| Таҳлил

«Ислом давлати» – Ғарб маҳсулими?

Карвонсарой


Абу Бакр Ал-Бағдодий Мосул шаҳридаги Ал-Нурий масжидида «Ислом давлати» тузилганини эълон қилмоқда, 2014 йил, Ироқ. Ироқлик ал-Бағдодий ИДга асос солишидан аввал «Ал-Қоида» таркибида бўлган. [File]

Абу Бакр Ал-Бағдодий Мосул шаҳридаги Ал-Нурий масжидида «Ислом давлати» тузилганини эълон қилмоқда, 2014 йил, Ироқ. Ироқлик ал-Бағдодий ИДга асос солишидан аввал «Ал-Қоида» таркибида бўлган. [File]

Мусулмон дунёсида кенг тарқалган фитна назарияларидан бири – «Ислом давлати» (ИД) ва шу каби экстремистик гуруҳларнинг гўёки Ғарб давлатлари, хусусан, Америка Қўшма Штатлари томонидан яратилганидир.

Ғарб исломий давлатлар сиёсатига аралашиш учун бу гуруҳларни яратган, деган назария мусулмон оламидаги аҳолининг катта қисми, шу жумладан, сиёсатчилар томонидан ҳам қўллаб-қувватланади.

Кўпгина академиклар, мутахассислар ва диний арбобларнинг сўзларига кўра, бу каби назариялар мавжуд фактларни бузиб кўрсатиш мақсадида тарқатилган ёлғонлардир.


Суратда ИД томонидан 2016 йилда Қурбон ҳайитида тарқатилган видеолавҳа кадри. Унда гуруҳ жангариси суриялик қурбонлардан бирининг бўғзига пичоқ тортишидан бир неча дақиқа аввалги ҳолат акс этган. «ИД АҚШ томонидан яратилган», деган фикрни тарғиб қилиш билан «айрим кучлар глобал жангари тармоқларнинг шафқатсизликлари билан одамларни чалғитмоқчи бўладилар», дейди экспертлардан бири. [File]

Суратда ИД томонидан 2016 йилда Қурбон ҳайитида тарқатилган видеолавҳа кадри. Унда гуруҳ жангариси суриялик қурбонлардан бирининг бўғзига пичоқ тортишидан бир неча дақиқа аввалги ҳолат акс этган. «ИД АҚШ томонидан яратилган», деган фикрни тарғиб қилиш билан «айрим кучлар глобал жангари тармоқларнинг шафқатсизликлари билан одамларни чалғитмоқчи бўладилар», дейди экспертлардан бири. [File]


Яманда жойлашган машғулотлар базасидаги янги ёлланган жангарилар. «ИД ўзининг ҳужум салоҳияти ва тактикасини ўз кучига таяниб йўлга қўйди ва ривожлантирди. У МРБ ёки бошқа ташкилотдан буйруқ ва кўрсатмалар олиб иш юритишини тасаввур қилиб бўлмайди», дейди эксперт. [File]

Яманда жойлашган машғулотлар базасидаги янги ёлланган жангарилар. «ИД ўзининг ҳужум салоҳияти ва тактикасини ўз кучига таяниб йўлга қўйди ва ривожлантирди. У МРБ ёки бошқа ташкилотдан буйруқ ва кўрсатмалар олиб иш юритишини тасаввур қилиб бўлмайди», дейди эксперт. [File]


ИДнинг «Ал-Вафа» медиа фонди тарқатган ушбу суратда ИД аъзоларининг жанговар тайёргарликдан ўтаётгани кўрсатилган. «Фитна назарияси»дан бир қанча мамлакатлар, хусусан, Эрон минтақаги манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарликдан қочиш мақсадида фойдаланади. [File]

ИДнинг «Ал-Вафа» медиа фонди тарқатган ушбу суратда ИД аъзоларининг жанговар тайёргарликдан ўтаётгани кўрсатилган. «Фитна назарияси»дан бир қанча мамлакатлар, хусусан, Эрон минтақаги манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарликдан қочиш мақсадида фойдаланади. [File]

«Бундай назарияни қўллаб-қувватлаш орқали, баъзи кучлар глобал жангарилар тармоғининг ваҳшийликлари ҳақида одамларни адаштиришни истайдилар», дейди карачилик диний уламо, Тинчлик ва барқарорлик бўйича динлараро ваколатхона раҳбари Аллама Аҳсан Сиддиқий.

Яқин Шарқда ИДнинг пайдо бўлиш тарихи бўйича ҳеч қандай саволлар йўқ, деди у. «Унинг илдизлари Абу Мусаб Ал Зарқавийга бориб тақалиши барчага маълум», деб қўшимча қилди у.

2004 йилда Ал-Қоидага қўшилган иорданиялик жангари ал-Зарқавий Усама Бин-Лодинга содиқликка қасамёд қилган, кейинчалик Ироқда ал-Қоиданинг илк амири этиб тайинланган.

Ироқдаги илдизлар

ИДнинг ҳозирги раҳнамоси – Абу Бакр ал-Бағдодий Ироқдаги Ал-Қоида сафига орадан бир йил ўтиб, 2005 йилда қўшилди. У ўшанда қидирувда бўлган террорчи билан учрашган вақтда қўлга олинганидан кейин Бағдоддаги Букка қамоқҳонасидан эндигина озодликка чиққан эди.

У 1971 йилда Самарра жанубидаги ал-Жилам қишлоғида туғилган, кейинчалик ўқишни давом эттириш учун Бағдодга кўчиб ўтган, деди ИД ҳақидаги 2 та: «ИД дунёси» ва «ИД ичида» китоблари муаллифи Ҳишам ал-Ҳошимий.

У ёшлигиданоқ салафийлар ғоясидан таъсирланган эди ва Бағдоддаги масжидлардан бирида ўзининг экстремистик қарашларини ташвиқ қилиб келган, деди ал-Ҳошимий.

«Ғолиб фирқа армияси» жангарилар гуруҳининг таниқли аъзоси бўлган ал-Бағдодийни Ал-Қоидага қариндоши Мулла Фавзий ал-Бадрий олиб келган ва у ўша пайтдаги раҳбар ал-Зарқавийга содиқлик қасамёдини қабул қилган.

Ал-Зарқавий 2006 йилда АҚШ ҳужуми натижасида ўлдирилган.

«Зарқавийнинг ўлимидан сўнг, ал-Бағдодий Абу Умар ал-Бағдодий (Ҳамид Довуд Муҳаммад Ҳалил ал-Завий) раҳбарлиги остида юқори мартабаларга эришди», дейди ал-Ҳошимий.

Шундан сўнг, у Ироқдаги ал-Қоиданинг мисрлик раҳбари Абу Ҳамза ал-Муҳожир қўли остида хизмат қилди ва «ИД раҳбари бўлиш томон ўзига йўл оча бошлади.»

Ал-Ҳошимийнинг айтишича, 2010 йилда Ироқ қуролли кучлари томонидан ал-Муҳожирнинг ўлдирилиши «ал-Бағдодийнинг раҳбар бўлишига имкон берди».

Ал-Бағдодий «энди ниш урган ИДни» бошқариш учун тайинланган бўлса-да, Ислом халифалигини қайта тиклашни орзу қилар эди.

«2011 йилда ал-Бағдодий Суриядаги беқарорликдан фойдаланиб, шарқий Суриядаги Ал-Қоида аъзоларига ўзининг энг яқин издошларини юборади ва уларни халифалик ғоясини қабул қилишга, асосий гуруҳларини тарк этиш ва тобора кучайиб бораётган ИД сафига қўшилишга ундайди», деди ал-Ҳошимий.

2013 йилнинг апрель ойида у ниҳоят Сурия раҳбариятини ва Ал-Қоидага ғоявий жиҳатдан боғлиқ бўлган гуруҳларни жалб этиб, ИД ташкил этилганини эълон қилди.

Саноқсиз ёлғонлар

Мисрлик сиёсий тадқиқотчи, Ал-Азҳар университетининг шариат ва ҳуқуқ факультети профессори Абдул Наби Баккарнинг сўзларига кўра, минтақада террорчи гуруҳларнинг тарқалиши саноқсиз ёлғонлар билан боғлиқ.

«Тарихий ва сиёсий фактларни ўрганиб чиқсак, номаълум фирқалар томонидан илгари сурилган даъволар очиқ ёлғон эканлиги англашилади», деди у.

Кўпчилик бу даъволарга ишонади, деб қўшимча қилди у. «Чунки улар минтақадаги сиёсатчилар томонидан қайта-қайта такрорланган.»

«Ироқда Абу Мусаб ал-Зарқавий, ундан аввал эса Бин Лодин томонидан ташкиллаштирилган ал-Қоидадан яралган ИД қандай қилиб, дейлик АҚШ маҳсули бўлиши мумкин?», деб савол беради Баккар.

Исломободда жойлашган Покистон тинчлик тадқиқот институти раҳбари Муҳаммад Амир Рананинг айтишича, ИД Сурияда фаолият юритаётган собиқ Ал-Қоида раҳбарлари томонидан ташкил этилганига шубҳа йўқ.

«ИД АҚШ маҳсули эканига ҳеч қандай далил йўқ», дейди ироқлик мутахассис ал-Ҳошимий.

«ИД ўзининг ҳужум салоҳияти ва тактикасини ўз кучига таяниб йўлга қўйди ва ривожлантирди», деди у. «У МРБ ёки бошқа ташкилотдан буйруқ ва кўрсатмалар олиб иш юритишини тасаввур қилиб бўлмайди».

«ИД АҚШ томонидан яратилмаган», дейди Афғонистоннинг Ҳелманд вилояти собиқ ҳокими Жума Хон Ҳамдард.

«ИД АҚШнинг энг катта душмани бўлса, қандай қилиб гуруҳни улар яратгани ҳақида гапириш мумкин?», деб савол беради у.

Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидан бўлган парламент аъзоси Амир Хон Яр сўзларига кўра, АҚШ Афғонистонда ИДга қарши жанг қилмоқда.

«Биз Нангарҳорда уларнинг ҳар куни ИД жангариларига қарши курашаётганига гувоҳ бўляпмиз, улар Афғонистондаги барқарорлик йўлида ўз аскарларини қурбон қилмоқдалар», деди у ва АҚШ «ҳеч қачон» ИДни қўллаб-қувватламаслигини қўшимча қилди.

Чалғитиш тактикаси

«Мазкур фитна назарияси аввалдан мавжуд», деди Қоҳира университетининг жамиятшунослик профессори Бассима Ҳусни. «Бу мукаммал ўйланган ёлғондан бошқа нарса эмас», деб таъкидлади у.

Ўз қавмининг ишончини қозонган инсонлар ва ташкилотлар томонидан тарқатилган ёлғонлар «нишонга олинган аҳолига қарши фитна ёки ҳақиқат сифатида кўрилади», деди у.

Ҳуснининг сўзларига кўра, жамоатчилик кўпинча бу муаммоларни ўрганмайди ва таниқли арбобларнинг сўзлари билан кифояланиши мумкин.

«Бу одамларнинг асосий муаммодан чалғишига олиб келиши мумкин», деб қўшимча қилди у. «Муаммони имкон қадар узоқроққа чўзишга қаратилган чалғитиш омилини юзага келтириш – бу фитна назариясининг бирламчи мақсадидир».

Ироқдаги ислом уламолари пешвоси, шайх Холид ал-Мулла «ИДни АҚШ маҳсули деб билиш» мусулмон оламида терроризм ва экстремизм муаммосини тан олмаслик билан тенг эканини айтади.

«АҚШ 1,5 млрд. мусулмоннинг онгини назорат қилади, мусулмонлар учун режалар ва қарорларни белгилаб беради, дейиш мантиққа тўғри келадими?» дея савол беради у.

«Нима учун биз ИД – обрўли ва таъсирга эга диний арбобларининг экстремистик фикрлаши маҳсули эканлигини, худбинликка асосланган манфаатлар ва сиёсий мақсадларни рўёбга чиқариш учун мусулмон ёшларнинг ҳиссиётларини бошқариб, уларнинг онгини назорат қилишга қаратилганини тан олмаймиз?», дейди у.

Эрон режимининг роли

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ғарб мамлакатлари, айниқса АҚШ Яқин Шарқда давом этаётган низони аланга олдириб туриши ҳақидаги уйдирмаларни тез-тез тарқатиб турган.

Эроннинг ахборот машинаси доимий равишда ушбу назарияни тарғиб қилиб келади ва ҳудуддаги террорчилик ҳаракатлари ва ҳийлалар АҚШнинг ўз манфаатлари йўлида минтақа халқларига қарши қаратилган фитнасининг бир қисми эканлигини таъкидлайди, деб айтади «Ал-Шарқ» минтақавий ва стратегик тадқиқотлар марказининг Эронга оид масалалар бўйича мутахассиси Фатҳи ал-Сайид.

Ушбу назариянинг тарқатилишига кўп сонли Эронпараст йўлдош гуруҳлар, жумладан Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи ҳам ҳисса қўшмоқда, деди Ал-Сайид.

Унинг сўзларига кўра, ушбу уйдирманинг тарқатилиши ортида ИИҚК турибди. «У экстремистик гуруҳлар, жумладан Ал-Қоидани мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келмоқда».

«Бундай ёлғонни тарқатишдан мақсад, энг аввало, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусидан (ИИҚК) жавобгарликни четлаштириш, иккинчидан, минтақага кириш учун баҳона топиш», деди Ал-Азҳардаги ҳуқуқшунос профессор Баккар.

Эрон ушбу фитна назариясидан «Америка таъсирига қарши туриш баҳонасида араб минтақасидаги шиалар гуруҳини назорат қилиш ва шиаларни уларни йўқ қилишга қаратилган уринишлардан ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланган», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

15
16
Йўқ
Фикрлар 2
Сиёсат Captcha
Bahram Danesh | 2018-07-01

Биз сизнинг дадил позициянгиз ва «Ислом давлати – Ғарб маҳсулими?» номли мақолангизни юқори баҳолаймиз.

2016 йилда чоп этган мақоламизда биз қуйидагиларни таъкидлаган эдик:

ИШИД йўқ жойдан пайдо бўлди. Дунё бир кун тонгда уйғониб, Ироқ ва Суриянинг кўп қисмини номаълум диний гуруҳ эгаллаб олганини кўрди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, ИШИД Мосулдаги тўлиқ қуролланган ва жанговар тайёргарликка эга Ироқ армиясини осонликча тор-мор этган қудратли кучга айланди. Худди Эрон ислом республикасида бўлгани каби, ИШИДнинг бундай мураккаб ва беқарор минтақада тўсатдан пайдо бўлиши йирик чет эл кучларининг қўллаб-қувватловисиз ва уларнинг тажрибали назариётчилари, стратеглари ва мутахассислардан иборат жамоаларнинг кўмагисиз амалга ошмас эди. Москва ва Теҳрон (охир-оқибат Эроннинг содиқ тарафдори бўлган Ироқ бош вазири Нур Ал-Маликий ҳам уларни қўллаб-қувватлади. Бу ўз ўрнида ИШИД Мосулда Ироқ армиясини забт этишини ва уларга катта миқдорда қурол-аслаҳа ва маблағ қолдирилишини ҳам тушунтириб беради) ИШИДнинг яралишида эҳтиёткорлик билан иш тутганлар.

Ўз ўрнида, Россия ва Эрон – АҚШ, Исроил ва эҳтимол Туркиянинг ИШИД деб номланган ваҳший террорчи ташкилот ортида турганини даъво қилиб келади. Россия ва Эрон бутун дунёни ИШИДга қарши курашда бирлаштираётганини даъво қилмоқда, аммо, бахтга қарши кўпчилик (жумладан ғарбдаги баъзи давлатлар раҳбарлари) уларнинг гапларига ... https://www.facebook.com/photo.php?fbid=1537202913273840&set=pb.100009524379171.-2207520000.1530402333.&type=3&theat

Жавоб бериш
Валерий | 2018-09-11

Уларга ишонганимдан афсусдаман…

Жавоб бериш