Карвонсарой
Жамият

Марказий Осиёликлар русча фамилиялардан воз кечмоқдалар: «Бизнинг ўз маданиятимиз бор»

Канат Алтинбаев

«Остона атрофидаги мингйиллик» фестивалида иштирок этаётган миллий либослардаги икки эркак, 5 июль. (Азамат Алиев/Strategy 2050)

«Остона атрофидаги мингйиллик» фестивалида иштирок этаётган миллий либослардаги икки эркак, 5 июль. (Азамат Алиев/Strategy 2050)

МАРКАЗИЙ ОСИЁ – Марказий Осиё аҳолиси Чор Россияси даврида қабул қилинган «-ов» ёки «-ев» каби славян суффиксларидан воз кечиб, тарихий ўзликларига қайтмоқдалар.

24.kg нашрининг хабар беришича, 2017 йилда 33 мингдан ортиқ қирғизистонлик ўз исм-шарифини ўзгартирган. Улар ўз фамилияларидан «-ов/-ев» суффиксларини олиб ташлаб, «уулу/кизи» ёки «тегин» қўшимчаларини қўшганлар ва славянча шаклдан қирғизча исмларга ўтганлар.

Бу ҳолат Қирғизистонда Совет иттифоқи инқирозидан кейин, 1990 йиллар аввалида бошланган ва ўшандан бери қирғизистонликлар учун ўз-ўзини миллий англашнинг бир белгиси бўлиб қолган.

Бундай ўзгаришларни юқори лавозимдаги ҳукумат расмийлари оммалаштирдилар.

Оқтовда мустақиллик кунини нишонлаш маросими иштирокчилари 15 метрлик Қозоғистон байроғини кўтариб кетмоқдалар, ўтган йилнинг 16 декабри. (Манғистов вилояти ҳокимияти)

Оқтовда мустақиллик кунини нишонлаш маросими иштирокчилари 15 метрлик Қозоғистон байроғини кўтариб кетмоқдалар, ўтган йилнинг 16 декабри. (Манғистов вилояти ҳокимияти)

Россияда яшайдиган қозоқлар Қозоғистоннинг Қустанай шаҳрида ўтган маданий анжуманда иштирок этмоқдалар, сурат июнь ойида олинган. (Жаҳон Қозоғистон уюшмаси)

Россияда яшайдиган қозоқлар Қозоғистоннинг Қустанай шаҳрида ўтган маданий анжуманда иштирок этмоқдалар, сурат июнь ойида олинган. (Жаҳон Қозоғистон уюшмаси)

Ака-ука – собиқ ички ишлар вазири Болот Шер-Ниёз ва депутат, киноижодкор Содиқ Шер-Ниёз биринчилардан бўлиб славянча Шерниёзов фамилиясидан воз кечганлар.

Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Қиличбек Султон 2016 йилда Султонов фамилиясини ўзгартирган. «-ов» суффикси Қирғизистон ёки қирғизларда ҳеч қандай маънога эга эмас, деди у 24.kg нашрига.

Бишкекда жойлашган Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари конгресси координатори Турсунбек Акун Карвонсарой билан суҳбатда 2002 йилда фамилиясидаги «-ов» қўшимчасидан воз кечганини айтади.

Акуннинг айтишича, у ўз исмини Осиё мамлакатлари, жумладан, Хитойга сафар қилганидан кейин ўзгартирган. У ерда яшовчилар қирғизистонликнинг фамилияси славянча эканлигидан ҳайратга тушганлар.

«Ҳозирги ёшларнинг фамилияси «уулу» ва «кизи» қўшимчаларига эга», деди у.

«Ҳаммамиз «-ов» ва «-ев» каби русча суффикслардан воз кечишимиз керак», деди у. «Ахир, Қирғизистон анча вақтдан берди суверен давлат, нима учун исм-шарифлар бошқа давлатникига ўхшаган бўлиши керак?»

«Ҳар бир миллат аждодлардан қолган исмларни олиши керак», деди у. «Ўзимизнинг тарихимиз ва маданиятимизга қайтишимиз керак – ана шу мақсадга мувофиқ бўлади.»

Қозоғистонда мозийга қайтиш

Қозоғистонда ҳам руслашган фамилиялар урфдан чиқмоқда.

Масалан, Олмаота ҳокими Бауржан Байбек 1991 йилда Қозоғистон мустақилликка эришганидан сўнг ўз исмини ўзгартириб, отасининг исмидаги «-вич» ва фамилиясидаги «-ов» суффиксларидан воз кечган.

Олмаоталик фаоллардан бири ва Антигептил экологик ҳаракат етакчиси Улан Шамшет Карвонсарой нашрига берган интервюсида 16 ёшида паспорт олаётган вақтда исм-шарифининг русча шаклидан атайин воз кечганини айтиб ўтди.

Давлат мустақилликка эришганидан кейин кўпчилик қозоқлар фамилияларидаги суффиксларини олиб ташлаб исм-шарифларини ўзгартирдилар, деди у. 2000 йилларда туғилганларнинг аксарияти янгича услубдаги исмлардан фойдаланади, деб қўшимча қилди у.

«Қизимнинг фамилияси Уланқизи», деди Шамшет.

Бу Марказий Осиё давлатлари учун табиий ва оддий феномен, деди у.

«Русларнинг бизга ўтказган таъсиридан воз кечиб, ўзлигимизга қайтишимиз муҳим», деди Шамшет. «Руслар ота-боболаримизни қозоқчада ўғли/қизи деган тушунчалардан воз кечишга мажбурлаганлар. Бу бизни рус оламиниг бир қисмига айлантириш йўлидаги сиёсат эди.»

Совет Иттифоқи даврида қозоқлар паспорт идораларида исм-шарифларининг руслашган шакли билан рўйхатдан ўтишлари керак эди. Совет ҳукумати миллий фамилияларни қолдиришни рағбатлантирмаган, деб қўшимча қилди у.

Бу сиёсатга қарши чиққан бир мисол қозоғистонлик уруш қаҳрамони, Иккинчи Жаҳон урушида қатнашган ва Москвани нацистлардан ҳимоя қилган Бауржан Момишўғли бўлган, деб таъкидлади Шамшет.

Урушдан тирик қайтган бўлса-да, унга «Совет Иттифоқи қаҳрамони» деган олий унвонни бериш учун Совет ҳукумати унинг ўлишини кутган, чунки у Момишев эмас Момишўғли бўлган, дейди Шамшет.

Айни вақтда руслар ҳукмронлиги остида бўлмаган яқин атрофдаги давлатлар, масалан, Хитой, Монголия ва Покистондаги этник қозоқлар – оралманлар қозоқча исм-шарифларга эга.

«Ҳозирда кўпчилик қозоқлардаги русча исмлар ҳеч қачон қозоқларга тегишли бўлмаган», деди Олмаота вилоятининг Каскелен шаҳридан бўлган оралман Асангали Темирхан Карвонсарой нашрига. «Биз рус эмасмиз, бизнинг ўз маданиятимиз бор.»

Тожикистонда авж олаётган тренд

Руслашувдан узоқлашиш тренди Тожикистонда ҳам мавжуд, деган эди Тожикистон адлия вазирлиги расмийси Ифтихор Самадзода Center-1 нашрининг ўтган йилги хабарига кўра.

Тожикистонда ушбу жараён 2007 йилда, (аввалги исми-шарифи Эмомали Раҳмонов бўлган) президент Эмомали Раҳмон ҳамюртларига ўрнак бўлиш учун ўз фамилиясини ўзгартирганидан сўнг бошланган.

Тожиклар фамилияларининг охирига «-зода», «-ён», «-пур» ва «-духт» қўшимчаларини қўшадилар. Бундай фамилиялар сони йилдан йилга ошиб бормоқда.

Россияда ишлайдиган тожикистонлик меҳнат мигрантлари бундан мустасно, уларнинг кўпчилиги русча фамилиялардан фойдаланишга мажбур.

Фамилиялари тожикча бўлса, улар Россия полицияси ва иш берувчилар билан турли муаммоларга дуч келадилар, деб хабар берган эди июль ойида Озодагон нашри.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 12

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу жуда яхши ўзгариш. ИншАллоҳ Ўзбекистон туркий қардошларимиз изидан бориб, русча номлардан қутулади

Жавоб бериш

Rossiya faqat muammo degani. Germaniya urushda yutmagani chakki boʻlgan

Жавоб бериш

Фақат «муаммолар» деган сўзни эшитгансан, ҲАҚИР. Лол

Жавоб бериш

Рус тилидан воз кечиб, барча рус тилидаги мактаблар ва телеканалларни ёпишса зўр бўларди. Инглиз ёки турк тилидаги мактаблар ва телеканаллар очилади. Ва умид қиламанки, бу ўзгаришлар Озарбайжонда ҳам бўй кўрсатади.

Жавоб бериш

Яхши мақола. Жуда фойдали. Лотин ёзувини ҳам тезроқ қабул қилишса зўр бўларди.

Жавоб бериш

Аввалига мамлакатда ниманидир яхшилаш ҳақида ўйлаш, шундан кейин бошқа масаларга ўтиш керак. Ҳозир эса нима қилишаётгани Худогагина маълум. «-ов» ва бошқа қўшимчаларни олиб ташласак, ҳам аввал яшаганимиздек яшашда давом этаверамиз. Мамлакатнинг ҳам, сенинг ҳам ҳаётинг ўзгариб қолмайди. Яхши, фамилияни ўзгартириб, хурсанд бўларсан, кейинчи?

Жавоб бериш

Яхши, сен ўзгаришларни кутавер. Биз эса минглаб ватандошларимизни ўлдирган одамларга хос фамилиялардан фойдаланишни истамаймиз.

Жавоб бериш

Гиёҳвандликни ташла, жуфт туёқли ҳайвон)) Канализациянг борлигидан ва ғорда эмас, уйда яшаётганидан ХУРСАНД БЎЛ... Арлекино, ж...б :)

Жавоб бериш

Жуда фойдали мақола. Шундай давом этинг. Туркий халқларнинг буюклигини тикланг!

Жавоб бериш

Тўғри. Ўзимизнинг тарихий номларга қайтиш керак. Русча фамилиялар русларда бўлаверсин.

Жавоб бериш

Исм муҳим эмас, энг асосийси яхши инсон бўлсин. Мақола муаллифи майда-чуйда нарсаларни ёзиб вақтини кетказган. Ихтилоф уруғини сочгандан кўра, тузукроқ нарса ёзса бўлмайдими.

Жавоб бериш

ўз фикрингизда қолаверинг агар ёқса, мен мақола муаллифини ёқлайман. Бу ихтилоф эмас. Миллий исми шарифни тарғиб этишимиз шарт. Сиз яхшиши славян миллатлари вакилларига Сергейжон Иванбой ўғли деб исм қўйишни таклиф этингчи қандай жавоб оласиз.

Жавоб бериш