Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-07-11 | Жамият

Суратларда: Қозоғистонда Остонага пойтахт мақоми берилганининг 20 йиллиги нишонланмоқда

  • 
6 июль, Пойтахт кунида қозоғистонликлар Остона шаҳри бўйлаб сайр қилмоқдалар. (Айдар Ашимов)

    6 июль, Пойтахт кунида қозоғистонликлар Остона шаҳри бўйлаб сайр қилмоқдалар. (Айдар Ашимов)

  • 
Рассом қизнинг юзини бўямоқда, онаси эса кузатиб турибди. (Айдар Ашимов)

    Рассом қизнинг юзини бўямоқда, онаси эса кузатиб турибди. (Айдар Ашимов)

  • 
Остона марказий хиёбонида батут устида сакраётган қиз. (Айдар Ашимов)

    Остона марказий хиёбонида батут устида сакраётган қиз. (Айдар Ашимов)

  • 
Раққоса Остонадаги Халқаро кўча рақслари фестивали олдидан машқ қилмоқда. Ҳар йили Марказий Осиёдан ўнлаб иштирокчи ва минглаб томошабинлар ушбу фестивалга йиғиладилар. (Айдар Ашимов)

    Раққоса Остонадаги Халқаро кўча рақслари фестивали олдидан машқ қилмоқда. Ҳар йили Марказий Осиёдан ўнлаб иштирокчи ва минглаб томошабинлар ушбу фестивалга йиғиладилар. (Айдар Ашимов)

  • 
Ота ўғли учаётган машинани пульт билан бошқармоқда. Бола ўзини ҳақиқий пойгачилардек ҳис қилмоқда. (Айдар Ашимов)

    Ота ўғли учаётган машинани пульт билан бошқармоқда. Бола ўзини ҳақиқий пойгачилардек ҳис қилмоқда. (Айдар Ашимов)

  • 
Бутун июль ойи давомида Пойтахт кунига бағишлаб суратлар кўргазмалари ва театрлаштирилган томошалар бўлиб ўтади. (Айдар Ашимов)

    Бутун июль ойи давомида Пойтахт кунига бағишлаб суратлар кўргазмалари ва театрлаштирилган томошалар бўлиб ўтади. (Айдар Ашимов)

  • 
Мана бундай яшил филлар оиласи каби замонавий ҳайкаллар пойтахтни безаб турибди. (Айдар Ашимов)

    Мана бундай яшил филлар оиласи каби замонавий ҳайкаллар пойтахтни безаб турибди. (Айдар Ашимов)

  • 
Қозоғистон байроғини одамлар узра ҳилпиратиб турган қиз. (Айдар Ашимов)

    Қозоғистон байроғини одамлар узра ҳилпиратиб турган қиз. (Айдар Ашимов)

  • 
Кўплаб қозоғистонликлар сайр қилиб юрган жойдан Остонанинг марказий масжиди кўриниб турибди. (Айдар Ашимов)

    Кўплаб қозоғистонликлар сайр қилиб юрган жойдан Остонанинг марказий масжиди кўриниб турибди. (Айдар Ашимов)

  • 
12 дақиқали мушакбозлик Пойтахт куни байрамининг кульминацияси бўлди. (Айдар Ашимов)

    12 дақиқали мушакбозлик Пойтахт куни байрамининг кульминацияси бўлди. (Айдар Ашимов)

Айдар Ашимов

ОСТОНА – Ўтган жума, 6 июль куни Қозоғистонда Остона шаҳрига пойтахт мақоми берилганининг 20 йиллик санаси мамлакат бўйлаб кенг миқёсда байрам қилинди.

Остона 1997 йилнинг декабрь ойида Олмаота ўрнига пойтахт деб эълон қилинган эди.

AFP агентлиги хабарига кўра, Остона ва Олмаотада «Пойтахт куни» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

6 июль куни Остона Қозоғистон пойтахти деб эълон қилинганининг 20 йиллиги бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланди. Остонадаги 12 дақиқали мушакбозлик Пойтахт куни байрамининг кулминацияси бўлди. Уни минглаб одамлар завқ билан томоша қилдилар. (Айдар Ашимов)

Остонада кун давомида турли байрам тадбирлари ўтказилди, жумладан, шаҳар майдонида қозоғистонлик ижрочиларнинг чиқишлари, кўча рақслари намойиш этилди, бепул музқаймоқ тарқатилди, пуфлаб чалинадиган мусиқа асбоблари концерти ва бошқа ўнлаб тадбирлар бўлиб ўтди.

«Бу сира тугамайдиган байрамга ўхшайди», дейди остоналик 30 яшар Нурлан Жорасбаев Карвонсарой нашрига. «Биз турли жойларни айланиб юрибмиз. Концертга бордик, соҳил бўйида бўлдик. Энди эса кечки мушакбозликни кутяпмиз.»

Жума кунги байрам тантаналари давомида Остона кўпкари ўйинлари (эчки танаси билан ўйналадиган кўчманчилар ўйини, улоқ номи билан ҳам танилган), халқаро мусиқий фестивал ва бошқа тадбирларга мезбонлик қилди. Остона халқаро молия маркази (АИФC) 5 июль куни ўз эшикларини очди.

Президент Нурсултон Назарбоев энергияга бой иқтисодиётга халқаро инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида ташкил этилган Остона халқаро молия марказининг очилишига бош-қош бўлди.

Назарбоев ушбу марказни постсовет ҳудудда мислсиз деб атади, сабаби у инглиз ҳуқуқшунослиги асосидаги мустақил ҳуқуқ тизимига таяниб фаолият юритади ҳамда Англия ва Уэлснинг собиқ бош судьяси Лорд Гаррй Вулф томонидан назорат қилинади.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha