Карвонсарой
Транспорт

Суратларда: Йўлларни тиклаш лойиҳаси Марказий Осиё бўйлаб алоқаларни мустаҳкамлайди

Жаҳон банки

Тоғли ҳудуд шароитида ер транспорти кўп ҳолларда ягона алоқа усули ҳисобланади. Минтақада тўқимачилик, тикув ва бошқа истеъмол моллари, шунингдек, тез бузиладиган мева-сабзавотлар ер усти транспорти орқали ташилади. Мазкур лойиҳа доирасида Қирғизистон республикаси ҳудудида 56 километрдан, Тожикистонда эса 70 километрдан ортиқ йўлларни таъмирлаш кўзда тутилган. (Жаҳон банки гуруҳи)

«Тоғли ландшафт ва нотекис ер қурилиш ишларини мураккаблаштиради. Лекин, йўллар сифати юқори бўлади», дейди қирғизистонлик йўл қурилиши муҳандиси Митко Чолаков. (Жаҳон банки гуруҳи)

CARs дастурининг Марказий Осиё минтақасига ижтимоий-иқтисодий таъсири катта бўлиши кутилмоқда. (Жаҳон банки гуруҳи)

Дадабоевлар оиласи қирғиз-тожик чегараси яқинида жойлашган йўл бўйидаги кичик тамаддихонага эгалик қилади. «Йўллар яхшиланса, бу ерда сайёҳлар ҳам кўпаяди», дейди Дадабоева хоним. (Жаҳон банки гуруҳи)

Ёзги таътил вақтида Қирғизистоннинг Боткент вилоятида яшовчи мактаб ўқувчилари ўткинчи юк машиналари ҳайдовчиларига ўрик сотиб, кундалик майда харажатлар учун пул ишлайдилар. (Жаҳон банки гуруҳи)

«Йўлларнинг йўқлиги жуда катта миқдорда чанг кўтарилишига, бу эса, ўз навбатида болалар орасида бронхиал астмага чалиниш ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлади», дейди Боткент вилоятининг силга қарши кураш марказининг бўлим мудири, шифокор Мирбек Қосимов. У йўллар қуриб битказилганидан сўнг, аҳоли саломатлигининг яхшиланишига умид қилмоқда. (Жаҳон банки гуруҳи)

Тожикистоннинг Исфарасидаги 16-сонли болалар боғчаси мудираси Назирахон Уматова болаларнинг мактабга тезроқ ва осонроқ етиб боришига имкон берадиган янги йўлдан мамнун эканлигини айтади. «Эски йўллар тор, ўнқир-чўнқир эди. У орқали нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдаларнинг ҳаракатланиши ҳам қийин эди.» (Жаҳон банки гуруҳи)

Калачи Мазор (Исфара, Тожикистон) ҳамжамияти раҳбари Ёқубжон Мамажонов шундай дейди: «Лойиҳа натижасида биз сув тошқинларига қарши ҳимоя тизимига эга бўлдик, шу боис энди ўзимизни янада хавфсизроқ ҳис қилмоқдамиз.» (Жаҳон банки гуруҳи)

Қирғизистонлик юк машинаси ҳайдовчиси Асангоджаев машинага ортилган юк назорати каби замонавий технологиялардан мамнун. «Тарози автоматик эканлиги жуда яхши. Биз кечикишларсиз, беш дақиқага қолмай, тезда ўтиб кетяпмиз», дейди у. (Жаҳон банки гуруҳи)

CARs лойиҳаси Марказий Осиё минтақаси иқтисодий ҳамкорлик дастурининг бир қисми бўлиб, тараққиётга оид бошқа шериклар билан параллел равишда молиялаштирилмоқда. (Жаҳон банки гуруҳи)

Фарғона водийсининг 10 миллиондан ортиқ аҳолиси ҳамда Тожикистон ва Қирғизистоннинг бошқа туманларидан бўлган 3 миллиондан зиёд одам лойиҳа натижасида алоқаларнинг яхшиланишидан манфаатдор бўлади. (Жаҳон банки гуруҳи)

МАРКАЗИЙ ОСИЁ – Жаҳон банки Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари билан ҳамкорликда Фарғона водийсидаги аҳоли пунктлари ва иқтисодий марказларни чегаралар оша боғлаш мақсадида вайрон бўлаёзган йўлларни тиклаш дастурини амалга оширмоқда.

Уч мамлакат – Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида бўлинган ушбу ҳудудда 10 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

CARs (Central Asia Regional Links) лойиҳасининг биринчи босқичи Қирғизистонда, иккинчиси эса Тожикистонда бошланган.

CARs дастурининг икки босқичи якунига келиб, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт алоқаси йўллари тикланади.

Тоғли ҳудуд шароитида ер транспорти кўп ҳолларда ягона алоқа усули ҳисобланади. Минтақада тўқимачилик, тикув ва бошқа истеъмол моллари, шунингдек, тез бузиладиган мева-сабзавотлар ер усти транспорти орқали ташилади. Мазкур лойиҳа доирасида Қирғизистон республикаси ҳудудида 56 километрдан, Тожикистонда эса 70 километрдан ортиқ йўлларни таъмирлаш кўзда тутилган. (Жаҳон банки гуруҳи)

Тоғли ҳудуд шароитида ер транспорти кўп ҳолларда ягона алоқа усули ҳисобланади. Минтақада тўқимачилик, тикув ва бошқа истеъмол моллари, шунингдек, тез бузиладиган мева-сабзавотлар ер усти транспорти орқали ташилади. Мазкур лойиҳа доирасида Қирғизистон республикаси ҳудудида 56 километрдан, Тожикистонда эса 70 километрдан ортиқ йўлларни таъмирлаш кўзда тутилган. (Жаҳон банки гуруҳи)

(Жаҳон банки гуруҳи http://www.worldbank.org/terms саҳифасида кўрсатилган шартлар асосида ушбу материалдан фойдаланишга рухсат берган.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500