Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-06-11 | Дипломатия

USAID Ўзбекистонда суд тизими ислоҳотини қўллаб-қувватлайди

USAIDнинг Осиё бўйича раҳбари ёрдамчисининг ўринбосари Хавиер Пиедра ва Ўзбекистон адлия вазири Руслан Давлетов 8 июнь куни Тошкентда мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимини қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. (АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси)

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Ўзбекистон Адлия вазирлиги расмийлари 8 июнь, жума куни мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимини қўллаб-қувватлашга оид ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Ҳужжат USAIDнинг Осиё бўйича раҳбари ёрдамчисининг ўринбосари Хавиер Пиедра ва Ўзбекистон адлия вазири Руслан Давлетов томонидан имзоланди, дейилади Тошкентдаги АҚШ элчихонаси баёнотида.

Икки мамлакат «янги қонунлар ва низомларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқшунослик соҳасини ривожлантириш, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва нодавлат ташкилотлари учун ҳуқуқий муҳитни кенгайтириш» устида ҳамкорликда иш олиб борилади, элчихона баёнотида.

«USAID ташкилоти ва Ўзбекистон мамлакатнинг суд тизимига бўлган ишончни ва жамоатчиликнинг ундан фойдаланишини ошириш йўлида анчадан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда ва бугунги келишув икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва кучайтиришдаги муҳим босқични белгилаб берди», деди Пиедра келишувни имзолаш маросимида.

«Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг кенгайиши ўзбек фуқароларининг адлия тизимидан фойдаланиш имкониятини оширади ҳамда суд тизимини янада очиқ ва самарали бўлишига кўмаклашади», деди у.

Фуқаро ва ҳуқуқшунослар ислоҳотларни талаб қилмоқдалар

Фуқаролик судлари Ўзбекистон суд тизимининг энг самарасиз сегментларидан бири ва «оғриқли нуқтаси» бўлиб келган, деди тошкентлик адвокат Муслима Ҳакимова.

«Улар ўз ишларини талаб даражасида бажара олмайдилар ва ишларнинг самарадорлигига кафолат бера олмайдилар», дейди у Карвонсарой нашрига.

«Судьялар камлиги туфайли судлар узоқ вақтга чўзилади. Айрим ҳолларда суд куни судья иш билан танишиш ва қарор чиқариш учун 15 дақиқадан кам вақт сарфлайди», деди у.

«Ўта банд бўлган судлар анча ишларни кўриб чиқишга улгурмайди ва уларни керакли савияда ҳужжатлаштирмайди», деди Ҳакимова. «Бундай камчиликларнинг бари халқ норозилигига сабаб бўляпти. Жамият ислоҳотларни талаб қилмоқда.»

Тошкентлик 68 яшар Нодира Исакова Карвонсарой нашрига унинг иши Ўзбекистон суди томонидан беш ойдан бери кўриб чиқилаётганини айтади.

«Қўшним томонидан қилинган туҳмат бўйича фуқаролик ишим судда февраль ойидан бери кўриб чиқилмоқда», деди у.

«Ҳар сафар ишни кўриб чиқилиши режалаштирилган пайтда ё судья банд бўлади ёки судланувчи келмайди ёки ҳужжатлар тайёр бўлмайди», деди Исакова.

«Кейинги мажлис июль ойига режалаштирилган, аммо у яна кечиктириладиган ўхшайди», деди у. «Иш адолатли кўриб чиқилишига ишонмаяпман.»

Адлия тизимини яхшилаш йўлидаги ҳамкорлик

АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари суд тизимини мустаҳкамлаш учун бир неча йиллар давомида биргаликда ишламоқдалар. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотларига кўра, судялар ва бошқа суд ходимларига касбий тайёргарлик ва ҳуқуқий таълим бериш учун АҚШ томонидан молиялаштирилган бир қатор дастурлар бўйича ҳамкорлик шулар жумласидандир.

АҚШ элчихонаси маълумотларига кўра, USAID Ўзбекистонлик мутахассислар учун АҚШ ва Европага ўқув сафарларини ташкиллаштиради, қонунчилик ташаббусларини қўллаб-қуватлайди ва «Ўзбекистон халқи ва уларнинг судлари ўртасида мулоқотни таъминлаш ва ошкораликни рағбатлантирадиган тадбирларда иштирок этади.»

Э-СУД тизими Ўзбекистонда USAID ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (UNDP) кўмагида 2013 йилда ишга туширилган бўлиб, ўзбек ҳукуматига фуқаролик ишларига оид судларни бошқариш бўйича умуммиллий электрон тизим яратишга ёрдам берди. Бу тизим ҳозирда мамлакатдаги барча фуқаролик судларида йўлга қўйилган.

(Тошкентдан Максим Енисеев ушбу мақолани тайёрлашга кўмаклашган)

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha