Карвонсарой
Жамият

Суратларда: Остонада халқаро кўчманчилик маданияти фестивали

Айдар Ашимов

Турли миллатлар вакилалари фестивалга келган сайёҳларни қарши олмоқда. (Айдар Ашимов)

Фестивал доирасида Остона яқинида ташкил этилган «Этно-овул» миллий маданий мажмуаси турли давлатлардан келган саккиз гуруҳни ўзида жамлади. (Айдар Ашимов)

«Этно-овул» майдони еттита қишлоққа ажратилди. Уларнинг ҳар бирида томошабинлар аскарлар, чавандозлар, мусиқачилар ва ҳунармандларни кўриб завқ олдилар. (Айдар Ашимов)

Венгрия, Болгария, Украина, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистондан келган иштирокчилар миллий либослар, урф-одатлар ва ўрта асрлардаги аскарлар либосларини намойиш этдилар. Суратда тарихий воқеаларни тиклаб намойиш этишга ихтисослашган Туркиянинг Ордугай жамоаси. (Айдар Ашимов)

Қирғизистонлик аёл чавандоз эркак жамоадошлари билан бирга томоша кўрсатмоқда. (Айдар Ашимов)

Қўшиқчилар ижро вақтида кийик нафаси, ўт-ўлан шитирлаши, қушларнинг сайраши ва шомонларнинг овозларини ўхшатишади. Суратда – Болгариялик мусиқачилар. (Айдар Ашимов)

Болгариялик жангчилар томошага тайёргарлик кўрмоқдалар. (Айдар Ашимов)

Илк болгар тириклик мактаби «Бага-Тур» намойиш кўрсатмоқда. (Айдар Ашимов)

Украиналик камончилар ўз маҳоратларини намойиш этмоқдалар. (Айдар Ашимов)

Қозоқ миллий либосидаги аёллар қўшиқ айтиб жунга ишлов бермоқдалар. (Айдар Ашимов)

Эркакларнинг арқон тортиш мусобақаси томошабинлар диққат марказида. (Айдар Ашимов)

ОСТОНА – Остонада 30 июнь ва 1 июль кунлари «Кўчманчилар олами» деб номланган кўчманчилик маданияти халқаро фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда кўчманчилар маданияти ва ўйинлари намойиш этилди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Украина, Венгрия, Болгария ҳамда Россиянинг Бошқирдистон ва Ёқутистон республикаларидан келган 8 нафар гуруҳ фестивалда иштирок этди. Фестивал Остона Қозоғистон пойтахти деб эълон қилинганининг 20 йиллиги байрамига тўғри келди.

Ташкилотчиларга кўра, фестивал 2008 йилдан бери Венгрияда ўтказиб келинаётган Туркий халқларнинг Буюк қурултойига асосланган.

Иштирокчилар турли кўчманчилик ўйинлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилдилар, чавандозлик, камондан ўтиш бўйича маҳорат сабоқларини ўтиб, кўчманчи қабилалар таомлари, мусиқаси ва ҳунармандлик маҳсулотларини тақдим этдилар.

30 июнь ва 1 июль кунлари Остона Қозоғистон пойтахти деб эълон қилинганининг 20 йиллигига тўғри келган «Кўчманчилар олами» фестивалига мезбонлик қилди. (Айдар Ашимов)

Қозоғистон бош вазири матбуот хизматининг хабар беришича, «Этно-овул» миллий маданий мажмуасида ўтган фестивалга тахминан 5 минг киши ташриф буюрган.

«Ҳаммаси жуда ажойиб бўлди – чавандозлар, мусиқа, миллий либослар ва таомлар», дейди остоналик 17 яшар Енгения Сой.

«Марказий Осиёдаги турли миллатлар вакиллари бир-бирлари билан мулоқотга киришиб, дўстона муносабатда бўлиши ва илиқ ҳиссиётларни улашиши мумкинлигини кўриш мароқли», деди у Карвонсарой нашрига. «Томошабинлар жуда мамнун бўлишди, менга ҳам ёқди!»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500