http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/08/30/feature-01
| Жамият

Остонадаги «Буюк дашт мамлакати» фестивалида қозоқ маданияти намойиш этилди

Айдар Ашимов

Фестивал сайёҳлар учун барпо этилган этник овулда бўлиб ўтди. Бу ердаги барча нарса кўчманчи ҳаёт руҳияти билан ҳамоҳанг. (Айдар Ашимов)

Болалар миллий либослар мусобақасида беллашмоқдалар. Ҳеч бир иштирокчи совғасиз қолмади. (Айдар Ашимов)

Аёл қўлда ясалган тақинчоқлар ва уй-рўзғор буюмларини намойиш қилмоқда. (Айдар Ашимов)

Ёшлар камондан ўқ отиш мусобақасида иштирок этмоқдалар. (Айдар Ашимов)

Кўргазма давомида меҳмонлар қутичалар, сумкалар, туморлар, ошхона анжомлари, тақинчоқлар ва бошқа шу каби буюмларни сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар. (Айдар Ашимов)

Қозоғистон музейлари ўз экспонатларини ўтовларда намойиш этдилар. (Айдар Ашимов)

Меҳмонлар бия сутидан тайёрланган миллий ичимлик – қимиздан баҳраманд бўлдилар. Шу билан бирга, улар сузмадан қилинган қурутларни ҳам татиб кўриш имконига эга бўлишди. (Айдар Ашимов)

Театрлаштирилган томоша иштирокчилари Қозоғстонда тинчлик бўлишини сўраб дуо қилмоқдалар. (Айдар Ашимов)

Ёш йигитлар оғир қилични текис ушлаб туриш мусобақасида куч синашмоқдалар. Профессионал спортчи Сергей Цирулников (ўнгда) иштирокчиларни қувноқ ҳаёт кечириб, спорт билан шуғулланишга чақирмоқда. (Айдар Ашимов)

Полшалик сайёҳ (чапда) қозоқ тилмочи билан бирга арғимчоқ учмоқда. Қозоғистон ва унинг маданий мероси билан яқиндан танишиш мақсадида фестивалга турли мамлакатлардан сайёҳлар келишган. (Айдар Ашимов)

ОСТОНА – 25-26 август кунлари Остонада ўтказилган фестивал қозоқ маданиятининг чинакам намойишига айланди.

«Қозоғистон – буюк дашт мамлакати» фестивалидан кўзланган мақсад, қозоқ маданиятининг замонавий ҳаётга интеграциясини кўрсатиш, ёшларнинг тарихий қадриятларга қизиқишини ошириш ва халқ ҳунармандларининг маҳсулотларини намойиш этишдир», деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги.

Тадбир маданият ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган.


Болалар Остонада 25-26 август кунлари бўлиб ўтган «Қозоғистон – буюк дашт мамлакати» фестивалида миллий либослар мусобақасида қатнашмоқдалар. Ҳеч бир иштирокчи совғасиз қолмади. (Айдар Ашимов)

Болалар Остонада 25-26 август кунлари бўлиб ўтган «Қозоғистон – буюк дашт мамлакати» фестивалида миллий либослар мусобақасида қатнашмоқдалар. Ҳеч бир иштирокчи совғасиз қолмади. (Айдар Ашимов)

Томошабинлар «Тарих карвони» театрлаштирилган спектакли ва анъанавий спорт турлари мусобақаларини томоша қилдилар. Улар мазали таомлардан тотиб кўриш, болалар ва катталар учун мўлжалланган миллий либослар танловида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар. Замонавий матолардан оқилона ва ижодий ёндашув билан тикилган кийимлар ҳакамлар томонидан баҳоланди.

Биз фестивалга бутун оиламиз билан Қарағандадан келдик», дейди 23 яшар Асем Сатилганова Карвонсарой билан суҳбатда. «Бу ерда катталар учун ҳам, болалар учун ҳам бирдек қизиқарли. Бу ерда севимли таомларимизни тановул қилиш, арғимчоқ учиш ва танловларда иштирок этиш мумкин.»

У фестивалда Қозоғистонни кўриш ва унинг маданий мероси билан яқиндан танишиш мақсадида бошқа мамлакатлардан келган меҳмонларни кўришдан мамнун эканлигини айтди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha