нисбатан ёш бўлган Марказий Осиё қуролли кучларининг Россияга тобелиги бу мамлакатлар заифлигининг ортишига яна бир сабабдир, деди Харшиладзе.

Россияда совет даврида узоқ йиллар давомида Марказий осиёлик сон-саноқсиз аскарлар ва хавфсизлик хизматлари ходимларининг тайёрлангани Марказий Осиё мамлакатларининг мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларига Россия агентларининг сизиб киришини анча осонлаштиради.

Қолаверса, қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказиш орқали Кремль «маҳаллий қуролли кучларнинг жанговар ва оператив имкониятлари ҳақидаги қимматли ахборотни қўлга киритиши мумкин», деди у. «Бундай ахборот низо вақтида катта устунлик беради».

Харшиладзенинг фикрича, Россия ўз манфаатларига қарши бирор таҳдидни сезадиган бўлса, Марказий Осиёдаги таъсирини сақлаб қолиш учун ўзидаги барча воситалар, жумладан ҳарбий воситаларни ишга солиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, хавотирлар бевосита тажовуз билан боғлиқ эмас.

«Катта эҳтимол билан, Россиянинг ҳарбий базалари ноанъанавий ва гибрид тактикалар - яширин амалиётлар, этник тангликни келтириб чиқариш мақсадида турли фитна ва иғволарни амалга ошириш учун ишлатилади», деди у Карвонсаройга.

«Ушбу ҳаракатлар Россия ҳудудидан туриб амалга ошириладиган киберҳужумлар ва ахборот хуружлари билан бирга олиб борилади», деди у. «1991-1993 йиллар ва 2008 йилда Грузия (ундан ажралиб чиққан Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларидаги), 2014 йилда Украинадаги (Қрим) Россия базалари ҳам худди шундай вазифани бажарган эди».

Қозоғистон «ҳар нарсага тайёр»

Кремлнинг Грузия, Украина, Молдова ва Болтиқбўйидаги ҳатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлган Қозоғистон расмийлари ўзларининг «стратегик шериклари» борасида хомхаёлларга берилмаяпти.

Президент Нурсултон Назарбоев ўтган йилнинг ноябрь ойида Қозоғистоннинг янги ҳарбий доктринасини тасдиқлаган эди. Ҳужжатда Россия ва Украина ўртасидаги урушдан чиқарилган хулосалар ҳам инобатга олинган.

Финпром таҳлилий сайтига кўра, Қозоғистон мудофаа мақсадлари учун кўпроқ маблағ сарфлай бошлаган. 2018 йилнинг дастлабки икки ойи давомида мудофаа харажатлари 2017 йилнинг худди шу даврига нисбатан 7,7 фоизга ўсган.

7 май куни Қозоғистон жанубида ўтказилган ҳарбий парад чоғида Назарбоев янги таҳдидлар ва хавф-хатарларга қарши самарали кураша оладиган махсус тезкор кучлар ташкил этилганини эълон қилди.

«Бугунги кундаги геосиёсий воқелик ҳар қандай вазиятга тайёр туришни тақозо этмоқда», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 360

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

6 та фикр…

алй | 2018-05-27

Ҳаммаси уйдирма, Россия МДҲ мамлакатларига енгил нафас олишга бермайди, ҳукуматларимизга очиқдан-очиқ таҳдид қилмоқда, буларнинг ҳаммаси тушунарли-ку.

valentUZv | 2018-05-25

Тахт қулаган бўлса ҳам, Рутинияда дунёга ҳоким бўлишга интилиш йўқолгани йўқ.

Зариф | 2018-05-25

Хитой Россиядан ёки инглиз ва америкашкалардан нимаси билан афзал?

амир | 2018-05-25

хуллас бу сайт бир пулга киммат АКШ тасири остидаги сайт экани малум булди холос, Россияни коралашдан бошка иши йук

Bayz ell | 2018-05-20

Украина ва бошқа давлатлардаги вазиятни уларнинг ички ишларига аралашган АҚШ келтириб чиқарган. Россия бунга жавоб қайтариши керак эди.

Зизи | 2018-05-15

Бориб турган бемаънилик. Муаллиф, айниқса қўшни Афғонистон тарафидан терроризм хавфининг жиддий эканлигига шубҳа билдирмоқдами? Агар шундай бўлса, касбини ўзгартиргани маъқул.