Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-06-13 | Жамият

Тараздаги «Ҳунармандлар шаҳри» халқаро туризмни ривожлантиришга ёрдам беради


Тараздаги кўргазма давомида қўлда ишланган ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилган, 2015 йил, ноябр. (Карлигаш Аралбекова)

Тараздаги кўргазма давомида қўлда ишланган ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилган, 2015 йил, ноябр. (Карлигаш Аралбекова)

Ксения Бондал

ОЛМАОТА – Жамбил вилояти ҳокимияти 50 дан ортиқ Таразлик ҳунармандларни бир жойга тўплаб, сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ёрдам берадиган лойиҳани амалга оширишга киришди.

Усталарни 4 гектар майдонни эгаллаган Шаҳристонга тўплаб, «Ҳунармандлар шаҳри»ни барпо этиш кўзда тутилган, дейди Жамбил вилояти ҳокимиятининг туризм бошқармаси раҳбари Карлигаш Аралбекова Карвонсарой билан суҳбатда.

Унинг айтишича, ўтмишда Тараз уч ҳудудга бўлинган, булар – Қалъа, Шаҳристон ва Работ.


2015 йил ноябр ойида Таразда ўтказилган кўргазмада ҳунарманд ўзи яратган маҳсулотлар билан савдоси билан банд. (Карлигаш Аралбекова)

2015 йил ноябр ойида Таразда ўтказилган кўргазмада ҳунарманд ўзи яратган маҳсулотлар билан савдоси билан банд. (Карлигаш Аралбекова)

«Қалъада шаҳар ҳукмдорининг саройи ва унга яқин инсонларнинг уйлари бўлган. Шаҳристонда шарқона бозор ва ҳунармандчилик устахоналари жойлашган, Работда эса оддий халқ истиқомат қилган», деб ҳикоя қилади Карлигаш Аралбекова.

Октябрь ойи охирларида янги ҳунармандлар бозорининг очилиши кутилмоқда, деди Аралбекова.

Ҳунармандлар шаҳри 8-9 асрларга хос меъморчилик услубида бунёд этилади. Шаҳар бўйлаб ҳунармандлар устахоналари жойлашади.

Ташрифчилар амалий санъат усталарини бевосита иш жараёнида кузатишлари, турфа хил ҳунармандчилик буюмларни тайёрлашда иштирок этишлари мумкин. Улар учун шунингдек, ҳунармандларнинг кундалик ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи турли театрлаштирилган томошалар ҳам намойиш этилади.

Чинакам тарихий муҳит яралиши учун ҳунармандлар миллий халқ либосларида бўладилар.

Аралбекованинг сўзларига кўра, лойиҳа дастлабки босқичда маҳаллий ҳукумат томонидан молиялаштирилади. Лойиҳанинг қийматига қурилиш режаси тайёр бўлганидан сўнг аниқлик киритилади.

Маҳаллий ҳокимият вилоятдаги барча ҳунармандларни бир жойга тўплаш мақсадида Жамбил вилояти ҳунармандлари уюшмасини ҳам ташкил этди. Уюшма аъзолари фақат буюмлар сотиш билан эмас, балки маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳларга семинар ва амалий машғулотлар ўтишдан ҳам даромад оладилар.

2 минг йиллик тарихга эга қадимий шаҳарга ўтган йили 400 миндан ортиқ сайёҳ келган, бу 2016 йилдагидан икки баравар кўп, деди Аралбекова Қозоғистон миграция хизмати маълумотларига таяниб.

Вилоят туризм департаменти Ҳунармандлар шаҳри ва тоғ-чанғи курорти ишга тушиши билан йилига яна 300 мингдан ортиқ сайёҳлар ташриф буюришига умид қилмоқда. Шу тариқа йиллик сайёҳлар сони 700 мингга етиши мумкин.

Тарихий чорраҳалар

Тараз Ўрта асрларда Шарқий Осиёни Ўртаер денгизи билан боғловчи карвон ёъли ҳисобланган Ипак Йўли марказида жойлашган минтақавий савдо ва ҳунармандлик маркази бўлган.

Хорижлик сайёҳларни жалб қилиш учун шаҳримизнинг «янги тарихи» бўлиши керак, Аралбекова.

«Масалан, заргарлик каби ҳунарлар сақланиб қолган», деди у. «Рўйхатимизда чарм, ёғоч, темир ва кигиз усталари ҳам бор.»

Бошқа қадимий ҳунармандлик турлари ёъқ бўлиб кетгани уларнинг ўрнини босувчи ёъналишларни излашга туртки бўлди.

Масалан, шу асрнинг 8-9 асрларида Таразда шишадамгарлик соҳаси жуда ривожланган бўлган, аммо кейинчалик у бутунлай ёъқ бўлиб кетган, деди у.

«Биз италиялик шишадамгарлар билан боғландик, ҳунармандларимизга сувенирлар тайёрлаш бўйича маҳорат сабоқлари ташкил этишни режалаштиряпмиз», деди Аралбекова.

Тараз қадимда ипакчилик билан ҳам машҳур бўлган. Чунки айнан шу ер ипакчилик учун хомашё ҳисобланувчи тут дарахтлари ўсадиган Қозоғистонинг ягона вилояти.

Аммо, бу касб ҳам унутилган, деди у. Уни тиклаш учун вилоят туризм бошқармаси маҳаллий усталарга ўқув машғулотлари ташкил этиш учун Хитойлик ҳунармандлар билан музокара олиб бормоқдалар.

Меҳр билан ишланган

Таразда жойлашган «Айналайин» нодавлат ташкилоти раиси Айгул Разакова Ҳунармандлар шаҳри лойиҳаси иштирокчиларидан бири. У кўрпача тикади.

Алоҳида мато парчаларидан қўроқ тикиш учун жуда катта сабр керак, деди у Карвонсарой нашрига. «Ўз маҳсулотларимизга берадиган энг муҳим нарсамизилиқлик ва меҳримиздир

Разакова ўзи ишлаб чиқарган қўл меҳнати буюмларини 2005 йилдан бери сотади.

«Кўрпаларнинг нархлари 15 минг тенгедан (45 АҚШ доллари) бошланади», деди у. «Бундан арзон шунга ўхшаш нарсалар бор, аммо улар оммавий ишлаб чиқарилади, уларга алоҳида меҳр берилмайди ва бизникига ўхшаб қўлда тайёрланмаган.»

Оналар қизларига кўрпача тикишни олти ёшдан ўргатганлар», деди у. «Аждодларимиз бу ишга жиддий қараганлар. Бу бизнинг азалий анъаналаримиздан бири.»

«Биз бу ҳақда сайёҳларга сўзлаб беришимиз керак; ана шундагина уларда тарихимиз ва маданиятимизнинг кичик бўлагини ўзлари билан олиб кетишни истаги пайдо бўлади», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha