Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-06-08 | Жиноят ва адолат

Айирмачилик ҳаракатларига бош қўшган қозоқ фуқароларини қаттиқ жазо кутмоқда

Россияпараст айирмачилар Луганск вилоятининг Красний Луч тумани бўйлаб танкларда ҳаракатланмоқда, Украина шимоли, 2014 йил, 28  октябрь. Қозоғистон судлари Украинада уруш бошланганидан бери айирмачилар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун бир нечта қозоғистонликни қамоққа ҳукм қилган. (Димитар Дилкофф/AFP)

Арман Калиев

ОСТОНА – Сепаратистларнинг Украина ҳукуматига қарши курашига ёрдам бериш учун Шарқий Украинага борган қозоғистонликлар ўз юртларига қайтганларида оғир жазога дуч келадилар, деб огоҳлантирмоқда Қозоғистон ҳукумати.

Остона шарқий Украинада 2014 йилда бошланган, Россия томонидан қўллаб-қувватланган айирмачилик ҳаракатларини қоралаган.

2014 йилнинг 30 октябрида Қозоғистон бош прокуратураси айирмачилар сафида жанг қилиш учун шарқий Украинага борадиган қозоқ фуқароларини огоҳлантириб, бундай жангарилар жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Автомобиль Чернухинодаги вайрон бўлган танк ёнидан ўтиб кетмоқда, Украина, 2015 йил, 2 март. Ўшанда Россия тарафидан дастакланган айирмачи кучлар Украина армиясига қарашли собиқ блокпост эгаллаб олганди. [File]

Шунга қарамай, бир нечта қозоғистонлик бу қонунни бузган. Остона, Оқтўба, Атырау ва Усть-Каменогорск судлари шарқий Украинада жанг қилган қозоғистонликларни уч йилдан беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Кузатувчиларга кўра, у ерга кетган ёлланма жангариларнинг кўпчилиги Қозоғистонда кенг таъсирга эга Россия оммавий ахборот воситаларининг ташвиқоти қурбонига айланган.

Никита Степин иши

Қарағанда вилояти суди шарқий Украинада айирмачилар сафида жанг қилган ва Қозоғистонда икки кишини ўлдирган 32 яшар Қозоғистон фуқароси – Никита Степинни 25 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди 30 май куни Озод Европа/Озодлик радиосининг (RFE/RL) қозоқ хизмати.

Темиртаулик Степин шарқий Украинага икки марта – 2015 йилнинг февраль ойида ва 2016 йилнинг баҳорида борган ҳамда жами икки йилга яқин ўша ерда бўлган.

Унга нисбатан қўзғатилган жиноий ишга кўра, Степин Матвей Платовнинг катта Дон армиясига қўшилган вақтида Луганскда бўлган, бу армия 2014 йилнинг баҳорида шарқий Украинада айирмачиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган. Жангда қатнашишдан аввал у ўша ерда ҳарбий тайёргарликдан ўтган.

Тинтув чоғида Степиннинг уйидан ҳарбий ID-карта, замонавий казаклар мақомини берувчи гувоҳнома ва «Донбассни озод қилгани учун» ҳарбий нишони топилган.

Степин ўз уйи Темиртауга қайтганида ҳам қонунбузарликда давом этган. Ўтган йилнинг июль ойида оддий тортишув сабабли икки кишини отиб ўлдирган.

Махсус тартиб ва қатъий назорат қамоқхонасида беш йил ва мажбурий меҳнат лагерида 20 йилни ўташ билан бир қаторда, суд Степинга қурбонлар оиласига 4 миллионга яқин қозоқ тенгеси (12 минг АҚШ доллари) миқдорида товон тўлашни ҳам белгилади.

Суд ишини кўриб чиқиш давомида Степин Киев террорчилар деб ҳисоблайдиган тарафда жанг қилганига қарамай, ўзини айбдор деб ҳис қилмаслигини айтган.

Мен ЛНР (Луганск халқ республикаси) томонида кўнгиллилар сафида жанг қилиш Қозоғистон қонунларини бузишини билмагандим», деди у. «Россияда – бу қонунга хилоф эмас.»

ЛНР мавжуд эмас, деб жавоб қайтарган судя Исломхон Есенбаев RFE/RLнинг қозоқ хизматига кўра.

«Сиз мавжуд бўлмаган давлат учун курашгансиз», деди у. «Улар фақат жанг қилиб одамларни ўлдирадиган тўда холос.»

Кремль назоратидаги ОАВ таъсирига тушганлар

Кўпчилик қозоқлар, айниқса, Россия билан чегарадош шимолий ҳудудларда яшовчилар, кўп маълумотни Россия ОАВларидан олишади, деди олмаоталик сиёсатшунос Айдос Сарим Карвонсарой нашрига.

