Карвонсарой
Хавфсизлик

Сурияни тиклаш харажатларидан бош тортаётган Россия Марказий Осиё мамлакатларидан ёрдам сўрамоқда

Карвонсарой

Аксар қисми исёнчилар назоратида бўлган Идлиб вилоятининг Зардана шаҳрида 7 июнь куни кечқурун юз берган ҳаво ҳужумларидан яраланган сурияликлар тиббий ёрдам олишмоқда. Сурия шимоли-шарқидаги ҳужумлар режим иттифоқчиси Россия томонидан амалга оширилгани гумон қилинган. Ҳужум натижасида 38 фуқаро, жумладан, тўрт нафар ёш бола ҳалок бўлган, деб хабар берди Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги марказининг кузатув гуруҳи. (Омар Ҳаж Кадур/AFP)

Аксар қисми исёнчилар назоратида бўлган Идлиб вилоятининг Зардана шаҳрида 7 июнь куни кечқурун юз берган ҳаво ҳужумларидан яраланган сурияликлар тиббий ёрдам олишмоқда. Сурия шимоли-шарқидаги ҳужумлар режим иттифоқчиси Россия томонидан амалга оширилгани гумон қилинган. Ҳужум натижасида 38 фуқаро, жумладан, тўрт нафар ёш бола ҳалок бўлган, деб хабар берди Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги марказининг кузатув гуруҳи. (Омар Ҳаж Кадур/AFP)

Мустақил тадқиқотларнинг кўрсатишича, Россия ҳарбийларининг Сурия мухолифат кучларини пала-партиш бомбардимон қилиши натижасида вайрон бўлган Сурияни тиклашга Кремлнинг муносабати Ғарб коалициясининг саъй-ҳаракатларидан кескин фарқ қилади.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), шу жумладан, Марказий Осиёдаги собиқ совет мамлакатларини Сурияни қайта тиклашда ёрдам беришга чақирди.

МДҲ мамлакатлари ҳудудларни миналардан тозалаш, ҳамкорликда патруль хизматини олиб бориш ва инсонпарварлик ёрдами кабилар билан ёрдам беришлари мумкин, деди у 6 июнь куни Россиянинг Қизил шаҳрида ўтган МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши чоғида.

«Халқаро терроризмга қарши кураш ва умумий хавфсизликни таъминлашда бизнинг бирдамлигимизни намоён эта оладиган кўмагингизга умид қилмоқдамиз», деган у Россия мудофаа вазирлиги хабарига кўра.

Суратда Суриянинг Ҳомс вилояти Талбисса шаҳридаги кимсасиз кўчалар ва вайрона бинолар акс этган, 30 сентябрь, 2015 йил. Шу куни Россия Сурияда, Ҳомс шаҳри яқинида илк ҳаво ҳужумини уюштирганини тасдиқлаган ва шу тариқа Москванинг ҳарбий аралашувига расман старт берилган эди. (Маҳмуд Тама/AFP)

Суратда Суриянинг Ҳомс вилояти Талбисса шаҳридаги кимсасиз кўчалар ва вайрона бинолар акс этган, 30 сентябрь, 2015 йил. Шу куни Россия Сурияда, Ҳомс шаҳри яқинида илк ҳаво ҳужумини уюштирганини тасдиқлаган ва шу тариқа Москванинг ҳарбий аралашувига расман старт берилган эди. (Маҳмуд Тама/AFP)

Россиянинг СУ-25 самолёти Сурияда тунги парвозга отланмоқда, сурат санаси номаълум. Россия Сурияда ҳалокатли ҳаво ҳужумлари кампаниясини ўтказгач, МДҲ мамлакатларини Сурияни қайта тиклашга чақирмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россиянинг СУ-25 самолёти Сурияда тунги парвозга отланмоқда, сурат санаси номаълум. Россия Сурияда ҳалокатли ҳаво ҳужумлари кампаниясини ўтказгач, МДҲ мамлакатларини Сурияни қайта тиклашга чақирмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)

2015 йилнинг октябрь ойида Россия ҳаво кучлари Сурияда ИДга тегишли деб гумон қилинган бинога зарба бердилар. Россия 2015 йилда низога аралашганидан бери ҳаво ҳужумларининг 14 фоизигина ИД нишонларига теккан, деб хабар беради Терроризм ва исёнларни тадқиқ қилиш бўйича IHS Jane маркази. (Россия мудофаа вазирлиги)

2015 йилнинг октябрь ойида Россия ҳаво кучлари Сурияда ИДга тегишли деб гумон қилинган бинога зарба бердилар. Россия 2015 йилда низога аралашганидан бери ҳаво ҳужумларининг 14 фоизигина ИД нишонларига теккан, деб хабар беради Терроризм ва исёнларни тадқиқ қилиш бўйича IHS Jane маркази. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия Суриядаги урушда иштирок этаётган ягона МДҲ давлатидир.

Россиядан бирор нарса кутиш фойдасиз

Шойгунинг МДҲ аъзоларини ёрдамга чақириши Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов унинг давлати Сурияни қайта тиклашга маблағ ажратмаслиги ҳақида очиқ айтган гапидан роппа-роса бир йил ўтиб янгради.

Богданов бу муросасиз баёнотини 2017 йил февраль ойида Москвада Европа Иттифоқи (ЕИ) элчиларига маълум қилган, деб хабар беради Financial Times нашри.

Суриядаги тиклаш ишлари учун «ўн миллиардлаб доллар» керак бўлади, деган у ва шу ерда иштирок этган дипломатларнинг сўзларига кўра, Россиядан «ҳеч нарса» кутмаслик кераклигини қўшимча қилган.

«Россия у ерга бориб, ҳамма нарсани вайрон қилин, бузиб ташлаган, энди эса қолганларнинг буни тўғирлашини кутмоқда», деб айтган европалик дипломат.

Шойгу ва Богдановнинг даъволари шуни кўрсатадики, Россия МДҲ аъзолари ва бутун дунё Россия барбод қилган ерларни тиклаш учун пул ажратишини кутмоқда.

Марказий Осиё Россиянинг иккиюзламачилигига қарши

Марказий Осиё сиёсий таҳлилчилари Россиянинг ўзигагина манфаат келтирувчи чақириқларини жиддий танқид остига олди.

«Бу Россиянинг Марказий Осиё давлатлари ва айниқса Қозоғистонни халқаро даражадаги шубҳали ҳаракатларда иштирок этишга биринчи бор чақириши эмас», деди олмаоталик сиёсатшунос Ислам Кураев Карвонсарой нашрига.

«Аммо Қозоғистон суверен давлат ва ҳеч кимдан қарздор эмас», деди у. «Бошқа давлатнинг расмийси бизга талаб қўйиши – қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Зеро, Россия (Сурияда) биринчи навбатда ўзининг геосиёсий манфаатларини ҳимоя қилади.»

Россиянинг Сурия диктатори Башар Асад режимини қўллаб-қувватлашининг ўзи қайта тиклаш учун маблағ ажратишдан тийилишга асос бўла олади, деди бишкеклик сиёсий таҳлилчи Аскат Дукенбаев.

«Агар Қирғизистондаги хусусий корхоналар Шойгунинг чақириғи сабаб молиялаштиришга қизиқиш билдирадиган бўлсалар, АҚШ санкцияларига дуч келсалар ҳам бу уларнинг ўзларига ҳавола», деди у Карвонсарой нашрига. «Аммо Қирғизистоннинг ҳукумат ташкилотлари Сурияда тинчлик ўрнатилгунга қадар бунга бош қўшмасликлари керак. Бу эса фақат Башар Асад ҳукуматни тарк этганидан кейин рўй бериши мумкин.»

Прагадаги тожикистонлик сиёсий таҳлилчи Нурмуҳаммад Холзода ҳам эҳтиёткорликка чақирди.

«Тожикистоннинг ҳар қандай коалициядаги иштироки, гарчи бу уруш оқибатларини тиклаш бўлса ҳам, халқаро ташкилотлар кузатуви ва тегишли ваколатга эга халқаро агентликлар қароридан кейин амалга оширилиши керак», деди Карвонсарой нашрига.

«Тожикистонда кучли техник салоҳият ҳам, ортиқча маблағ ҳам йўқ», деди у. «Мамлакатнинг ўзи хорижий грантлар, кредитлар ва инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.»

«Сурияда ҳамон тинчлик ўрнатилмаган ва Россиянинг иттифоқчилари умумий тушунчага эга эмаслар», деди Тожикистон иқтисодиёт вазирининг собиқ ўринбосари Каримжон Аҳмедов Карвонсарой нашрига.

«Тожикистон учун Афғонистонни барқарорлаштиришда иштирок этиш маъқул эмасмикин?», дейди у.

Афғонистондаги барқарорлик Ўзбекистон учун ҳам муҳим, деди ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Умид Асатуллаев.

«Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида ўтган сўнгги учрашувда, улар аниқ мақсадни белгилаб олганлар: Ўзбекистон учун Афғонистонни тиклаш муҳим вазифа ва барча саъй-ҳаракатлар шунга қаратилади», деди у Карвонсарой нашрига.

«Ўзбекистонда ҳеч ким Асаднинг ҳукуматини қўллаб-қувватлашни истамайди», дейди тошкентлик 28 яшар Абдурасул Самандаров Карвонсарой нашрига. «У шунча йиллардан бери ўз халқига қарши уруш қилди, натижада Ислом Давлати (ИД) шаклланди. Унинг жангарилари Афғонистондан бизга таҳдид қилиб, Ўзбекистонга киришга ҳаракат қилмоқда.»

«Сурия халқини қониқтирадиган ҳукумат шаклланмагунича, биз мамлакатга ҳеч қандай ёрдам юбормаймиз», деди у.

