Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-10 | Аёллар ҳуқуқлари

Остонада афғон аёлларининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масаласи муҳокама этилди

7 июнь куни Ҳирот вилоятида афғон аёллари муқаддас Рамазон ойи муносабати билан хайрия ёрдамини олишмоқда. (Ҳошанг Ҳошимий/AFP)

Айдар Ашимов

ОСТОНА – Остона шаҳрида «Афғонистонда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» мавзуидаги минтақавий анжуман ўтказилди. Тадбир халқаро минбарда Афғонистон аёллари эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш ва хабардорликни оширишга қаратилган.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида хабар берилишича, конференцияда Марказий Осиё, Афғонистон, Озарбайжон, Арманистон, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқига аъзо давлатларидан расмийлар, таҳлилчилар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари иштирок этдилар.

5 сентябрь куни ўтказилган тадбир «Афғон аёлларининг иқтисодий мустаҳкамланиши орқали барқарор иқтисодий ривожланиш», «Минтақавий ҳамкорлик орқали иқтисодий имкониятларни кенгайтириш» ва «Афғонистонлик аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришда таълим ва янги билимларнинг роли» мавзуидаги суҳбатларни ўз ичига олди.

5 сентябр куни Остонадаги конференцияда сўзга чиққанлар афғонистонлик хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро жамоатчиликнинг бу борадаги хабардорлигини ошириш кераклигига эътибор қаратдилар. (Айдар Ашимов)

5 сентябр куни Остона шаҳрида ўтказилган афғон аёллари муаммосига бағишланган минтақавий анжуман брошюралари. (Айдар Ашимов)

Афғонистонлик талабалар 14 июль куни Биби Сарой ўқув-мутолаа марказида компьютер сабоқларини ўрганмоқдалар. Яқинда ўтказилган сўровга кўра, афғон аёлларининг 80 фоизи мамлакатда аёллар билан вазиятни яхшилаш зарурлигини айтган. (Ҳошанг Ҳошимий/AFP)

«Қозоғистон Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ва барқарор ривожланишга эришиш учун афғонистонлик аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашга интилмоқда», дейилади баёнотда.

Анжуманда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қаират Абдраҳманов афғонистонликларнинг манфаатини ҳимоя қилиш Қозоғистон учун муҳимлигини таъкидлади.

«Афғонистонда давом этаётган хавфсизликка таҳдидлар ва бошқа муаммолар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти етакчилигида минтақадаги бошқа мамлакатлар ва халқаро ҳамжамиятнинг доимий кўмагига муҳтож», деди у.

Қозоғистонлик иштирокчилар томонидан тайёрланган ва тақдим этилган «Афғонистондаги миссия бажарилиши мумкин» деб номланган ҳужжатли фильм анжуман меҳмонларини афғонистонлик аёллар ҳар куни дуч келадиган хавфлардан бохабар этган.

«Биз очлик ва толибонларнинг зоравонликларидан азият чекдик. Толибонлар юртимни босиб олди ва уни вайрон қилди», деди ҳужжатли фильмда кўрсатилган аёллардан бири.

«Аёлларга нисбатан бўлаётган шафқатсизликларга мисоллар кўп», деди у. «Қизларни 9-10 ёшда никоҳга олишади, калтаклашади. Агар аёл киши кўчада ёлғиз кетаётган бўлса, эркаклар унга қўпол ва шафқатсиз муомала қиладилар.»

Таълим олишга имкон яратиш

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича давлат дипломатияси ва минтақавий масалалари бўйича ўринбосари Эмилия Пума Афғонистондаги вазиятни яхшилашда Қозоғистоннинг «алоҳида ролини» таъкидлаб ўтди.

«Афғонистон ва афғонистонлик аёллар дуч келаётган муаммоларга Қозоғистон алоҳида эътибор қаратади», деди у анжуманда.

«Қўшма Штатлар Афғонистон билан биргаликда урушга барҳам бериш учун ҳаракат қилмоқда», деди у. «Биз бу давлатда аёллар хавф остида бўлишларини истамаймиз.»

Афғонистонлик аёлларнинг саксон фоизи уларга таълим олиш имкониятини яратиш ва эркаклар билан бир хил ҳуқуқ берилиш орқали уларнинг аҳволлари яхшиланиши кераклигини айтишмоқда, деди Пума Афғонистонда яқинда ўтказилган сўровнома якунларига асосланиб.

Ўз ўрнида, Қозоғистон 2014-2020 йиллар давомида 1000 та афғонистонлик талабани ўқитишга оид лойиҳани амалга ошириш учун 50 миллион АҚШ долларига (19 миллиард тенге) тенг маблағ ажратди.

Қозоғистон таълим ва фан вазирлигига кўра, дастур доирасида 700 нафар афғонистонлик талаба Қозоғистон олий ўқув юртларида, 300 нафари эса мамлакат бўйлаб турли касб-ҳунар коллежларида таҳсил олмоқдалар. Айримлар Афғонистонга қайтишни бошлаган.

Шуларнинг 200 таси тиббиёт, яна 135 таси қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ўқув юртларида таълим олдилар. Қолганлар муҳандислик, гуманитар ёки ўқитувчилик йўналишларида таълим олишмоқда.

Европа Иттифоқи ушбу лойиҳани афғон аёллари таълимига алоҳида эътибор берган ҳолда молиялаштиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

ЕИ баёнотига кўра, Қозоғистонда таҳсил олган барча афғонистонлик мутахассислар – муҳандислар, шифокорлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва ҳамширалар ўз уйларига қайтмоқда, уларнинг аксари иш билан таъминланмоқда.

Қирғизистон ва Ўзбекистон: ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар

Афғонистонда аёллар қўшимча хавф-хатарларга дуч келмоқдалар, деди Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Алтинай Ўмурбекова. Унинг сўзларига кўра, Афғонистонда фаоллашган террорчилар бугунги кунда аёлларга нисбатан тажовузни кучайтирмоқда.

«Мазкур конференцияда қабул қилинган қарорлар Афғонистондаги опа-сингилларимизнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшади. Шундай бўлса-да, биз халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватловига муҳтожмиз», деди у конференциядан сўнг журналистларга.

«Биз Бишкекда Афғонистон тадқиқотлари марказини очиш ниятидамиз. У Афғонистондек биродар мамлакатга қандай ёрдам беришимиз мумкинлиги борасидаги муҳокамалар ва қарорлар қабул қилиш майдонига айланади», деди у.

«Юқори сифатли, замонавий таълим ва хотин-қизларнинг эркаклар билан бир хил таълим олиш ҳуқуқига эга бўлиши жамиятда фаровонлик ва барқарорликни таъминлайди», дейди Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Танзила Норбоева Карвонсаройга.

Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида ўқув марказида фаолият кўрсатмоқда, унда 100 га яқин афғонистонлик йигит-қиз таҳсил олмоқда, деб таъкидлади у.

«Яқин келажакда Ўзбекистон афғонистонлик қизлар учун янги ўқув дастурларини бошлайди. Улар Афғонистонда талаб юқори бўлган касблар бўйича бепул олий маълумот олиш имкониятига эга бўладилар», деди у.

«Бахтли аёл – ҳар қандай мамлакат учун фаровонлик гаровидир», дейди Норбоева.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha