Карвонсарой
Бизнес

Қозоғистон йирик молиявий марказга айланиш ниятида

Ксения Бондаль

Пиёдалар Остонадаги EXPO павильонларида сайр қилмоқдалар, май ойи. Расмийларнинг таъкидлашича, Қозоғистон пойтахти минтақадаги асосий молия маркази ва вақти келиб «Осиёдаги етакчи молия марказларидан бирига» айланишни режалаштирмоқда. (Владимир Третяков)

Пиёдалар Остонадаги EXPO павильонларида сайр қилмоқдалар, май ойи. Расмийларнинг таъкидлашича, Қозоғистон пойтахти минтақадаги асосий молия маркази ва вақти келиб «Осиёдаги етакчи молия марказларидан бирига» айланишни режалаштирмоқда. (Владимир Третяков)

ОЛМАОТА – Қозоғистон ўз пойтахти Остонани хорижий сармоядорларга ўз маблағларини хавфсиз инвестиция қилишга имкон берадиган минтақадаги энг муҳим молиявий марказлардан бирига айлантиришни мўлжалламоқда.

Президент Нурсултон Назарбоев Остона Қозоғистон пойтахти деб эълон қилинганига 20 йил тўлиши арафасида – 5 июль куниОстона Халқаро молия марказини (AIFC) тантанали равишда очиб берди.

50 давлатдан ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этган расмий маросим чоғида Назарбоев хорижий ва маҳаллий компанияларнимарказ билан ишлашга таклиф этди.

«Мен шу ердаги барча ҳамкорларга лойиҳамизда иштирок этганлари ва уни фаол қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдираман», деди Назарбоев тадбирда. «Бизнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз фақат кучаяди, деб умид қиламан. Остона минтақанинг асосий молиявий маркази ва келажакда Осиёнинг етакчи молиявий марказига айланиши зарур.»

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристин Лагард (чапда) ва Қозоғистон собиқ бош вазири Карим Масимов ХВЖ минтақавий анжуманида. Анжуман 2018 йиль, 24 май куни Остона Иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтган. (Иляс Омаров/AFP)

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристин Лагард (чапда) ва Қозоғистон собиқ бош вазири Карим Масимов ХВЖ минтақавий анжуманида. Анжуман 2018 йиль, 24 май куни Остона Иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтган. (Иляс Омаров/AFP)

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев (ўнгда) Франциянинг энг йирик мой ишлаб чиқарувчи корхонаси «Total» бош директори билан суҳбатлашмоқда, Остона, 2015 йил, 14 апрель. (Иляс Омаров/AFP)

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев (ўнгда) Франциянинг энг йирик мой ишлаб чиқарувчи корхонаси «Total» бош директори билан суҳбатлашмоқда, Остона, 2015 йил, 14 апрель. (Иляс Омаров/AFP)

Келаси 10 йил давомида мамлакатга жами 40 миллиард АҚШ долларига тенг (13,8 триллион тенге) хорижий маблағ кириб келиши мумкин, деган эди у 2016 йилнинг май ойида.

Компаниялар жалб этилмоқда

Остона халқаро молия марказида 55 дан ортиқ компания рўйхатдан ўтди, деди марказ раҳбари Каират Келимбетов 5 июль куни тантанали маросим олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

2018 йилнинг охирига келиббу кўрсаткич 100 тага, 2020 йилда эса 500 тага етади, деди у.

AIFC аллақачон йирик молия муассасалари, жумладан, Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди,Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқалар билан ҳамкорлик қилмоқда, дейди Келимбетов.

AIFCнинг Хорижий мутахассислар маркази чет эл сармоядорларининг Қозоғистонда истиқомат қилиши учун 250 та виза тақдим этди. Хорижий мутахассислар маркази виза олиш хизматларини инглиз тилида тақдим этади, чет эл компанияларининг ходимлари, уларнинг оила аъзолари учун уй-жой ва фарзандлари учун мактаб топишларига ва машиналарини рўйхатдан ўтказишга ёрдам беради.

«Дубай ва Абу-Дабидаги молиявий марказларнинг «ягона дарча» тамойили энг яхши тажриба ҳисобланади», деди Келимбетов, халқаро тадбиркорлардан меъёрий ҳужжатларни қабул қиладиган ягона муассаса ёки жойни назарда тутиб.

«Хорижий мамлакатга ташриф буюрганингизда, одатда, тезда шароитга мослашиб кетиш қийин бўлади», деди у. «Мослашув муаммоси Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимига таъсир қилмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз.»

Хорижий сармоя учун эркин шароитлар

Евроосиё минтақасида манфаатдор инвесторлар учун Қозоғистоннинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда, деди Олмаотада жойлашган «Freedom Finance» инвестициявий компанияси бош директори Тимур Турлов Карвонсарой нашрига.

Ўзгаришлар 2014 йилнинг март ойида халқаро ҳамжамиятнингУкраинадан ноқонуний равишда Қримни тортиб олганРоссияга қарши санксиялар жорий этганидан кейин юз берди, деди у.

Қозоғистоннинг сармоядорлар учун яратиб бераётган эркин шароитларини ҳисобга олсак, «Остона халқаро молиявий марказиРоссияга тегишли бўлиб келган молия пойтахти номини қўлга киритиш учуняхши имкониятга эга», деди у.

«Биз бир мамлакатдан иккинчисига пул ўтказиш тобора қийинлашиб бораётган замонда яшаяпмиз», деди Турлов.

«Шу боис, қозоғистонлик ва хорижлик сармоядорлар ҳамда бадавлат инсонлар учун чет элдаги бойликларни бошқариш тобора ноқулай бўлиб бормоқда. Сиз Швейцария банкига осонгина келиб, ҳисоб очиб, 10 млн. доллар ўтказа олмайсиз».

Унинг сўзларига кўра, фондларнинг манбаларини текшириш ва уларнинг ноқонуний эмаслигини тасдиқлаш жараёни мураккаблашган, сабаби жаҳон миқёсида пул ювиш амалиётларига ва терроризмга қарши кураш чора-тадбирлари кучайтирилган.

Яхши обрў

Қозоғистон хорижий сармоядорлар орасида яхши обрўга эга, дейди Олмаотада оғир саноат учун ускуналар сотишга ихтисослашган «Liana» дўконининг раҳбари Серж Давтян.

У компанияни 2016 йилда бошқа армани инвесторлар билан бирга ишга туширган эди.

«Қозоғистоннинг нуфузи юқори, чунки шу пайтгача ҳеч ким Қозоғистон орқали «пул ювишга» уринмаган», деди Давтян Карвонсаройга.

«Бу ерда экстремистик ташкилотлар пайдо бўлмаган», деб қўшимча қилди у. «Қозоғистоннинг хорижий шериклар орасидаги обрўси яхши, мамлакат банклари чет эллик мижозлар билан ишлашда пул жўнатиш учун чекловлар жорий этмаган».

Қозоғистон банк секторида Остона халқаро молия маркази мамлакатда хорижий банкларнинг филиалларини очишга кўмаклашиши имконияти фаол муҳокама қилинмоқда, дейди CenterCredit банкининг Олмаотадаги ходими Сауле Иманбай Карвонсаройга.

Бундай хорижий филиаллар марказ иштирокчилари учун пул ва қимматли қоғозларни сақлаш вазифасини бажаради, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500