Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-07-04 | Сиёсат

Россия ва Эронни Сурияда муқаррар тўқнашув кутмоқда

Бошпанасиз қолган оилалар Идлиб вилоятида мухолифат назоратидаги ерлардан режим назоратидаги ҳудудларда жойлашган ўз қишлоқларига қайтаётган вақтда, Суриялик аскарлар Абу ал-Дуҳур чорраҳасида Россия ва Сурия раҳбарларининг сурати олдида суҳбатлашиб турибди, 4 апрель. (Жорж Урфалиан/AFP)

Қоҳирадан Валид Абу ал-Хайр

Россиянинг Суриядаги урушдан кейинги мақсадлари – ўзининг ҳарбий ҳозирлигини узайтириш ва мамлакатдаги сиёсий ҳамда иқтисодий таъсирини кенгайтириш билан боғлиқ. Бу эса Сурияда ўз ҳозирлигини сақлаб қолишга уринаётган Эрон ва унинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) билан зиддиятларга сабаб бўлиши аниқ, дейди мутахассислар.

Россиянинг Суриядаги миссияси деярли якунланганини эълон қилганига қарамай, ўтган ой Россия президенти Владимир Путин Россия кучлари Москва манфаатларига мос равишда Сурияда қолишини маълум қилди, деб хабар берди AFP нашри.

«Ҳарбийларимиз Россия манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида дунёнинг муҳим минтақасида бўлиб турибди», деди Путин Россия аҳолисига йўллаган анъанавий йиллик мурожаатида.

Россия аскарлари Вафидийн лагерига кираверишда 12 апрель куни Шарқий Ғутанинг Дума шаҳридан кўчирилган Жайш ал-Ислом жангарилари ва уларнинг оила аъзолари бўлган автобусларнинг келишини кутмоқдалар. (Юсуф Карвашан/AFP)

Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Сурия, Яман ва Афғонистонга оид масалалар бўйича икки мамлакат ҳамкорлигини муҳокама қилиш мақсадида 2017 йилнинг ноябрь ойида Теҳронда ўз вакиллари билан учрашдилар. (Кремль)

«Улар Россия манфаатлари ва бизнинг халқаро мажбуриятларимизнинг бажарилишини таъминлаш учун ўша ерда қоладилар. Ҳарбийларни олиб чиқишни режалаштирмаяпмиз», деди у.

Сурияда ўз ютуқларини мустаҳкамлаш билан бирга, Россия қайта тиклаш харажатларини камайтириб, Марказий Осиё мамлакатларидан маблағ ажратишни сўраган.

Ваъда ва кечикишлар

«Россия Суриянинг катта қисмида назорат ўрнатиш режасини амалга ошириш учун охирги икки йилни вақтни чўзиш билан ўтказди», дейди суриялик ҳуқуқшунос Башир ал-Бассам.

Россия қуролли кучларининг чиқиб кетиши ҳақидаги такрорий эълон ва ваъдаларга қарамай, «бу баёнотлар ва ваъдаларнинг барчаси қуруқ гап эканлиги кўриниб турибди, чунки бугунги кунда унинг қуролли кучлари Суриядаги фаолиятини кучайтирган», деди у.

Ал-Бассамнинг айтишича, Россия ўз ҳозирлигини қонунийлаштириш мақсадида Сурия режими билан икки томонлама шартномалар тузиб, сиёсий гегемонлик ўрнатишга интилмоқда.

Сиёсий фронтда Россия Сурия режими ва мухолифат гуруҳлари ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг бартараф этилиши ва келишувларнинг имзоланишини назорат қилиб борган, деди у. Бу билан у айрим ҳудудларда Эроннинг таъсирини камайтирган.

«Россия Сурия армияси устидан ҳам назоратни қўлга олмоқда ва ҳам ҳукумат, ҳам нодавлат кучларини қўллаб-қувватламоқда», деди у. Булар Вагнер Груп ва Суриянинг махсус Йўлбарс кучларидир (ал-Нимр кучлари).

Сурия «шубҳасиз, яқин келажакда Россия ва Эрон можаросига гувоҳ бўлади», деб қўшимча қилди у. «Сурия халқининг мулки ва ресурслари Сурияни қўллаб-қувватлаш ва урушдан кейинги давр баҳонасида Россия ва Эрон томонидан талон-тарож қилинмоқда.»

Урушдан кейинги давр

«Россия урушдан кейинги даврда сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий гегемонлик ўрнатиш мақсадида Сурия режимини қўллаб-қувватлаб келмоқда», деди иқтисодчи ва Айин Шамс университети профессори Шаҳер Абдуллоҳ.

Бу даврда қайта тиклаш ишлари ва Суриянинг нефть-газ ресурслари, айниқса Суриянинг Бадия саҳроси ҳудудини назорат қилишга уриниш кузатилади, деди у.

Россия Тартусдаги ҳарбий базасини кенгайтирмоқда ва ўз аскарларини қирғоқ бўйлаб деярли ҳар ерда жойлаштирмоқда, шу билан бирга, Ҳмеймимдаги ҳаво базасини қўлга олган, деди Абдуллоҳ.

Иқтисодий жабҳада, Суриянинг 12-блокидаги денгиз бўйи заҳираларини қазиб олиш мақсадида Россиянинг энергетик корхоналари аввал тўхтатилган эксклюзив тендерни янгиламоқчи.

2016 йилнинг ўзида Россия инфратузилма ва бошқа соҳаларда 1 миллиард АҚШ долларига тенг шартномаларни имзолади. Ўтган йилнинг декабр ойларида Россиянинг Евро Полис компанияси ҳукумат билан 25 фоиз маҳсулот эвазига нефть заҳираларини ҳимоя қилиш шартномасини имзолаган.

Россиянинг Стройтрансгаз корхонаси Суриянинг фосфат конларида техник хизмат кўрсатиш ишларини ва Палмира ҳудудида қазиш ишларини бошлаб юборди, деди Абдуллоҳ.

«Россия Сурияга асосий буғдой етказиб берувчи сифатида ўз ўрнини эгаллади ва бу билан Суриянинг озиқ-овқат хавфсизлигини ўз қўлига олди», деб қўшимча қилди у.

Иқтисодий мақсадлар

«Сурия сабабли Москва ва Теҳрон ўртасида можаро келиб чиқиш арафасида, сабаби икки давлат урушдан кейин қолган улушнинг катта қисмини қўлга киритмоқчи», деди собиқ Миср армияси зобити, генерал-майор Яҳё Муҳаммад Али.

Икки давлатнинг ҳам Сурияда ўз иқтисодий мақсадлари бор, деди у. «Бу, биринчидан, Сурияда олиб борилган уруш харажатларни қоплаш, иккинчидан эса – келажакда фойда олиш.»

Иккала давлат ҳам Сурия ҳукумати билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, узоқ муддатли шартномаларни имзоладилар, деб таъкидлади у.

Эрон Сурияни ўзининг таъсир доирасида бўлишини истайди, деди у. Унинг асосий мақсади Теҳронни Ўртаер денгизи билан боғловчи ерусти йўналишини барпо этишдир.

Айни вақтда «Россия Суриядаги ҳозирлигидан ва урушдаги бевосита иштирокидан фойдаланиб, ўз қуролларини тарғиб қилмоқда», деди у. «Суриянинг жанг майдонларида 160 дан ортиқ янги қуроллар синовдан ўтган.»

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 40

Фикрлар 0

Captcha