http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/08/14/feature-02
| Таълим

«Боламни мактабга қабул қилинг»: Қирғизистонда ҳар йилги акция бошланди

Карвонсарой

29 апрель куни пойтахт Бишкекнинг 140 йиллиги нишонланиши вақтида фавворага тўпланган болалар. «Бола ҳуқуқлари ҳимоячилари лигаси» ноҳукумат ташкилоти 14 август куни Қирғизистонда «Боламни мактабга қабул қилинг» акциясини бошлади. (Вячеслав Оселедко/AFP)

БИШКЕК – Бишкекда жойлашган «Бола ҳуқуқлари ҳимоячилари лигаси» нодавлат ташкилоти 14 август, сешанба куни «Боламни мактабга қабул қилинг» ҳар йилги акциясини бошлади, деб хабар берди 24.kg нашри.

Акция шанбага тўғри келадиган тўлиқсиз ўқув куни – 1 сентябрь олдидан бўлиб ўтади.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари Таълим ва фан вазирлиги билан ҳамкорликда акция давомида болаларни мактабга қабул қилиш бўйича юридик кўмак ва маслаҳатлар берадилар, деди нодавлат ташкилоти раҳбари Назгул Турдубекова.

Тўйимли тушликдан сўнг табассум қилаётган қирғизистонлик бола, Лайлак тумани, Боткент вилояти, ўтган йил декабр ойида олинган сурат. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, «Боламни мактабга қабул қилинг» акциясининг асосий мақсади «ҳар бир боланинг таълим олишга бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқариш». (Раҳм-шафқат корпуси)

Конституцияга кўра, Қирғизистонда ҳар ким умумтаълим мактабларида бепул таълим олиш ҳуқуқига эга. Бу акция «ҳар бир боланинг таълим олиш ҳуқуқини» амалга оширишга ёрдам беради, деди у.

«Ҳеч қайси бола таълим олмасдан қолмаслиги керак», деб қўшимча қилди у.

«Болаларнинг таълим олиш ҳуқуқлари бузилишига дуч келаётган» ота-оналарга ёрдам беришга қаратилган «Боламни мактабга қабул қилинг» акцияси Қирғизистонда ўнинчи бор ўтказилмоқда, деб тушунтирди Турдубекова.

Ота-оналар фарзандларини мактабга топширишда дуч келаётган муаммолар, жумладан «турли сертификатлар, мактабга тайёрлов курсларидан ўтганлик ҳақида ҳужжат, мактаб формасини сотиб олганлик, боланинг турли хил тестлардан ўтганлиги, мактабга қабул қилиш тўловларининг тасдиғи ёки яшаш ва рўйхатда туриш жойларининг мувофиқ эмаслиги» шулар жумласидандир, деди у.

«Биз ҳар бир ҳолатни кузатиб борамиз,» дейди у. «Мактабга қабул қилингунига қадар ҳар бир болага ҳамроҳ бўламиз»

Давоматни рағбатлантириш

Бу орада бош вазир Муҳаммедкали Абилгазиев душанба, 13 август куни барқарор тараққиёт бўйича миллий кенгаш йиғилишида таълим тизимида «туб ислоҳотларни» амалга оширишга чақирди, деб хабар беради AKIpress.

Ушбу ислоҳотлар ҳақида сўз юритар экан, у «5 ярим ёшдан катта барча болалар боғчага бориши, барча мактаблар интернетга уланган бўлиши керак»лиги таъкидлади.

Давоматни рағбатлантириш ва хавфсизликни кучайтиришнинг яна бир омили сифатида 1 сентябрь – тўлиқсиз ўқув кунида Қирғизистон мактабларининг 1-11-синф ўқувчилари учун йўлкира бепул бўлиши кўзда тутилмоқда, деб хабар беради AKIpress.

13 август куни Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ҳузуридаги йўл-патруль хизмати ва турли транспорт компаниялари раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ушбу бир кунлик акцияни ўтказишга келишиб олинган.

Сизга мақола ёқдими?
3
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha