Карвонсарой
Ёшлар

Қозоғистон ҳукумати ёз ойларида ёшлар учун 18 мингта иш ўрнини яратади

Ксения Бондал

Шаҳар марказида сайр қилаётган ёшлар, 23 май. Қозоғистон ҳукумати ёз ойларида 18 мингта иш ўрни яратишни режалаштирди. (Ксения Бондал)

Шаҳар марказида сайр қилаётган ёшлар, 23 май. Қозоғистон ҳукумати ёз ойларида 18 мингта иш ўрни яратишни режалаштирди. (Ксения Бондал)

ОЛМАОТА – Дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазирлиги хабарига кўра, Қозоғистон ёшларини иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳа шу йил ёз ойларида мамлакат ёшлари учун 18 мингта иш ўрнини ташкил этади.

Жасил эл (Яшил эл) лойиҳаси 2005 йилдан буён амалга оширилмоқда ва Қозоғистондаги ҳукумат томонидан молиялаштирилувчи энг йирик лойиҳа ҳисобланади. Лойиҳа доирасида мамлакат бўйлаб ёшлар ёз ойларида кўчатлар экиш ва яшил зоналар барпо этиш учун меҳнатга жалб қилиндадилар.

Лойиҳа ёзда ёшларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланишига имкон беради, дейди вазирликнинг ёшлар сиёсати бўлими раҳбари Асхат Оралов Карвонсарой нашрига.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа ёшларга давлат ва хусусий ташкилотларда вақтинчалик ишга жойлашишга кўмаклашади.

«Улар турли кўчатлар экиш, хиёбонлар, боғлар ва бошқа жамоат жойларида атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш ишлари билан шуғулланадилар», деди Оралов. Лойиҳа бутун мамлакат бўйлаб олиб борилиши режалаштирилган, деб қўшимча қилди у. Дастурда ҳар қандай ўрта мактаб ёки коллеж талабаси, шунингдек, ишсиз ёшлар ва қишлоқ аҳолисининг ёшлар қатлами иштирок этиши мумкин.

Ҳукумат ёз давомида иш берувчилар тўлаган маошдан ташқари лойиҳа иштирокчиларига ҳар ойда 35 минг тенге (деярли 108 АҚШ доллари) тўлаш учун 637 миллион тенге (1,9 миллион АҚШ доллари) ажратди.

Ёшлар радикаллашувини бартараф этиш

Лойиҳа муваффақияти иккита натижада кўринади, деди Олмаотада жойлашган Марказий Осиё Стратегик тадқиқотлар институти раҳбари Анна Гусарова.

Биринчидан, ёшлар учун ёз давомида узоқ муддатли, рақобатбардош ойлик тўлайдиган иш жойлари тақдим этиш, деди у. Иккинчидан эса, ёшлар орасида радикаллашувни бартараф этиш.

«Иш билан таъминлашнинг ўзи радикаллашув масаласини ҳал қилмаслигини тушуниш керак», деди Карвонсарой нашрига.

«Бандлик билан бир қаторда, таълим, маданият, фан, мусиқа ва спорт соҳаларидаги чора-тадбирлар ҳам муҳим; бошқача қилиб айтганда, сиёсий ҳаётда иштирокни таъминлаш учун жамият даражасидаги алоқаларни йўлга қўйиш керак», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Аҳмоқлар. Маош 35 минг тенге (107,4 АҚШ доллари) )))))) Радикаллашув))). Маошни 200 фоизга оширсангиз, ҳамма муаммолар ўз ечимини топади, ёшлар (террорчилик ўрнига) чет элга дам олгани боришади.

Жавоб бериш