Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-09 | Хавфсизлик

Марказий Осиё Россия истилосининг 10 йиллигини ўтказаётган Грузияни кузатмоқда

Россиялик аскарлар Жанубий Осетиядаги Цхинвал шаҳри яқинидаги машқларда иштирок этмоқдалар, 6 август, 2010 йил. Россиянинг 2008 йилги урушда Грузия устидан қозонилган ғалабадан қандай фойдаларга эришгани номаълумлигича қолмоқда. (МИХАИЛ МОРДАСОВ/AFP)

Карвонсарой ва AFP

ТБИЛИСИ, Грузия – Ўз мамлакатларида Россиянинг ҳозирлигидан ташвишга тушган Марказий осиёлик сиёсатчилар, бизнес етакчилар ва оддий фуқаролар Россиянинг Грузияда 10 йилдан бери давом этаётган истилосига хавотир билан қарайдилар.

8 август, чоршанба куни ҳукумат биноларидаги Грузия миллий байроқлари қонли урушда ҳалок бўлганлар хотираси учун тушириб қўйилди.

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили 7 август сешанба куни ўз мамлакати ҳудудида ҳалигача давом этаётган Россиянинг истилосини қоралади. Истило натижасида Абхазия ва Жанубий Осетия айирмачи ҳудудлари Москва назоратида қолиб, мамлакатдан ажралиб қолган. Бу ерлар урушдан аввал Грузияга тегишли ҳудуднинг бешдан бир қисмини ташкил этган.

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили 7 август куни Тблисида ўтган «Тинчлик ва хавфсизлик: Россия-Грузия урушидан 10 йил ўтиб» деб номланган давра суҳбати иштирокчиларига юзланди. Мазкур учрашувда Грузияда урушдан кейинги хавфсизлик муаммолари, мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидаги вазият ва Грузиянинг стратегик сабр сиёсатининг муҳимлигига эътибор қаратилди. (Грузия президенти маъмурияти)

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили Россия-Грузия урушида ҳалок бўлган қаҳрамонларни ёд этиш учун ва ёдгорликка гулчамбар қўйиш учун 8 август куни Мухатгверди қабристонига борди. (Грузия президенти маъмурияти)

Россия батальони Жанубий Осетиядаги Россия ҳарбий базада саф тортиб турибди, Грузия, 2016 йил. (Россия мудофаа вазирлиги)

«Бу Грузияга қарши уруш, тажовуз, истило ва халқаро қонунчиликнинг қўпол бузилишидир», деди у Грузия ҳукумати расмийлари, Латвия, Литва ва Полша ташқи ишлар вазирлари ҳамда Украина бош вазир ўринбосари иштирок этган Тбилисидаги учрашув чоғида.

«Тажовузкорнинг иштаҳаси истилодан кейин янада кучайди», деди у.

Тезкор ва ҳалокатли ҳужум

Грузия ва Россия Тбилисининг Европа Иттифоқи (ЕИ) ва НАТОга қўшилиши масаласида бир неча йил давомида курашган, ўзгарувчан қарама-қаршилик эса 2008 йилда авжига чиқиб, беш йиллик урушга сабаб бўлди.

2008 йил, 8 август куни Россия армияси Грузияга бостириб кирди, катта ҳудудларни эгаллаб, бомбалар ташлади.

Бор йўғи беш кун ичида Россия Грузиянинг кичик армияси устидан ғолиб бўлди ва ҳарбий ҳаракатлар сулҳ билан якунланди.

Урушдан сўнг, Москва Жанубий Осетия ва яна бир айирмачи анклав Абхазияни мустақил деб эълон қилди ва бу ҳудудларда ўзининг ҳарбий базаларини жойлаштирди.

Тбилиси ва унинг Ғарбдаги ҳамкорлари бу ҳаракатни «Грузия ҳудудининг ноқонуний истилоси» деб атадилар ва Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк бор Европада суверен мамлакатнинг чегараси ҳарбий куч билан ўзгаришини қораладилар.

2016 йилда уруш жиноятлари бўйича тергов очган Халқаро жиноий суд прокурорларига кўра, 18500 нафар этник грузин Жанубий Осетиядан мажбуран кўчирилган.

Россия ва Абхазия ҳамда Жанубий Осетиядаги айирмачи ҳукумат БМТ Бош ассемблеясининг «уларнинг ўз уйларига хавфсиз ва муносиб қайтиши»га оид чақириқларини рад этган.

2008 йилда Ғарб Россиянинг Грузияга қарши уруши «алоҳида ҳаракат эканлиги ва бошқа мамлакатларга нисбатан қўлланилмаслигига» ишонган, деди ўтган ҳафта AFPга интервю берган Маргвелашвили.

«Кейин эса биз Россия 2014 йилда Украинада нималар қилганига гувоҳ бўлдик», деди у. Бу билан у Шарқий Украинадаги Москвапараст исёнчиларининг Кремль томонидан қўллаб-қувватланиши ва Қрим яриморолининг Россия томонидан аннекция қилинишини назарда тутган.

6 август, душанба куни Коммерсант газетасига берган интервьюсида 2008 йилги президент, айни дамда эса Россия бош вазири Дмитрий Медведев, Москванинг айирмачи ҳудудларни тан олишини «Жанубий Кавказда давомий тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун ягона қадам» дея оқлади.

«Иякка берилган зарба»

Душанба куни «Эхо Москвы» радиоси билан суҳбати чоғида 2004-2013 йилда Грузия президенти бўлган Михаил Саакашвили уруш бошланишидан анча аввал Россия унинг давлатини босиб олишга тайёргарлик кўрганини айтиб ўтган.

Грузия шимолдаги катта қўшнисини енга олмас эди, аммо «тажовузкорнинг жағига мушт туширди», деди у.

2012 йилда бош вазир бўлган Россия президенти Владимир Путин ўша пайтда Грузияга қарши ҳарбий ҳаракатларга 2006 йилдаёқ рухсат берганини ва Россия «Жанубий Осетия жангариларини тайёрлаганини» айтиб ўтган.

Грузия ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг айирмачи ҳудудларда давом этаётган ҳарбий ҳаракатларини қоралади.

«Россия Федерацияси жаҳон ҳамжамиятининг чақириқларига қарамай, ўзининг халқаро мажбуриятларини бажармади ва у ердаги ноқонуний ҳарбий ҳозирлигини янада кучайтирди», дейилади вазирликнинг сешанба кунги баёнотида.

Шу билан бирга, сешанба куни ЕИ ташқи ишлар раҳбари Федерика Могерини «Россиянинг Абхазия ва Жанубий Осетиядаги ҳарбий ҳозирлиги халқаро қунунчиликни бузишда давом этаётганини» айтди.

Халқаро ҳамжамиятнинг айбловларига қўшилган Германия ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Абхазия ва Жанубий Осетияни алоҳида мамлакатлар сифатида тан олишини «қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат» деб атаган.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Маргвелашвилига қўнғироқ қилиб, Вашингтон «Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қатъий қўллаб-қувватлашини» билдирди, деб хабар берди Грузия президенти матбуот хизмати.

У «Қўшма Штатлар ҳеч қачон Грузия ҳудудининг босиб олинишига рози бўлмаслигини таъкидлади» ва «Россиянинг ҳарбий тажовузидан 10 йил ўтиб юзага келган муаммоларни ҳал қилишда Грузияга ёрдам беришда давом этажагини билдирди», дейилади баёнотда.

Марказий Осиёда кучайиб бораётган хавотирлар

Россиянинг Грузия ва Украина ҳудудларини ноқонуний равшда босиб олиши ва бутун дунёдаги, жумладан Сурия урушидаги хатарли таъсири аниқ, дейди кузатувчилар.

Бунинг натижасида Марказий Осиёда Россиянинг аралашуви борасидаги хавотирлар тўхтовсиз равишда кучайиб борди. Бу айниқса, Қозоғистонни энг кўп ташвишга солган.

Авваллари Кремль, Украинада бўлгани каби, хориждаги этник руслардан иборат миллий озчиликларни ҳимоя қилишни бостириб кириш учун баҳона сифатида қўллаган.

Ўз навбатида Остона Қозоғистон шимолидаги этник русларнинг зичлигини камайтириш бўйича чоралар кўрган – мамлакатда қозоқларни жанубдан шимолга ихтиёриш равишда кўчириш дастури бошланган.

Россияга оид янгиликлардан маълум бўлишича, Қозоғистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ҳақиқий ҳамкорлик борган сари Россиянинг ғазабини келтирмоқда.

Тожикистон ҳам Россиянинг ҳарбий режалари олдида заиф бўлиб чиқди.

Июль ойи ўрталарида Россия ва Тожикистон қўшма ҳарбий машқларни бошладилар, улар гўёки Афғонистон тарафдан келиб чиқаётган хавфларга тайёр туриш мақсадида ўтказилаётгани айтилганди. Бироқ, кузатувчиларга кўра, асл мақсад – Россиянинг ўз «томорқасига» бошқалар, хусусан, Хитойни киритишни истамаётганида.

Кремль агрессиясига қарши туриш

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Кремлнинг Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардаги агрессив сиёсати унинг ички эҳтиёжлари билан боғлиқ.

Путин «афтидан, хорижда агрессив хатти-ҳаракатларни амалга ошириш билан ўз рейтингини ошириш орқали унинг режими бу ишни ҳаммасидан яхшироқ бажара олади, деб ҳисоблаган» дейилади АҚШ сенатинининг 10 январ куни эълон қилинган ҳисоботда.

Кремль «Россия жамоатчилиги урушларни қўллаб-қувватлаши ҳамда ўз уйидаги жиноятчилик ва коррупциядан чалғиши учун ташвиқот ва босим ўтказишдан иборат нозик комбинацияни» қўллаган, дейилади ҳисоботда.

Россия турли мамлакатларда ўз ташвиқотини олиб бориш ёки зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириш учун «зарбдор кучлар»ни шакллантирмоқда. Бу кучлар сиёсий жиҳатдан мағлуб бўлган мамлакатларнинг фуқароларига таянади; бу уларни Россиянинг молиявий кўмаги эвазига турли «ифлос ишларни» бажаришга мажбур қилиб қўяди.

Вам нравится эта статья?

Ca mobile no 88

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

4 та фикр…

Андрей | 2018-08-14

Бемаъни, буюртма қилинган аксил-Россия ташвиқоти бу. Ямламай ютаверинглар...

Мурат | 2018-08-10

Россия Марказий Осиёда барқарорлик гарови, Саакашвили эса маргинал ва руҳий хаста сиёсатчи.

Алибек | 2018-08-09

Қозоғистон Россиядан узоқлашиши ва ғарбга яқинлашиши керак. Шунингдек, барча туркийзабон давлатлар (Туркия ҳам) бирлашиши лозим. Бизни тарих, маданият, тил ва бошқа кўплаб нарсалар боғлаб туради. Иқтисодиётимизни биргаликда олиб боришимиз керак!

Андрей | 2018-08-14

Қозоғистон доим ғарбга яқин бўлган, уларнинг негизи бир, маданияти ва тили ҳам ўхшаш ва ҳ.к.... Нималар деяпсан, қизиқчимисан? Бу ахир Ғарбга яқинлашишку. У ерда сизларни интизор кутишмоқда. Фаррошлар етишмаётгандир балки...