Карвонсарой
Фан ва технология

«Go Viral» фестивали: Марказий Осиёдаги тадбиркорлар ва инноваторлар учун янги имкониятлар

Ксения Бондаль

Олмаотадаги «Go Viral» фестивалида болалар виртуал кўзойнакни тақиб кўрмоқдалар, 17 июнь.

Олмаотадаги «Go Viral» фестивалида болалар виртуал кўзойнакни тақиб кўрмоқдалар, 17 июнь.

ОЛМАОТА – 15-17 июнь кунлари Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси иккинчи маротаба Олмаотада «Go Viral» фестивалини ўтказди. Ҳар йили ўтказиладиган ушбу тадбир журналистлар, тадбиркорлар, санъаткорлар ва бошқа инноваторларни ОАВ ва технологиялар орқали дунё билан боғлаш учун имкониятларини оширишга қаратилган.

Уч кунлик фестиваль давомида 14 мамлакатдан келган инноваторлар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар. Маърузалар, маҳорат сабоқлари ва бизнес учрашувларда 1500 дан ортиқ одам қатнашди.

Энг яхши деб топилган уч лойиҳанинг ҳар бири – роботлар яратиш учун мўлжалланган мобил илова, китоблар савдоси билан шуғулланувчи сайт ва Қозоғистон олий ўқув юртлари ҳақидаги маълумотларни жамлаган веб-сайт – элчихона ва бошқа ҳомийлар томонидан 1000 АҚШ доллари (334 минг қозоқ тенгеси) билан мукофотланди.

Янги ғоялар тақдимоти

Қирғизистонлик тадбиркор, тадбир маърузачиларидан бири Жон Чихун иштирокчилар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди.

Рақамли технологиялар бўйича мутахассислар «Go Viral» фестивали иштирокчиларининг саволларига жавоб бермоқдалар, Олмаота, 17 июнь. (Ксения Бондаль)

Рақамли технологиялар бўйича мутахассислар «Go Viral» фестивали иштирокчиларининг саволларига жавоб бермоқдалар, Олмаота, 17 июнь. (Ксения Бондаль)

«Тадбиркор - бизнесга оид билимларини артистик қобилиятлари билан бирлаштириш орқали инновация яратадиган кишидир», дейди у.

Грузиядаги Келажак лабораториясининг бош ижрочи директори Ираклий Кашибадзе болалар учун мўлжалланган таълим лойиҳасини тақдим этди. У, асосан, собиқ совет давридан қолган таълим моделларини қўллайдиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари учун педагогика соҳасида янгича ёндашувни тақдим этади.

МДҲ мамлакатларидаги таълим тизими болаларни ҳақиқий ҳаётга тайёрламайди, деди у Карвонсаройга.

АҚШ ва Финландияда лойиҳага йўналтирилган ўқитиш тизими аллақачон жорий этилган ва болаларнинг ўзлаштириши яхшиланмоқда, деди у. Тизим Грузиядаги хусусий мактабларда ўзини тўла оқлаган бўлса-да, таълим соҳаси мутахасисслари бу лойиҳани МДҲ давлатларида жорий этишга бироз иккиланмоқдалар.

Ҳамкорликни кучайтириш

«Go Viral» фестивали каби тадбирлар Марказий Осиё тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга, дейди ўзбекистонлик Нигора Арифжанова.

«Мамлакатларимиз бир-бири билан ҳамкорлик қилиши зарур, зеро, биргаликда биз тезроқ ривожланамиз,» деди у Карвонсаройга. «Фестивалда бу каби кўп қизиқарли нарсаларга гувоҳ бўламан деб сира ўйламаган эдим.»

Тожикистоннинг «Тайрон» медиа-холдинги компанияси бош директори Шаҳноза Ҳамдамованинг Карвонсаройга маълум қилишича, унинг учун фестиваль икки жиҳат билан аҳамиятли бўлди – у ўз ташаббуслари учун янги ҳамкорлар топди ва бошқа иштирокчилар билан янги бизнес-ғояларни ишлаб чиқди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500