http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/06/15/feature-02
| Ёшлар

Террорга қарши курашда ёшларнинг роли муҳокама қилинди

Максим Енисеев

«Зўравонликка асосланган экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш ва уларга қарши курашда ёшларнинг ўрни» анжуманига Марказий Осиё мамлакатларидан келган ёшлар маъруза тингламоқдалар, Тошкент, 11 июнь. (Халқаро пресс-клуб)

ТОШКЕНТ – Жорий ҳафтада Ўзбекистонда бир қатор хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида ўтган конференцияда зўравонликка асосланган экстремизм, радикаллашув ва терроризмнинг олдини олишга ёшларни жалб қилиш масалалари муҳокама этилди.

«Зўравонликка асосланган экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш ва уларга қарши курашда ёшларнинг ўрни» деб номланган тадбир 11-12 июнь кунлари Тошкент ва Самарқандда ўтказилди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва Ўзбекистон парламенти томонидан ташкил этилган анжуман халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда Марказий Осиё ва европалик таҳлилчилар иштирокида ўтди.

11 июнь куни Тошкентда ўтказилган «Зўравонликка асосланган экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш ва уларга қарши курашда ёшларнинг ўрни» мавзуидаги анжуманда бир гуруҳ таҳлилчилар ҳам қатнашдилар. (Халқаро пресс-клуб)

Анжуманда ЕХҲТ бош котиби Томас Гремингер, БМТ аксилтеррор бошқармаси раҳбари Жеҳангир Хан, БМТ бош котибининг ёшлар масалалари бўйича элчиси Жаятма Викраманаяке ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ҳам қатнашди.

Террорга қарши курашда ёшлар иштирокини рағбатлантириш

Анжумандан кўзланган мақсад – терроризмга олиб борувчи зўравонлик экстремизми ва радикаллашувнинг олдини олишга ёшларни жалб этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш бўлди.

Ёшларни террорга қарши курашга таълим, ОАВ, санъат ва спорт орқали жалб қилиш таклифи билдирилди.

Учта ишчи гуруҳ томонидан минтақа мамлакатлари учун уларнинг муайян талабларидан келиб чиққан ҳолда сиёсий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Жумладан, анжуманда иштирок этган таҳлилчилардан бири ўзбек ёшларининг радикаллашуви меҳнат миграцияси билан чамбарчас боғлиқ эканини қайд этди.

Ёшлар ўзлари учун бегона муҳит ва ёт маданият сабабли экстремистлар таъсирига тушадилар, деди Тошкентда 11 июнь куни ўтган анжуман чоғида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев.

«Хориждаги ёшларимиз билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш бизнинг бирламчи вазифамиздир», деди у.

Интернет орқали экстремистик ташвиқотга қарши кураш

Анжуманда сўзга чиққанлар ёшларнинг радикаллашуви, уларнинг интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали жангариликка ёлланиши билан боғлиқ муаммони алоҳида тилга олдилар.

«Интернет орқали ташвиқотнинг ёшларга таъсири катта бўлмоқда», дейди БМТ аксилтеррор маркази маслаҳатчиси Кангин Го. «Биз мазкур хавфга қарши кураш дастурини ишлаб чиқишимиз зарур.»

Анжуман давомида Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази ЕХҲТ билан ҳамкорликда янги вебсайт – stopterror.uz тақдимотини ўтказди.

Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, сайтда ўсмирларнинг ота-оналари ва хориждаги меҳнат мигрантлари учун экстремизмга оид маълумотлар жамланган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha