Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-16 | Инсон ҳуқуқлари

Кимёвий қуроллар қўлланганига оид ҳужжатлар Россия иттифоқчисининг зарарига гувоҳлик бермоқда


Россия президенти Владимир Путин (ўртада) Сурия президенти Башар Асад (ўнгда) ва Россия мудофаа вазирлиги ҳамда Россия ҳарбий штабининг юқори лавозимли шахслари билан учрашмоқда, ўтган йилнинг 20 ноябри. (Кремль)

Россия президенти Владимир Путин (ўртада) Сурия президенти Башар Асад (ўнгда) ва Россия мудофаа вазирлиги ҳамда Россия ҳарбий штабининг юқори лавозимли шахслари билан учрашмоқда, ўтган йилнинг 20 ноябри. (Кремль)

Қоҳирадан Волид Абу ал-Хайр

ДАМАШҚ – Фаоллар бутунжаҳон кимёвий назорат органига ҳужжатларни тақдим қилишда давом этмоқдалар, мақсад – Сурия режимининг тақиқланган кимёвий қурол қўллагани билан боғлиқ воқеа айбдорларини жавобгарликка тортиш.

Апрель ойида Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия режими Дамашқ яқинидаги Дума шаҳрида тинч аҳолига қарши кимёвий қурол қўллашда айбланган, ҳужум натижасида камида 40 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиғи касалхонага ётқизилган эди. Бу йўл қўйиб бўлмайдиган зўравонликлардан бири сифатида эътироф этилган.

Жиноятни яшириш мақсадида Россия ва унинг иттифоқчиси Сурия 2 ҳафта давомида ушбу ҳудудга халқаро экспертларни киритмади. Улар ҳужум содир бўлган жойда жиноят изларини йўқотишга уринганлар, аммо бу уринишлар самарасиз бўлган.


Россия ҳарбийлари 16 апрель куни Сурия ҳукумати томонидан ташкиллаштирилган медиа-тур давомида Дума шаҳридаги ўқ-дори қолдиқларини текширмоқда. Ўшанда Сурия армияси исёнчилар анклавига қарши 2 ой давомида олиб борилган ҳужумдан сўнг барча аксилҳукумат кучлари Шарқий Ғутани тарк этганини эълон қилган эди.(Лоуаи Бешара/AFP)

Россия ҳарбийлари 16 апрель куни Сурия ҳукумати томонидан ташкиллаштирилган медиа-тур давомида Дума шаҳридаги ўқ-дори қолдиқларини текширмоқда. Ўшанда Сурия армияси исёнчилар анклавига қарши 2 ой давомида олиб борилган ҳужумдан сўнг барча аксилҳукумат кучлари Шарқий Ғутани тарк этганини эълон қилган эди.(Лоуаи Бешара/AFP)


2017 йилнинг 4 апрель куни зарин гази билан тўлдирилган снарядлар ҳужумидан сўнг, Идлиб вилоятидаги мухолифат назоратида бўлган Хон Шайхун шаҳрида беморга ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳужум 83 кишининг ҳаётига зомин бўлди. (Башир ал-Бассам тақдим этган сурат)

2017 йилнинг 4 апрель куни зарин гази билан тўлдирилган снарядлар ҳужумидан сўнг, Идлиб вилоятидаги мухолифат назоратида бўлган Хон Шайхун шаҳрида беморга ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳужум 83 кишининг ҳаётига зомин бўлди. (Башир ал-Бассам тақдим этган сурат)

27 июнь куни дунё давлатлари Сурияда заҳарли қурол қўллаганларни аниқлаш мақсадида Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) ваколатларини кенгайтириш учун овоз берди.

Ушбу қарор Россия, Сурия ва Эроннинг қаршилигига қарамай, 82 га 24 овозлар нисбати билан маъқулланди.

«Сўнгги йиллар давомида Суриядаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари режим армиясининг тинч фуқароларга қарши кимёвий қурол қўллаганига оид 350 дан ортиқ ҳисоботларни тақдим этганлар», деди суриялик юрист Башир Ал-Бассам.

КҚТТ ушбу ҳисоботлардан 70 тасинигина текшира олган, сабаби эҳтимолий ҳужум содир этилган барча жойларга кириш имконсиз, деди у.

«Суриялик фаолларнинг катта қисми адолатни қарор топтириш ва оддий Сурия фуқароларига қарши бундай жиноий ҳатти-ҳаракатлар айбдорларини жавобгарликка тортиш учун мамлакат ичкариси ва ташқарисида бу каби ҳолатларни кузатиб бормоқдалар», деб қўшимча қилди у.

Ал-Бассамнинг сўзларига кўра, тиббиёт ва кўмак ташкилотлари билан ишловчи фаоллар режимнинг ушбу жиноятларга алоқадорлигини кўрсатувчи далилларни имкон қадар тақдим этишга уринганлар.

«Улар токсик газ билан заҳарланганидан сўнг, Суриядан олиб чиқилган айрим ярадорларни тиббий кўрикдан ўтказганлар», деди у.

Улар шунингдек, фуқароларнинг ўпкасига заҳарли газ кириши оқибатида нафас қисиши ва ўлимига сабаб бўлган ҳолатларни тасдиқловчи фотосуратлар ва видеолавҳаларни ҳам тақдим этганлар.

Эҳтимолий ҳужум жойлари

Тез тиббий ёрдам ходимлари ва шифокорларнинг сўзларига кўра, 7 апрель куни мухолиф кучлар назоратидаги Дума шаҳрига уюштирилган эҳтимолий кимёвий ҳужум натижасида тахминан 40 киши ҳаётдан кўз юмган.

13 июнь куни КҚТТ ҳужум вақтида асабларни фалажловчи газ қўлланганига оид далиллар аниқланмагани, бироқ, хлор гази ишга солинган бўлиши мумкинлигини айтган. У тергов гуруҳининг «портлаш хавфи бўлган моддалар қолдиқлари орасида таркибида хлор бўлган турли органик кимёвий моддаларга» дуч келганини маълум қилган.

КҚТТ гуруҳ мазкур натижаларнинг нечоғлик муҳим эканини аниқлаш устида ишлаётганини билдирди.

13 июнь куни КҚТТ шунингдек, Сурия шимоли-ғарбидаги Латамна қишлоғида амалга оширилган иккита алоҳида ҳужумда «катта эҳтимол билан» хлор ва зарин газлари қўлланганини билдирди.

30 март куни Латамнага учинчи бор ҳужум қилинган, унда ҳам зарин гази ишга солинган, деб хабар берган эди КҚТТ раҳбари Аҳмад Узумчу ўтган йили AFPга.

2017 йилнинг 4 апрель куни Хон Шайхун шаҳрига уюштирилган ҳужум 80 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган эди. Бу 2013 йил августда Шарқий Ғутада содир этилган ҳалокатли ҳужумдан сўнг режим тарафидан зарин гази қўлланилиши билан боғлиқ илк ҳолат экани айтилганди.

БМТ 2013 йилда 1000 киши, шу жумладан 400 дан ортиқ ёш боланинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумда ҳам зарин гази қўлланилганини тасдиқлади, деди суриялик журналист Муҳаммад Ал-Абдуллоҳ.

Сурия режимига қарши санкциялар

Сурия режими кучлари тинч аҳолига қарши тақиқланган ва кимёвий қуроллар билан мунтазам равишда ҳужум қилиб келади, деди Қоҳира университетининг жиноят ҳуқуқи бўйича профессори ва Стратегик тадқиқотлар бўйича минтақавий марказ мутахассиси Ваэл Ал-Шаримий.

Ушбу стратегия «унинг назоратида бўлмаган ҳудудларни бўйсундириш» мақсадида амалга оширилган, деди у. Режим ва унинг қаноти остидаги ОАВ эса кимёвий қурол қўлланганини инкор этувчи баёнотлар беришдан чарчамаган.

Унинг сўзларига кўра, «буни исботлаш мушкул иш эмас, аммо муайян вақт талаб қилади. Сабаби, айрим моддалар, айниқса иприт ва зарин гази изларини йўқотиш қийин». У газсимон хлор белгиларини яшириш осонроқ эканини айтган.

Халқаро қонунчиликка биноан, бу иш учун шунингдек, мазкур амалиётларга ёрдам берган ва уларни молиялаштирган жисмоний шахслар ва компаниялар ҳам масъулдирлар, дейди Шаримий.

«Айнан шу жиҳат АҚШ молия вазирлиги ва Франция ҳукуматини айрим субъектларга нисбатан санкциялар жорий қилишга ундади», деди у.

25 июль куни АҚШ Суриянинг кимёвий қуроллар дастури учун харидларни амалга оширишга кўмаклашган 8 нафар шахс ва 5 ташкилотга қарши санкциялар эълон қилгани ҳақида хабар берди.

«Сурия тарафидан кимёвий қурол қўллангани билан боғлиқ мудҳиш ҳолат, жумладан, бегуноҳ аёллар ва болаларга қарши ҳужумлар бизни чуқур ларзага солди», деди АҚШ молия вазирининг терроризм ва молиявий разведка масалалари бўйича муовини Сигал Манделкер.

«Биз Асад режимининг шафқатсиз ҳужумларига барҳам беришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз. Асосий эътибор кимёвий қуроллар дастурини таъминлайдиган харидлар тармоғига қаратилади», деди у ўз баёнотида.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 35

Фикрлар 0

Captcha