Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-05-14 | Дипломатия

Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи стратегик ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб бермоқда


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қўшма Штатларга бўлажак ташрифи минтақавий ва халқаро ОАВ ва мутахассисларнинг мислсиз эътиборини тортмоқда. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қўшма Штатларга бўлажак ташрифи минтақавий ва халқаро ОАВ ва мутахассисларнинг мислсиз эътиборини тортмоқда. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Максим Енисеев

ТОШКЕНТ – Ўзбекитоннинг ислоҳотчи президенти Вашингтонга ўзнинг илк расмий сафарига тайёрланар экан, ўзбекистонликлар АҚШ билан ҳамкорлик тузилишидан фаровонлик ва хавфсизликка умид қилмоқдалар.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга сафари 15-17 май кунларига режалаштирилган. Президент у ерда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда Давлат департаменти, конгресс ва Жаҳон Банки расмийлари билан учрашишни режалаштирган.

Икки давлат раҳбари «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» деб номланган қўшма резолюцияни қабул қилишни режалаштирганлар, деб хабар беради Мирзиёев матбуот хзимати.


Ўзбекистонлик журналистлар Вашингтондаги матбуот марказида Мирзиёевнинг ташрифини ёритиш учун тайёргарлик кўрмоқдалар, Вашингтон, Колумбия округи, 12 май, 2018 йил. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Ўзбекистонлик журналистлар Вашингтондаги матбуот марказида Мирзиёевнинг ташрифини ёритиш учун тайёргарлик кўрмоқдалар, Вашингтон, Колумбия округи, 12 май, 2018 йил. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев (чапдан иккинчи) ва АҚШ президенти Доналд Трамп (ўнгдан иккинчи) ўз рафиқалари билан, Нью-Йорк, 23 сентябрь. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев (чапдан иккинчи) ва АҚШ президенти Доналд Трамп (ўнгдан иккинчи) ўз рафиқалари билан, Нью-Йорк, 23 сентябрь. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Ушбу «тарихий» саммитда «Ўзбекистоннинг муҳим ислоҳотларни амалга ошириш жараёни, савдо ва инвестицияларга оид ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий хавфсизлик, жумладан, Афғонистондаги вазиятни яхшилашга қўшаётган ҳиссаси» кабилар муҳокама қилинади, дейилган Оқ Уй баёнотида.

Бу Мирзиёевнинг АҚШга иккинчи сафаридир. У ўтган йили сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этган эди.

Ўша сафар чоғида Мирзиёев Америка корпорациялари билан шартнома тузган, уларнинг қиймати қарийб 2,6 миллиард АҚШ долларига (20,9 триллион ўзбек сўми) тенг бўлганди.

Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш

Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка катта эътибор қаратишни режалаштирган, деб хабар беради Мирзиёев матбуот хизмати.

Ушбу музокаралар олдидан Мирзиёев Тошкенда 12 май, шанба куни АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жосеф Вотел билан учрашди.

Мирзиёев ва Вотел хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги тинчлик музокараларини муҳокама қилдилар.

Улар «Ўзбекистон президентининг Қўшма Штатларга бўлажак ташрифи Ўзбекистон ва Америка ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирдилар», деб хабар беради Мирзиёев матбуот хизмати.

Бу АҚШ Қуролли Кучлари юқори қўмондонлигининг ва ўзбек расмийларининг иккинчи расмий учрашувидир.

22 февраль куни АҚШ ҳаво кучларининг жануби-ғарбий Осиёдаги марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал-лейтенант Жефрей Хариган Тошкентга ташриф буюрган эди.

«Тарихий» ташрифни ёритиш

Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари саммитни ёритишга устувор аҳамият қаратган.

Мирзиёевнинг матбуот хизмати Вашингтонда президентдан аввал АҚШга етиб келган 80 та ўзбек журналисти, таржимон ва бошқа ОАВ ходими учун матбуот хонасини ташкил этди.

Улар Мирзиёевнинг сафарини ижтимоий тармоқларда ёритиш учун #UzbUSA2018 ҳештегини танладилар.

«Мирзиёевнинг ташрифи ҳақиқатдан ҳам тарихий воқеа», деди айни дамда Қўшма Штатлар Бош штаби раисининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси ва АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ричард Норланд шанба куни Вашингтонда ўзбек журналистларига.

«Мен Вашингтонда Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик ўрнатилишидан манфаатдор инсонларни биламан», деди у.

Мирзиёев «Америка томонига кўп нарса бера оладиган» вақтда ташриф буюряпти, деди Вашингтонда жойлашган таҳлилий марказ Хадсон университети тадқиқотчиси Апарна Панде.

«Ўзбекистон ижтимоий сиёсат, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иқтисодий жиҳатдан очиқроқ бўлди», деди у шанба кунги суҳбатда. «Ўзбекистон ташқи сармоялар учун очилди ва ташқи савдони кучайтириш ниятида.»

«Ўзбекистон-24» давлат телеканали шанба куни кечки прайм-тайм вақтини АҚШ элчиси Памела Спратлен билан интервью учун ажратди, унда расмий ташриф ва икки давлат алоқалари ривожи муҳокама қилинди.

Спратлен билан ўтказилган интервю видеоси Мирзиёевнинг Фаcебоокдаги расмий саҳифасида эълон этилди, илк уч кун ичида уни 23 мингдан ортиқ киши томоша қилди.

Икки томонлама муносабатларнинг яхшиланишига умид катта

Ўзбеклар ўз ватанларида икки томонлама алоқаларнинг янада ривожланишидан умидворлар.

«Ҳукуматимиз Америка Қўшма Штатларига ишончсизлик билан қараган йиллар ҳам бўлди», деди Карвонсаройга самарқандлик 32 яшар Нигора Мамадалиева. «У даврлар ўтди, энди мамлакатларимиз бир-бирига кўпроқ ишониши ва виза талабларини соддалаштиришларини хоҳлаган бўлардим».

Айрим фуқаролар ушбу учрашув сабаб Ўзбекистонга АҚШдан кўпроқ сармояларнинг кириб келишига ва қўшма корхоналар очилишига умид қилмоқдалар.

«Америка ишбилармонларининг Ўзбекистонга киритажак сармоялари мамлакат иқтисодиётида жиддий ўсишга сабаб бўлади», дейди тошкентлик 21 яшар Азамат Йирчаев Карвонсарой билан суҳбатда. «Coca-Cola» ва «General Motors»га тегишли корхоналар бу ерда кўп йиллардан бери ишлаб келмоқда».

Жорий йилда бошқа бир неча йирик АҚШ компаниялари Ўзбекистон бозорига кириши кутилмоқда .

«Мирзиёевнинг бўлажак ташрифи мамлакат аҳолисининг мисли кўрилмаган қизиқишига сабаб бўлмоқда. Зеро, Мирзиёевнинг ташқи сиёсати у олиб бораётган сиёсатнинг энг кучли жиҳатларидан бири саналади», деди тошкентлик сиёсатшунос Валерий Хан «Карвонсарой нашрига».

«Ўзбекистонликлар Америка инвестициялари сабабли турмуш даражасининг яхшиланиши ҳамда АҚШ билан дўстона алоқалар туфайли хавфсизликнинг мустаҳкамланишидан умидвор», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 57

Фикрлар 1

Captcha
Нико | 2018-05-21

Америка бутун дунё душмани.

Жавоб бериш