Россиянинг Суриядаги пала-партиш қотилликлари

2015 йилда Россия низога аралашганидан бери, унинг халқаро террорчилик гуруҳини мўлжалга олгани ҳақидаги даъволарига зид равишда ҳаво ҳужумлари 150 фоизга ошган бўлсада, шулардан 14 фоизигина ИД нишонларига бориб етган, деб хабар берган 15 май куни IHS Jane Терроризм ва исёнларни тадқиқ қилиш маркази.

Зарбалар, асосан, «ИД озчиликни ташкил этган ёки умуман фаолият юритмаган ҳудудларга берилган».

Россия бомбалари шифохоналар ва бошқа тақиқланган фуқаролик объектларига ёғилган, бундан асосий мақсад – Асадга мухолиф кучларни йўқ қилиш бўлган, деб хабар беради Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш ташкилоти, Чегарасиз шифокорлар, «Amnesty International» ва бошқа бир қатор нодавлат ташкилотлари.

2017 йилда Сурияда тиббиёт муассаларига 112 марта ҳужум қилингани аниқланган, деб хабар беради Middle East Monitor. БМТ маълумотларига кўра, ҳужумлар натижасида тинч аҳоли вакилларидан 73 киши ҳалок бўлган, 149 нафари жароҳатланган.

Бу орада, 2018 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида Сурия режими ва унинг Россиялик иттифоқчилари томонидан касалхоналарга 92 марта зарбалар берилган, натижада 89 киши ҳалок бўлган, 135 нафари жароҳатланган, деб маълум қилди БМТ бош котибининг матбуот котиби Фархан Ҳақ.

Кремль етказилган зарар учун ҳеч қачон товон тўламаган ва унинг ҳужумлари фақат террорчилар ёки уларнинг тарафдорларини ўлдирганини таъкидлаб келган.

Россиянинг ЕИдаги элчиси Владимир Чижовнинг апрел ойида Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида ҳам шундай қайсарлик аломатлари яққол намоён бўлганди.

«Нима учун Россия бомбалари келтирган зарарни Европа қоплаши керак?» деган саволга жавоб бераркан, Чижов унинг мамлакатига тегишли ҳарбий самолётларнинг касалхоналарга зарба берганини инкор қилди. У «Ҳужумда фақат ва фақат террорчилик ташкилотлари нишонга олинган», деган иддаосида қатъий турди.

АҚШнинг миллиардлари

Россия ҳарбийлари ва самолётлари Суриядаги мухолифат кучлари тарафидан эгалланган ҳудудларни ўққа тутиб, тинч аҳолини ҳимоясиз қолдираётган бир пайтда, ИДга қарши Ғарб коалициясининг энг катта кўмакчиси бўлган АҚШ бутунлай бошқача ёндашув олиб бормоқда.

«АҚШ Сурияга гуманитар ёрдам ажратиш бўйича етакчи донор-давлат ҳисобланади. Инқироз бошланганидан бери ушбу мамлакатга 7,7 млрд. доллар ажратилган», деди 22 март куни Вашингтонда АҚШ давлат котибининг ўринбосари Жон Салливан.

«Натижада ҳар ой вилоятлар аҳолисидан ташқари, қўшни мамлакатлардаги 5,5 млн.дан ортиқ сурияликларга ёрдам етказиб берилмоқда», деди у.

Америкалик ҳарбийлар Суриядаги ИД жангариларига қарши операцияларда тинч аҳолини муҳофаза қилиш бўйича ҳам жиддий чоралар кўрмоқда.

«Биз ўз ҳужумларимизни давом эттирмоқдамиз, бунда уларнинг тинч аҳолига таъсирини минималлаштиришга ҳаракат қилинмоқда. Зарбалар натижасида оддий фуқаролар орасида тасодифий қурбонлар бўлган тақдирда ҳисоботларнинг очиқ-ошкора бўлишини таъминлашга интиламиз», деган эди АҚШ раҳбарлигидаги коалиция июнь ойида.

Мазкур баёнот Amnesty International ташкилотининг 5 июнь кунги ҳисоботига жавоб ўлароқ янгради. Ҳисоботда ИД ўз пойтахти деб эълон қилган Ал-Раққа шаҳрини қайтариб олиш бўйича ўтказилган жанговар операция давомида тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар берилгани айтилган эди.

«Ироқ ва Суриядаги бор ҳақиқат шуки, биз ҳеч қандай қонунлар, меъёрларга амал қилмайдиган, ҳеч қандай башарий муаммолар билан қизиқмайдиган душманга қарши жанг қилмоқдамиз. ИДни тор-мор этишга қаратилган ҳар қандай зарба олдидан жиддий саъй-ҳаракатлар ва разведка маълумотларини тўплашга зўр берганмиз. Бунда тинч аҳолининг жабрланишига имкон қадар йўл қўймаслик муҳим».

[Ушбу мақолани тайёрлашга Олмаотадан Арман Калиев, Хўжанддан Негматулло Мирсаидов ва Тошкентдан Максим Енисеев ўз ҳиссасини қўшган.]

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Сурия аҳолисига, хусусан азият чекаётган ёш болаларга қандай ёрдам беришимиз мумкин?

Жавоб бериш