Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-05-17 | Дипломатия

Ўзбекистон ва АҚШ президентлари стратегик ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан қўл сиқишмоқда, Вашингтон, Колумбия округи, 16 май. (Saul Loeb/AFP)

Карвонсарой

ВАШИНГТОН – Вашингтоннинг Марказий Осиёндаги энг кўп аҳолига эга мамлакатдан кутаётгани – Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик ва президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги бўлажак ислоҳотлардир.

Ислоҳотлари соғлиқни сақлаш, миллий хавфсизлик, таълим ва иқтисодиётнинг барча соҳаларини қамраб олган Мирзиёев чоршанба, 16 май куни Оқ Уйда президент Дональд Трамп билан музокара ўтказди.

Трампнинг сўзларига кўра, икки мамлакат бир неча жабҳаларда яқиндан ҳамкорлик қилиб келган. Мирзиёев эса доимий қўллаб-қувватлагани учун Қўшма Штатларга миннатдорчилик билдирди, дейилади Оқ Уйнинг учрашувга оид хабарномасида.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Оқ уй ташқарисида қўл сиқишмоқдалар, 16 май. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Мирзиёев АҚШга илк расмий ташрифи билан 15-17 май кунлари Вашингтонда бўлди. У саккиз ой аввал, ўтган йилнинг сентябрь ойида Нью-Йоркка сафар қилган эди.

Ўша сафарида у БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаган ва Америка бизнеси етакчилари билан жами 2,6 миллиард АҚШ долларига (20,9 триллион ўзбек сўми) тенг битимларни имзолаган эди.

Янги ва янада фаол ҳамкорлик

Икки мамлакат энди бошланаётган шериклик алоқаларини кўриб чиқар экан, ҳамкорликнинг янги йўналишлари, жумладан, Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, наркотрафикка қарши кураш ва «Беш йиллик ҳарбий ҳамкорлик режасини илк бор амалга ошириш» кутилмоқда, деб хабар берган Оқ Уй.

Шу билан бирга, дунёнинг энг катта иқтисодиёти ва Марказий Осиёнинг энг кўп аҳолига эга мамлакатининг бирлашуви иқтисодий динамика учун катта салоҳият яратишини икки томон ҳам яхши тушунади.

Мирзиёевнинг ташрифи чоғида Ўзбекистон расмийлари Қўшма Штатлар компаниялари билан 20 дан ортиқ катта бизнес шартномаларини имзоладилар. Бу битимлар тўлиқ амалга ошадиган бўлса, уларнинг умумий қиймати 4,8 миллиард АҚШ долларига (38,5 триллион ўзбек сўмига) тенг бўлади, деб хабар берди Оқ Уй.

Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари ўртасида имзоланган шартномалар савдо, энергетика, молия, қишлоқ хўжалиги, фан ва таълим соҳаларини қамраб олди, деб хабар беради Мирзиёевнинг ахборот хизмати.

Давлатлар географик томондан узоқ бўлса-да, аммо «тиришқоқлик, сахийлик ва ватанпарварлик хислатлари халқларимизни бирлаштиради», деди Мирзиёев 16 май Вашингтонда ўтказилган расмий зиёфат чоғида.

«Ушбу учрашувимиз юзага келаётган муаммолар ва Марказий Осиёда ҳамкорлик учун имкониятларга тўқнаш келган чоғимизда ўзаро стратегик ҳамкорликни янгилашга ёрдам берди», деб ёзган Трамп зиёфат меҳмонларига аталган мактубда. «Мен минтақада Америка таъминот йўллари ва унинг халқи Афғонистон билан алоқаларни яхшилашга қаратилган лойиҳаларга сармоя киритишига оид саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайман.»

«Бу янгидан тикланган ҳамкорлигимиз ва давлатларимиз учун ёруғ келажакнинг бошланиши», деди у.

Ислоҳотлар юқори баҳоланди

Икки давлатнинг кучайиб бораётган алоқалари билан бир қаторда, Мирзиёев бошчилигида давом этаётган ислоҳотлар ҳам юқори баҳоланди.

Оқ Уй баёнотига кўра, Трумп Ўзбекистоннинг муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларга оид улкан ютуқларини эътироф этган, Мирзиёев эса мамлакат ўз тараққиёт йўлидан «ортга қайтмаслигини» таъкидлади.

Маҳбусларни озод қилиш ва «тизимли болалар меҳнати»га қарши курашишдан ташқари, Мирзиёев «диний эркинликни тарғиб қилиш бўйича кенг кўламли йўл харитасини амалга оширишга» ваъда берган.

Қўшма Штатлар Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитишни ривожлантиришга ёрдам беради, деб ваъда берди Трамп. У яқинда Ўзбекистонда «Америка Овози» мухбирининг аккредитациядан ўтказилганини олқишлади. Мирзиёевнинг ўтмишдоши бу ишни амалга оширмаганди.

«Биз биргаликда Ўзбекистонда жавобгарлик ва шаффофликни таъминлаш ва бу билан Америка компаниялари фаолияти учун қулай майдон ҳозирлаш ҳамда мамлакатларимизда бандлик даражасини оширишга эришишимиз мумкин», деди Трамп.

Sizga maqola yoqdimi?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha