Карвонсарой
Жамият

Суратларда: Остонадаги фестивалда ўзбек миллий таомлари намойиш этилди

Айдар Ашимов

Ўзбек миллий таомлари фестивалида рақсга тушаётган ўзбек қизлари, Остона, 8 сентябрь. (Айдар Ашимов)

Қозоғистондаги ўзбек диаспораси вакиллари бўлган болалар ва катталар фестиваль ташрифчиларига ўзбек таомларидан татиб кўришни таклиф қилмоқдалар, Остона, 8 сентябрь. (Айдар Ашимов)

8 сентябр куни Остонадаги ўзбек миллий таомлари фестивали меҳмонлари ўзбек паловини татиб кўриш олдидан унинг қандай тайёрланишини томоша қилмоқдалар. (Айдар Ашимов)

Пахта ёғида қовурилаётган гумма, Остона, 8 сентябрь. (Айдар Ашимов)

Ташрифчилар Тошкентдан келтирилган мазали қовунларни бепул татиб кўриш ва сотиб олиш имконига эга бўлдилар, Остона, 8 сентябрь. (Айдар Ашимов)

Остона фестивалида иштирок этган ўзбекистонлик хонандалар икки халқнинг севимли қўшиқларини ижро этдилар. Фестивал иштирокчилари 8 сентябр куни ўзбек қўшиқларига рақсга тушмоқдалар. (Айдар Ашимов)

ОСТОНА – Остона аҳолиси ва меҳмонлари 8 сентябр куни шаҳар майдонида ўтказилган фестиваль давомида ўзбек миллий таомлари ва санъаткорларнинг чиқишларидан баҳраманд бўлдилар.

Фестиваль Қозоғистонда Ўзбекистон туризми йили муносабати билан ўтказилаётган туркум тадбирлардан бири бўлди.

Остона шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизматига кўра, тадбир Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги кўмагида «ҚозоқТуризм» миллий компанияси томонидан ташкил этилди.

Юзлаб остоналиклар ва бошқа меҳмонлар ўзбек эстрадаси хонандаларини тинглаш ва турфа хил миллий таомларни татиб кўриш мақсадида тадбирга ташриф буюрдилар.

Қозоғистондаги ўзбек диаспораси вакиллари ташриф буюрганларга ўзбек миллий таомларини таклиф этмоқдалар, 8 сентябрь, Остона. (Айдар Ашимов)

«Ўзбек биродарларимизга бугунги кун учун раҳмат», дейди остоналик 41 яшар Булат Байгелдинов. «Мазали палов, дилтортар мусиқа. Об-ҳаво ҳам ажойиб».

«Қозоғистонда жуда кўп ўзбеклар яшайди», деди у Карвонсаройга. « Биз улар билан аҳил қўшни бўлиб яшаймиз, байрамларда бир-биримизникига борамиз, оилавий алоқаларимиз ҳам дўстона. Ҳар доим шундай бўлишига тилакдошман.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500