Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-06-14 | Оммавий ахборот воситалари

Қалбаки хат Россиянинг Ўзбекистон - АҚШ муносабатларига раҳна солувчи «сохта хабарларини» фош этди

«Русская Весна» (Рус баҳори) веб-саҳифаси 16 май куни қалбаки хатга асосланган мақолани чоп этди. Унда айтилишича, Ўзбекистон ҳудудида 5000 та ИД жангариси жойлашган.

Максим Енисеев

ТОШКЕНТ – Таҳлилчиларга кўра, Россия назорати остидаги вебсайтда чоп этилган, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг гўёки Тошкентдаги АҚШ элчисига юборган хати асосида ёзилган мақола ортида, катта эҳтимол билан Россия махсус хизматлари турибди.

16 май куни Кремль назоратидаги «Русская Весна» (Рус баҳори) веб-сайти Ян Остроумовнинг «Осиёда жанг яқинлашмоқда: Ўзбекистонда ИШИДнинг 5000 жангариси» деб номланган мақоласини чоп этди.

Мақолада 3 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳитовнинг гўёки Ўзбекистондаги АҚШ элчисига юборган хати чоп этилган.

Скриншотда 3 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувохитов томонидан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратленга юборилган сохта мактубнинг бир қисми кўрсатилган.

Ўзбекистон расмийлари қалбаки деб атаган инглиз тилидаги номада Абдувоҳитов Миллий хавфсизлик хизматига (СНБ) асосланиб, «Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида 5000 га яқин ИД террорчилари жойлашгани» ҳақида хабар берган.

Унда Абдувоҳитов «АҚШ ва Ўзбекистон куч тузилмалари ва махсус хизматларининг ўзаро ҳамкорлигига аниқлик киритишни» талаб қилади.

«Хатда Афғонистондаги вазиятни назорат қила олмаётган ва бунинг натижасида қўшни мамлакатларда терроризмнинг кучайишига сабаб бўлаётган Вашингтонни очиқчасига танқид қилади», деб ёзади «Русская Весна» веб-саҳифасидагина номи чиққан шубҳали шахс Остроумов.

«Хатнинг қалбаки экани аниқ»

Ўзбекистон ҳукумати мактуб борасида ҳеч қандай изоҳ бермаган бўлса-да, Карвонсаройнинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги исми сир қолишини истаган манба «унинг қалбаки эканлигига» шубҳа қилмаслигини айтди.

«Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ҳужжатлар алмашинуви билан таниш бўлган ҳар қандай одам бу хат вазирликда ёзилмаганини пайқай олади. Улар умуман бошқача услубда ёзилади», деди манба Карвонсарой нашрига.

Мактубни қалбакилаштирганлар вазирликдаги ҳақиқий хатлардан бирини сканерлаганлар, Ташқи ишлар вазирлигининг хатбоши ва Абдувоҳитовнинг имзосидан фойдаланиб, унга ўзларининг сохта матнларини жойлаганлар, деди манба.

«Матнинг ўзидан аниқ кўриниб турибди, дипломатлар бу каби юқори даражада бундай йўсинда сўзлашмайдилар», деди манба. «Нозик масалани муҳокама қилиш керак бўлса, улар юзма-юз учрашишади... Одатда, миллий хавфсизликка оид масалалар президентлар даражасида муҳокама қилинади.»

Сурхондарё вилоятида яшовчилар ҳам мактубда келтирилган иддаоларни рад этганлар. Уларга кўра, ҳудудга минглаб жангариларнинг кириб келганини кўрсатувчи ҳеч қандай белгилар йўқ.

«Сурхондарёда ҳаммаёқ тинч», дейди Афғонистон билан чегарадош Термиз шаҳридан бўлган Абдувалихўжа Номозбеков Карвонсарой нашрига. «Айни дамда Термизда шаҳарни ободонлаштириш ва уй-жойларни таъмирлаш бўйича фаол иш олиб борилмоқда.»

Вилоятда «5000 та уёқда турсин, ҳатто иккита ҳам жангари топилмайди», деди у.

Россия қўллаб-қувватловидаги ОАВ

«Русская Весна» веб-сайти ким тарафида эканлигини яққол кўрсатмоқда.

«Биз ҳақимизда» бўлимида Россиянинг Суриядаги ҳарбий қўмондонлиги ва Украинадаги тан олинмаган, россияпарастДонецк ва Луганск халқ республикаларининг «ахборот вазирларидан» келган миннатдорчилик мактублари чоп этилган.

Сайт ҳамкорлари орасида «Новороссия парламенти» номини олган, Донецк ва Луганскда шаклланиб, узоқ яшамаган конфедерациянинг қонун чиқарувчи органи ҳам бор.

Россия разведкасининг алоқадорлиги

«Бунинг ортида Россия махсус хизматлари турганига заррача шубҳа йўқ», дейди тошкентлик сиёсатшунос Валерий Хан Карвонсарой билан суҳбатда.

«Афтидан, бу билан Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга путур етказиш мақсад қилинган», деди. «Зеро, ушбу маълумот 16 май – (Вашингтонда) АҚШ ва Ўзбекистон президентлари учрашадиган куни тарқатилгани тасодиф эмас.»

Ўзбекистондаги маҳаллий ОАВ ва мустақил экспертлар ушбу сохта хабарни зудлик билан фош этдилар. Ўзбекистондаги энг оммабоп янгиликлар сайти бўлган Kun.uz мактубни «фейк» деб атаб, унинг тарқалишида Россия оммавий ахборот воситаларини айблаган.

«Биз Россия оммавий ахборот воситалари вакилларини соғлом фикрлашга чақирамиз ва келажакда Ўзбекистонга қарши ахборот хуружлари билан шуғулланмасликни сўраймиз» деб ёзган эди Кун.уз эксперти Улуғбек Акбаров 17 май куни.

Ўзбекистонда машҳур бўлган «Uzbekistan Today» давлат нашри ҳам сохта хабар муаллифларини «оммавий психоз» келтириб чиқаришга уринишда айблаган.

Sizga maqola yoqdimi?

Ca mobile no 19

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha