Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-05-18 | Дипломатия

Сурия мухолифати: Россия тинчлик музокараларига мезбонлик қилолмайди


Суратда Шарқий Ғутадаги аҳоли зич жойлашган Кафр Байтна турар-жой ҳудудига бомба ташланганидан кейинги вайронагарчиликлар акс этган, Сурия, 16-март. Бу ҳудудга Россиянинг иккита Су-22 самолёти ёндирувчи бомбалар ташлаши оқибатида 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлган ва 200 нафар одам жароҳатланган. (Оқ дубулғалилар/Twitter)

Суратда Шарқий Ғутадаги аҳоли зич жойлашган Кафр Байтна турар-жой ҳудудига бомба ташланганидан кейинги вайронагарчиликлар акс этган, Сурия, 16-март. Бу ҳудудга Россиянинг иккита Су-22 самолёти ёндирувчи бомбалар ташлаши оқибатида 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлган ва 200 нафар одам жароҳатланган. (Оқ дубулғалилар/Twitter)

Арман Калиев

ОСТОНА – Сурия мухолифатининг музокарачилари галдаги музокараларни Россияда ўтказиш таклифини рад этганлар. Бунга Россиянинг йиллар давомида Суриядаги тинч аҳолига қарши тартибсиз ҳаво ҳужумларини амалга ошириб келгани ва ўз халқига қарата кимёвий қурол қўллаган диктаторни қўллаб-қувватлаши сабаб қилиб кўрсатилган.

Бу музокараларда иштирок этувчи кафил давлатлар – Россия, Туркия ва Эрон кейинги учрашувни шу йилнинг июль ойида Сочида ўтказишни режалаштирмоқда.

Мазкур қарор сешанба, 15 май куни Остонада ўтган Сурия музокараларининг тўққизинчи даврасида қабул қилинган.


Сурия ҳукумати вакиллари, мухолифат делегацияси ва бошқа иштирокчилар 15 май куни Остонада Эрон, Россия ва Туркия томонидан ташкил этилган тинчлик музокараларининг умумий кенгашида қатнашдилар. (Станислав Филиппов/AFP)

Сурия ҳукумати вакиллари, мухолифат делегацияси ва бошқа иштирокчилар 15 май куни Остонада Эрон, Россия ва Туркия томонидан ташкил этилган тинчлик музокараларининг умумий кенгашида қатнашдилар. (Станислав Филиппов/AFP)

«Биз музокаралар Остонада ва фақат Остонада ўтишини истаймиз. Агар кафил давлатлар навбатдаги учрашувни бошқа давлатда ўтказмоқчи бўлсалар, ўзлари биладилар», деди Сурия мухолифати делегацияси раҳбари Аҳмад Тома AFP нашрига.

Қаршиликлардан сўнг Россиянинг бош музокарачиси Александр Лаврентьев музокара ўтказилувчи мамлакатнинг «муҳим эмаслиги» ва бошқа гуруҳлар Сочидаги учрашувда иштирок этиши мумкинлигини айтган.

Россия сурияликларни ўлдирмоқда

Россия Сурияга оид тинчлик музокараларини ўтказиш учун тўғри келмайди, деб таъкидлади Сурия мухолифатининг яна бир аъзоси Яссир Абдул Раҳим.

«(Россия қўллаб-қувватлаётган Сурия ҳукумати қуролли кучлари) одамларни мажбуран кўчирмоқда ва қўрқитмоқда», деган Абдул Раҳим Kursiv.kz нашри хабарига кўра. Сиз Сурия президенти Башар Асадга бўйсунишингиз керак, акс ҳолда ҳалок бўласиз

Россия ҳаво кучлари экстремистик гуруҳларга қарши кураш баҳонасида мактаб ва шифохоналарни бомбардимон қилмоқда, деди Абдул Раҳим.

Яқинда тайёрланган ҳисобот бу даъволарни тасдиқлайди: Сурияда Россия тарафидан амалга оширилган 7000 та авиазарбанинг 14 фоизигина «Ислом давлати» ва бошқа экстремистик гуруҳларга қаратилган, қолган ҳужумларда эса мухолифат кучлари нишонга олинган.

«Россия ўз позициясини, нима хоҳлаётганини аниқлаб олиши керак», деб ўз сўзида давом этди у.

«Россия Хмеймимдаги ҳарбий базадан туриб Сурия ҳалқини қиришда давом этишни хоҳлайдими? Агар бизни Сочига музокара ўтказишга чақирсалар, биз у ерга бормаймиз», деди у Россия ҳаво ҳужумларини амалга оширишда фойдаланадиган базани назарда тутиб.

Кузатувчи: Москва низода нейтрал тараф эмас

«Сурия мухолифати Остонага ишонади, сабаби Қозоғистон – икки ўртадаги нейтрал мамлакат ва томонлар учун тенг ҳуқуқли мулоқот майдони», дейди остоналик сиёсатшунос Расул Жумали.

Бошқа томондан, Россия Сурияда 2015 йилдан бери ўз урушини олиб бормоқда. Кремль, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашида ўз вето ҳуқуқидан фойдаланиб, Сурияда тинч аҳолига қарши кимёвий қурол қўлланганини тергов қилинишига тўсқинлик қилган эди.

Сурия мухолифати Сурия муаммоси бўйича Сочида ўтказилиши режалаштирилган музокараларни январь ойида бойкот қилган эди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.

«Сурия мухолифатининг бу қарори Россияга нисбатан ишончсизлик билан изоҳланмоқда. Россия низолашаётган томонлардан бири, шу боис бу масалада нейтрал воситачи бўла олмайди», деди Жумали.

«Мухолифатнинг Россия ҳудудида ўтказилажак музокаралардан қатъиян бош тортиши – унинг Москва сиёсатидан бутунлай ҳафсаласи пир бўлгани ва Кремлни бу масалада воситачи сифатида кўра олмаётганидан дарак бермоқда», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 44

Фикрлар 0

Captcha