Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-07-06 | Бизнес

2018 йилда Ўзбекистонга киритилган АҚШ инвестициялари ҳажми ошди


«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК харид қилган Boeing-787 самолёти 18 май куни Тошкентга етиб келди. (Ўзбекистон ҳаво йўллари)

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК харид қилган Boeing-787 самолёти 18 май куни Тошкентга етиб келди. (Ўзбекистон ҳаво йўллари)

Максим Енисеев

ТОШКЕНТ – 2018 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида Ўзбекистонга киритилган инвестицияларнинг чорак қисмидан кўпроғи Америка Қўшма Штатлари ҳиссасига тўғри келди, дейилади 27 июнь куни Ўзбекистон Марказий банки эълон қилган баёнотда.

1991 йилда Россиядан мустақил бўлганидан сўнг, Ўзбекистонга умумий қиймати 4,3 миллиард АҚШ долларига (33 триллион сўм) тенг хорижий сармоя киритилди, шундан 300 миллион АҚШ доллари (2,3 триллион сўм) жорий йилнинг дастлабки тўрт ойига тўғри келди.

2018 йилнинг дастлабки 4 ойида АҚШ сармоялари жами хорижий инвеститисияларнинг 28 фоизини ташкил этди, дейилади баёнотда.


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен (ўнгда) 20 май куни Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг Тошкентда ўтган йиғилишида иштирок этмоқда. Савдо палатаси Ўзбекистонда фаолият юритаётган америкалик инвесторлар ва Америка Қўшма Штатларида бизнес манфаатларига эга ўзбек тадбиркорларни жамлаган. (Америка-Ўзбекистон савдо палатаси)

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен (ўнгда) 20 май куни Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг Тошкентда ўтган йиғилишида иштирок этмоқда. Савдо палатаси Ўзбекистонда фаолият юритаётган америкалик инвесторлар ва Америка Қўшма Штатларида бизнес манфаатларига эга ўзбек тадбиркорларни жамлаган. (Америка-Ўзбекистон савдо палатаси)

Тадқиқотга кўра, Хитой ва Россиядан сармоялар анча кам бўлиб, мос равишда 10 ва 6 фоизни ташкил қилган.

АҚШнинг етакчи компаниялари Ўзбекистон бозорига кирмоқда

Ўзбекистон бир қатор иқтисодий ислоҳотларни қабул қилган 2017 йилдан буён Американинг йирик бизнеслари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирган.

Улар орасида General Electric, White & Case ва McKinsey & Company, Yum! Brands каби компаниялар бўлиб, сўнггиси шу йил Тошкентда машҳур KFC ресторанларини очишни режалаштирмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда General Motors, Boeing, ExxonMobil, Coca-Cola ва John Deere каби Америка компаниялари фаолият юритиб келмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги.

«Май ойи ўрталаридаги Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг тарихий учрашувига қадар ҳам Қўшма Штатлар инвесторлари мамлакатда етакчи ўринларни эгаллаб келганини таъкидлаш лозим», дейди тошкентлик иқтисодчи Рустам Файзиев Карвонсарой нашрига.

«Учрашув чоғида ўзбек ва америкалик бизнес етакчилари 4,8 миллиард АҚШ долларига тенг шартномаларни имзоладилар», деди у.

Келишувлар 20 дан ортиқ йирик шартномалар, шу жумладан, «Honeywell» ва Жиззах Petroleum ўртасида Жиззахда нефтни қайта ишлашга ихтисослашган заводни барпо этишга оид шартномани ҳам ўз ичига олди.

Марказий банк Америка инвеститисиялари ҳажмининг «келажакда янада ошишини» кутмоқда, деди Файзиев.

Boeing Ўзбекистонга Dreamliner самолётларини етказиб бермоқда

«Boeing» компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўртасидаги ҳамкорлик – АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кўзга кўринган мисолларидан бири.

18 май куни «Boeing» учинчи «Dreamliner»ни Тошкентга етказиб берди.

«Boeing самолётлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» учун муҳим ва компания ўз паркини ушбу ҳаво кемалари билан кенгайтиришда давом этади», деди миллий авиакомпания матбуот котиби Шуҳрат Холиқов Карвонсаройга.

«Биз уларни сифати, ишончлилиги ва қулайлиги учун юқори баҳолаймиз», деди у. «2020 йилгача яна учта Dreamliner сотиб олинади ва уларнинг сони 6 тага етади.»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ушбу самолётларга Ўзбекистонда биринчи бўлиб буюртма берган, деб қўшимча қилди у.

Дримлайнерларнинг сотиб олиниш авиакомпанияга 2017 йилда Тошкент ва Нью-Йорк ўртасида узлуксиз рейсларни йўлга қўйишга имкон берди.

Ўзбекистонлик Америка фуқаролари учун янги имкониятлар

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюросининг 2016 йилги маълумотларига кўра, мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқига эга 62 минг ўзбекистонлик бор. Уларнинг айримлари ўз бизнесини йўлга қўйиш мақсадида уйларига қайтишни режалаштирмоқда.

Улар орасида Нью-Йоркда Убер ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган Бобур Муҳаммад ҳам бор.

«Мен 90-йилларда грин-карта ютиб олдим, сўнгра АҚШга кўчиб келиб, Америка фуқаролигига эга бўлдим», деди у Карвонсарой билан телефон орқали суҳбатида.

« Ўзбекистондаги либераллашув тўлқини чоғида у ерда бизнес очишга қизиқиб қолганман. Мен Уберга ўхшаш компания очиш ҳақида ўйлаяпман», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 5

Фикрлар 0

Captcha