«Украинага жанг қилишга кетган ҳамюртларимиз Кремль тарқатаётган бузғунчи ташвиқотга кўр-кўрона ишонадилар, деди у.

Шу сабабли улар жиноятга, шу жумладан, хориждаги қотилликларга қўл уриб, ўз ҳаётларини барбод қилдилар, деди у.

Шимолий Қозоғистон фуқаролари Россия ва Қозоғистон ўртасида аросатда яшайдилар, деди у.

«Аксарият шимолликлар қозоқ телевидениесидан кўра, кўпроқ Россия телевидениесини томоша қилади», деди у. «Кўпчилик бизнинг бош вазиримиз Дмитрий Медведев эмас, балки Бахижан Сагинтаев эканлигини билмайди.»

Шимолликлар ўзини қозоқ деб билмаслиги миллий хавфсизликка таҳдид солади, деди Сарим.

«Россия ОАВига кўр-кўрона ишонган одам, икки мамлакат ўртасида низо чиқса кимнинг тарафини олади?», дейди у.

«Бу ёқимсиз ва хавотирли ҳолатдир», деди у. Бундай ҳолатларнинг оммавий тус олишига йўл қўймаслигимиз керак. Агар россияпараст айирмачилар тарафини олувчилар кўпайса ва улар Қозоғистон қонунларини назар-писанд қилмасалар, бу Остона учун жиддий сигнал бўлади.»

«Қозоқлар онгига таъсир қилинишига барҳам бериш учун Россиянинг «зомби телеканаллари» ёпилиши керак», деди Олмаота фуқаролик жамияти етакчиси ва Антигептил экологик ҳаракати аъзоси Улан Шамшет.

Шу билан бирга, Қозоғистон ОАВ Украинадаги вазиятни кенг миқёсда ва адолатли ёритишга яхшироқ ҳаракат қилиши керак, деди у Карвонсарой нашрига.

Қозоғистонликлар айирмачилик учун қаттиқ жазо берилиши тарафдори

Қозоғистонликлар айирмачилик ҳаракатларига қўшилишнинг олдини олиш мақсадида ҳукуматдан қатъий чоралар кўришни талаб қилмоқдалар.

«Мамлакатимизда айирмачилик қарашларига эга қанчадан-қанча яширин жангарилар борлиги ҳақида ўйлашнинг ўзи даҳшатли... Уларни қатъий назоратга олиш керак», деди 41 яшар чимкентлик такси ҳайдовчиси Нуржан Куанбаев Карвонсарой нашрига.

«Империалистик Россия бизни чангалида қаттиб сиқиб, ўз йўлимиздан боришимизга қўймаяпти», деди у.

Жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис, олмаоталик Мирлан Телебарисов кучли иқтисодиёт ва фаровонликни соғлом жамиятнинг муҳим унсурлари деб атади.

«Бу ердаги турмуш даражасидан қониқсангиз, Қозоғистонни ватаним деб айтишдан бахтли бўласиз», деди у Карвонсарой нашрига. «Шунда ҳеч кимнинг хаёлига айирмачилик ҳақидаги ўй-фикрлар келмайди.»

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 112

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

4 та фикр…

Динмухаммед | 2018-07-01

Мақола муаллифининг ёзганлари сафсата, Қозоғистоннинг ҳар бир фуқароси бизда ким президенту, ким бош вазир эканлигини яхши билади. Украина жануби-шарқидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этишга чақириқ ҳам бўлмаган, бу мухбирнинг носоғлом тасаввуридан бошқа нарса эмас. Аввал фактларни ўрганиш керак эди, клавиатурани тарақлатмасдан. Бу ҳарбий низо фақат ва фақат сизнинг давлатингиз иши ва жавобгарлик ҳам унинг зиммасида. Бу ишга Қозоғистон фуқароларини аралаштириш ва Россия билан дўстона муносабатларга путур етказиш керак эмас. Миллатлараро нифоқ келтириб чиқарувчи мақолаларни эса ёзмасликни илтимос қилган бўлардим. Бизнинг юртда яшамасангиз, бизнинг номимиздан гапирманг.

Тимур | 2018-06-17

Экспертнинг даражаси - чимкентлик киракашникидан ортиқ эмас экан, муаллиф, бу кунингдан ўлганинг яхши.

Эксперт | 2018-06-21

Эксперт сенмисан? Ҳаммол...

Верник | 2018-06-14

Русофобия Қозоғистонда анча йиллардан бери (одамларга) сингдирилмоқда. Кўзларингизни очинг.