http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/06/28/feature-01
Россия Путин кузатувида ядровий урушни машқ қилди
| Бизнес

Жаҳон банки тараққиёт имкониятларидан фойдаланиш учун Тожикистонни ислоҳотларга чақирмоқда

Карвонсарой

image

Душанбе шаҳридан 75 км шарқда жойлашган Вахш дарёсидаги Нурек гидроэлектр станциясининг сув чиқариш туннели, 2018 йил. Жаҳон банки Тожикистонни гидроэнергетикани ривожлантиришга ундамоқда. (EХҲТ)

ДУШАНБЕ – Тараққиётнинг янги имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш учун Тожикистон тадбиркорлар ва потенциал инвесторларга ушбу мамлакатни ўз бизнесларини юритиш учун афзал жой сифатида танлашга етарли даражада ишонтиришга интилиши керак, дейилади душанба, 25 июнь куни Жаҳон банки эълон қилган ҳисоботда.

«2030 йилга қадар Миллий стратегиянинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлаш: умуммиллий тараққиёт учун замин яратиш» деб номланган ҳисобот Тожикистонга кичик ва ўрта бизнес субъектларини инвестициялар жалб қилиш ва инновацияларни жорий этишга рағбатлантириш учун самарали сиёсат ва институционал ислоҳотларни амалга оширишни тавсия қилади.

Мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун Жаҳон банкининг тизимли давлат диагностикаси (SCD) Тожикистон учун макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, самарали давлат институтларини яратиш ҳамда стратегик инфратузилма ва инсон капиталига инвестиция киритишини назарда тутади.

SCD тавсиялари Жаҳон банки гуруҳининг таҳлилий ишлари хулосалари, шунингдек, бошқа халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар томонидан олиб борилган тадқиқотларга асосланган бўлиб, онлайн сўровлар ва юзма-юз маслаҳатлашувларда олинган фикр-мулоҳазаларни ўз ичига олган.

image

Жаҳон банки маълумотларига кўра, «йиллар давомида инвестицияларнинг етарли эмаслиги Тожикистоннинг хусусий секторига ишлаб чиқариш салоҳиятини яратиш ва иқтисодий диверсификацияни таъминлашга тўсқинлик қилди. Ушбу графикда собиқ Совет давлатлари учун хусусий инвестициялар (ЯИМга нисбатан фоизда) кўрсатилган. (Жаҳон тараққиёти кўрсаткичлари/Жаҳон банки)

Давлат муассасалари ва банклар фаолиятини кучайтириш

Тожикистоннинг банк тизими макромолиявий барқарорлик учун устувор йўналиш ҳисобланади. Банк соҳасидаги тангликларни ҳал этиш учун мамлакатда ҳуқуқий ислоҳотларни йўлга қўйиш ва муаммонинг такрорланишига йўл қўймаслик учун бошқарувдаги камчиликларни бартараф этиш лозим.

Барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга эришиш учун самарали давлат муассасаларига эга бўлиш муҳимдир, дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда айтилишича, «Тожикистондаги бизнес муҳитини яхшилаш ва инвестициялар, инновациялар ва янги иш ўринлари учун шароит яратиш – мавжуд қонунлар ва меъёрлар, жумладан, рақобат қонунларини такомиллаштиришни талаб этади».

SCD рақобатни кучайтириш ва унумдорликни ошириш учун давлат корхоналарини ислоҳ қилишни таклиф этмоқда.

Даромадларни бошқариш ва солиқ сиёсатини кучайтириш, коррупцияга қарши кураш ва адолат туйғусини таъминлаш муҳимдир.

«Мустақил суд тизими қонунларга риоя қилиш маданиятини сингдириш орқали иқтисодиётнинг турли қатламларига ижобий таъсир кўрсатади», дейилади ҳисоботда.

Инсон капиталига инвестициялар

Тожикистон йиллар мобайнида инсон капиталига чекланган сармоялар киритиб келган, деб огоҳлантиради SCD. У мамлакатда «асосий инфратузилмани ва инсон капиталини стратегик инвестициялаш орқали самарадорликни ошириш ва демографик дивидендларни энг юқори даражага кўтариш»ни таклиф қилади.

Ҳисоботда таъкидланишича, Тожикистон ҳукумати электр энергияси ва алоқа инфратузилмасини ишончли ва етарли даражада таъминлаши керак.

«Тожикистон ўта йирик бозорга географик жиҳатдан яқинлигидан фойдаланиши, боғлиқликни яхшилаш ва бу билан минтақавий ва глобал интеграция салоҳиятидан фойдаланиши мумкин», дейилади ҳисоботда.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha