Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Марказий осиёлик мигрантлар: Россиядаги адолатсизлик ва ирқчилик

Арман Калиев

Қирғизистоннинг ночор қишлоқларидан ремонт, қурилиш ёки юк ташиш каби вақтинчалик иш қидириб пойтахтга келган эркаклар, Бишкек, 30 июнь. Қирғизларнинг кўпчилиги мигрантлар ҳаёти кун сайин ёмонлашаётган Россияга бормай, пойтахтнинг ўзида ишлашни афзал кўрмоқдалар. (Арман Калиев)

Қирғизистоннинг ночор қишлоқларидан ремонт, қурилиш ёки юк ташиш каби вақтинчалик иш қидириб пойтахтга келган эркаклар, Бишкек, 30 июнь. Қирғизларнинг кўпчилиги мигрантлар ҳаёти кун сайин ёмонлашаётган Россияга бормай, пойтахтнинг ўзида ишлашни афзал кўрмоқдалар. (Арман Калиев)

БИШКЕК – Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари мунтазам равишда Марказий осиёлик мигрантлар ҳуқуқларини поймол қилиб, уларга нисбатан таъмагирлик ва зўравонлик қилмоқдалар, дейди инсон ҳуқуқлари фаоллари.

Бошдан кечирганларини Карвонсаройга сўзлаб берган Марказий осиёлик мигрантлар Россиядаги ҳаётлари бамисоли «даҳшатли туш»га айланганини айтадилар.

Россия полицияси Марказий Осиёлик мигрантларни «овлаш» билан овора экани етмагандек, маҳаллий аҳолининг уларга нисбатан муносабати ҳам яхши эмас.

Ҳар кунги адоват

33 яшар Майрамбек Осмонов март ойида Москвадан туғилиб ўсган қишлоғи Сўқулуққа қайтиб келган. У оиласини боқиш умидида Россияга келган кўп сонли Марказий осиёлик мигрантлардан бири эди. Ҳозир Бишкекда йўриқчи-ҳайдовчи бўлиб ишламоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик (ўртада) Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари билан суҳбатлашмоқда, санасиз сурат. (Facebook)

Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик (ўртада) Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари билан суҳбатлашмоқда, санасиз сурат. (Facebook)

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари кўпинча рус тилида сўзлаша олганликлари сабабли Россияга борадилар. Тилни билганликлари туфайли улар одатда маҳаллий аҳоли ўзига эп кўрмайдиган ишлар, масалан, қурувчилик, ҳаммоллик, фаррошлик, қоровулчилик ва шу каби «қора» ишларга жойлаша оладилар.

Осмоновга кўра, Россияда ишловчи қирғизистонлик меҳнат муҳожирларига алоҳида имтиёзлар берилиши керак, сабаби иккала мамлакат Москва томонидан мувофиқлаштирилувчи ҳудудий иқтисодий блок– Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕИҲ) аъзоси ҳисобланади. Назарий жиҳатдан, ЕИҲ бўйича шериклик Қирғизистон фуқароларига Россиянинг исталган жойида ҳеч қандай тўсиқсиз яшаш ва ишлаш ҳуқуқини кафолатлаши лозим.

«Шундай бўлса-да, реал ҳаётда биз Россия расмийларининг адовати ва Марказий осиёлик «чақирилмаган» меҳмонларга нисбатан норозилигини кўрмоқдамиз», деди у.

У ортиқ Россияга бормасликка онт ичганини айтади.

Русларнинг бизни ёқтирмаслигига тоқат қила олармиз ҳам, лекин, бор-будимизни шиладиган ва камситадиган полиция тинч яшашимизга қўймайди, деди у Карвонсаройга. «Камроқ пул топсам ҳам, ўз юртимда яшаганим афзал».

Осмонов ҳужжатлари жойида бўлса ҳам, Москвада доим ҳуқуқ-тартибот идораларидан яшириниб юришга мажбур бўлганини айтади.

Унинг айтишича, полиция ходимлари унинг ҳужжатларини тортиб олишар, пул берганидан кейингина қайтарар эдилар.

«Одатда, патруль машинасини кўрган заҳотим, энг яқин ҳовли тарафга ўзимни урардим, дейди у. «Улар ўз қурбонларини – ўзбек ёки қирғизларни яхши танийдилар, улар учун биз соғин сигирмиз».

Инсон ҳуқуқларининг кенг кўламли бузилиши

Москвадаги «Тонг жаҳони» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг ижрочи директори Валентина Чупикнинг сўзларига кўра, Россияда полиция ходимлари муҳожирлардан ҳужжатларни таъмагирлик йўли билан тортиб оладилар.

Полиция ҳужжатларни мигрантларнинг ўзига «қайта сотиш» учун тортиб олади. Агар мигрант полиция маҳкамасига олиб кетиладиган бўлса, ҳужжатларни қайтариб олиш «нархи» 4 карра ошади, деган эди у май ойида 24.kg нашрига.

Чупик Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари сақланадиган ҳисбхоналарни «концлагерлар»даги шароитга қиёслаган.

«Улар одамларни ертўла, кабинка, миттигина камерага жойлайдилар, уларни ётоқсиз, емаксиз ва сувсиз қолдирадилар, ҳатто, ҳожатга чиқишга имкон берилмайди», деди у. «Улар мигрантлардан телефонларини тортиб оладилар ва пул бериб қутулишга мажбурлаш учун уларни суткалаб шундай шароитларда ушлаб турадилар».

У Россия полициясининг ҳатти-ҳаракатлари қандли диабетга чалинган қирғизистонлик мигрантнинг ўлимига сабаб бўлаёзгани ҳақида 24.kg нашрига сўзлаб берган.

Патруль ходимлари эрта тонгда инсулин сотиб олиб, аптекадан чиқаётган йигитни қўлга олганлар. Ҳужжатлари жойида бўлишига қарамай, у полиция идорасига олиб кетилган. Ундан инсулинни олиб қўйишган, ўзини эса бир ярим суткага камерага тиқишган.

Бунинг натижасида у диабетик комага тушган.

«Полиция ходимлари тез ёрдам чақиришган, деб ўйлайсизми? Йўқ. Улар йигитни ташқарига олиб чиқиб, ўриндиққа ётқизганлар ва суд томон йўл олганлар. Судья эса, ҳужжатларга қараб ҳам ўтирмай, мигрантни депортация қилиш ҳақида буйруқ чиқариб берган», деди Чупик.

«Йигит эртаси куни ўзига келган ва оғир аҳволда эди», дейди Чупик.

Зўравонлик ва коррупциянинг авж олиши

«Полиция Россиядаги энг коррупциялашган идорадир», дейди муҳожирларга бепул ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган иммиграция сиёсати мутахассиси Чупик. «Коррупция ортидан даромад олиш мақсадида полицияда ирқчилик туйғуси шакллантирилади».

Чупикнинг ўзи Москвага Ўзбекистондан кўчиб келган, бу ерда у полиция билан муаммога дуч келган меҳнат муҳожирларига бепул ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

У кунига тахминан 40 тача телефон қўнғироқларини қабул қилади, уларнинг аксарияти ноқонуний ҳибсга олиш билан боғлиқ шикоятлардир.

«Муҳожир кўккўз ёки малласоч бўлмагани учун, айниқса, кўзлари осиёликларга хос қисиқроқ бўлгани сабаб, полиция ходими томонидан тўхтатилади», деди у, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мигрантларни сабабсиз ушлаб туриш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлар экан.

Россияда мигрантлар ҳуқуқларини мониторинг қилиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларининг зўравонликлари кучайган, экстремизм ва терроризмга қарши кураш баҳонасида эса коррупция юзага келган, деди Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси вице-президенти, бишкеклик Толекан Исмаилова.

«(Россиядаги) мигрантлар эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эгалар», деди у Карвонсаройга.

Полициянинг Марказий осиёлик муҳожирларга қарши қаратилган рейдлари ва таҳдидлари Россияда инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик эркинликлари кенг миқёсда бузилаётганини яққол кўрсатмоқда, деб қўшимча қилди Исмоилова.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Тўппа-тўғри, бошқача мустамлакачилик зеҳниятига эга қаланғи-қасанғилар. Бечора Марказий Осиёликлар, мустамлакачилар зулмидан халос бўласизлар.

Жавоб бериш

Россия ўзини европалик коллониалистлар деб биладиган мияси чириган тентакларга тўла, аслида эса славянлар биз ҳақиқий европаликлар, Европа ва АҚШни тахқирлашган. Россия шон-шарафга лойиқ бўлишни хоҳлайди, аммо аслида улар билимсиз нодон халқ. Қайси гуруҳ одамлари (ота-бобоси урушда қарши курашган) нацистларга ўхшаб кийиниб олиб ўзини европалик деб ўйлайди? Ха-ха-ха, яна бошқаларга қарши ким нацист бўлиб олади? Ха-ха-ха, славянлар жуда кулгули халқ (аслида оқ танли ҳам эмас), хатто Гитлер ҳам шундай деб айтган, ха-ха-ха

Жавоб бериш

Қизиқ, нега ҳеч ким Россияда улар ўзларини қандай тутишлари-ю, 90-йилларда русларни уй-жойини ташлаб Россияга кўчишга мажбур қилганликлари ҳақида ёзишмайди?

Жавоб бериш

Ҳа, ҳақиқатан ҳам шундай, йиллар ўтиши билан ҳолат борган сари ёмонлашиб бормоқда! Бизни одам қаторида кўрмай, ўз геосиёсий ва геоиқтисодий мақсадлари йўлида қуллардай ишлатадиган бундай стратегик ҳамкорнинг кимга кераги бор! МДҲдан ҳеч нарса қолгани йўқ, агар Марказий Осиё Россиядан юз ўгирса, у ўзининг кар қулоғи билан яккаланиб қолиши аниқ!

Жавоб бериш

Одамга ўхшаб юрсаларинг, муносабат ҳам нормал бўлади. Ўз қоидаларингиз билан бегона монастирга киришга уриняпсиз. Унда шикоят ҳам қилманг. Одам бўлолмасанг - уйингда ўтир.

Жавоб бериш

Тўппа-тўғри айтилибди. РФда яшашни хоҳлайсизми, бу мамлакатнинг маданиятини ҳурмат қилинг.

Жавоб бериш

Руслан, асосийси Россия сизлардан юз ўгирмаса бўлди. Сизга ўхшаган ақллилар етарли, лекин кўпчилигингиз РФда яшайди ва ишлайди. Агар ҳаммаси шунчалик ёмон бўлганида ҳеч ким пул ишлаш учун Россияга келмаган бўларди.

Жавоб бериш