Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-05-17 | Оммавий ахборот воситалари

Марказий Осиёда медиа-саводхонликни оширишга қаратилган ЕИ лойиҳаси амалга оширилади

ЕИнинг Қозоғистондаги вакили Золтан Сзалаи Марказий Осиёда ОАВ саводхонлигини ошириш лойиҳасини тақдим этмоқда, Остона, 15 май. (Айдар Ашимов)

Айдар Ашимов

ОСТОНА – Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан қўллаб-қувватланган «Internews» халқаро нодавлат ташкилоти Марказий Осиё бўйлаб медиа-саводхонликни ошириш ва радикализмни бартараф этишга қаратилган 18 ойлик лойиҳани бошлади.

«Марказий Осиёда ОАВ саводхонлигини ошириш, хабар бериш ва минтақавий ҳамкорликни кучайтириш орқали барқарорлик ва тинчликка ҳисса қўшиш» деб номланган лойиҳа Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга мўлжалланган.

Апрель ойининг бошида ишга тушган ва 2019 йилнинг сентябрь ойигача давом этадиган лойиҳа учун ЕИ 3,3 миллион евро ажратди.

Марказий Осиё журналистлари 15 май куни Остонада ўтказилган ЕИ лойиҳаси тақдимотида иштирок этдилар. Лойиҳа доирасида журналистларга экстремизмга оид мавзуларни ёритиш бўйича сабоқ берилади. (Айдар Ашимов)

Қозоғистондаги ЕИ вакили 15 май, сешанба куни Остонада лойиҳани тақдим этар экан, «ЕИ сўз эркинлиги, ахборот олиш эркинлиги ва кўп миллатли жамиятларда барчанинг фикри ҳисобга олинишини доим ҳимоя қилган ва ҳимоя қилади», деб айтган.

«Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари «Ислом Давлати» (ИД) каби радикал ва террорчилик ташкилотлари томонидан ҳам фойдаланилади», деди у Карвонсарой нашрига. «ИД интернет орқали оммавий қатлни намойиш қилгани ва ўз мафкурасини ёйгани барчамиз яхши эслаймиз.»

Шу сабабли аҳолига медиа-саводхонликни оширивчи сабоқларни беришимиз ва журналистларга мавзуни ёритишга ёрдам берадиган қўшимча билим беришимиз керак, деди у.

Жиддий муаммони ҳал қилиш

Лойиҳа «юқори сифатли медиа-контент яратиш масалаларида журналистлар ва фуқаролик лидерлари имкониятини ошириш, шу билан бирга, оддий фуқаролар ва қарор қабул қилувчиларнинг ахборот қабул қилиш даражасини оширишга қаратилган», дейди Марказий Осиёдаги Internews идораси раҳбари Марат Бигалиев Карвонсарой нашрига.

«Биз бир-биримизни хабардор қилишимиз керак, чунки муаммо ўта жиддий», деди у.

Бу саъй-ҳаракатлар журналистлар, фуқаролик фаоллари ва ОАВ мутахассислари имкониятларини ошириш орқали минтақада радикаллашувни бартараф этишга кўмаклашувчи миллий ва минтақавий ташаббусларни қўллаб-қувватлайди, деб хабар беради Internews.

Лойиҳа доирасида тадқиқотчилар экстремистик ғояларга мойилликнинг пайдо бўлиш сабабларини ўрганиш устида ишлайдилар. Тажрибали ОАВ мураббийлари Марказий Осиё журналистларига экстремизмга боғлиқ масалаларни қандай ёритишни ўргатади.

Лойиҳа доирасида ОАВ саводхонлигини ошириш, медиа-форумлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш учун ОАВга техник ёрдам тақдим этилади.

Вам нравится эта статья?

Ca mobile no 2

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha