Карвонсарой
Хавфсизлик

Энг йирик ҳарбий ўқув машқлари давомида Путин Россияни «тинчликсевар мамлакат» деб атади

Карвонсарой

13 сентябрь куни «Восток-2018» ҳарбий машқларини бинокль орқали кузатаётган Россия президенти Владимир Путин. (Кремль)

13 сентябрь куни «Восток-2018» ҳарбий машқларини бинокль орқали кузатаётган Россия президенти Владимир Путин. (Кремль)

СИБИРЬ, Россия – 12 сентябр, пайшанба куни мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулотларни кузатган Россия президенти Владимир Путин Россиянинг тинчликсевар ва ноагрессив мамлакат эканини айтди.

«Цугол» ҳарбий машғулотлар базасида ўтказилган «Восток-2018» машқларига 300 мингга яқин ҳарбий хизматчилар ва барча турдаги ҳарбий техника, шунингдек, Хитой ва Мўғулистон армияси аскарлари жалб этилди.

25 минг аскар ва 7000 та транспорт воситаси, шунингдек, 250 та вертолёт ва самолётлар «ноаниқ» душман тарафидан симуляция қилинган ҳаво ва ер ҳужумига қарши жангларда иштирок этди.

AFP хабарига кўра, ҳарбий машқлар ортидан ўтказилган йирик ҳарбий параддан сўнг, Путин «Россия тинчликсевар мамлакат, бизда ҳеч қандай тажовузкорлик режалари йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас», деб айтган.

13 сентябрь куни мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқув машқларида қатнашаётган Россия вертолётлари. (Россия мудофаа вазирлиги)

13 сентябрь куни мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқув машқларида қатнашаётган Россия вертолётлари. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия десантчи аскарлари 13 сентябрь куни тарихдаги энг йирик ҳарбий машқларга тайёргарлик кўрмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия десантчи аскарлари 13 сентябрь куни тарихдаги энг йирик ҳарбий машқларга тайёргарлик кўрмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия танклари 13 сентябр куни мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқув машғулотларда иштирок этмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия танклари 13 сентябр куни мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқув машғулотларда иштирок этмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)

13 сентябр кунги ҳарбий машғулотлардан сўнг унда иштирок этган аскарларнинг дала текшируви ўтказилди. (Кремль)

13 сентябр кунги ҳарбий машғулотлардан сўнг унда иштирок этган аскарларнинг дала текшируви ўтказилди. (Кремль)

Украина ва Грузия бу фикрга қўшилмайди

Россиянинг бу даъволари унинг дунё бўйлаб амалга ошираётган ҳатти-ҳаракатларидан кескин фарқ қилади.

7 август куни Россиянинг Грузия ҳудудига бостириб кирганига 10 йил тўлар экан, Грузия президенти Георгий Маргвелашвили Россия тарафидан Грузия ҳудудининг истилоси давом этаётганини кескин қоралади.

2008 йилда Россия қўшинлари Грузияга бостириб кириб, Жанубий Осетия ва Абхазияни «мустақил» мамлакатларга айлантирганидан бери уларни саноқли давлатларгина расмий равишда тан олган. Урушга қадар мазкур ҳудудлар Грузиянинг бешдан бир қисмини ташкил қилар эди.

Ўшандан бери Грузия Россия қўшинлари аста-секинлик билан чегарани Грузия ҳудудига қараб суриб бораётганидан шикоят қилган.

Бу орада, 2014 йили Россия Украинага бостириб кириб, ҳозирда минглаб Россия қўшинлари жойлаштирилган Қримни зўрлик билан ўз ҳудудига қўшиб олди.

Москва ўзининг гибрид уруши тактикаси, жумладан, Кремлга мухолиф журналистларни йўқ қилишга уриниш ва «махфий армияни» ишга солиш орқали Украинага дахл қилишда давом этмоқда.

Кремль, шунингдек, тинч аҳолига қарши тақиқланган кимёвий қурол қўллаган президент Башар Асад режимини қўллаб-қувватлаш орқали Сурияда ҳам ўзининг тажовузкор сиёсатини давом эттирмоқда.

Апрель ойида юз берган чидаб бўлмас даражадаги ҳолатларнинг бирида Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия режими Дамашқ яқинидаги Дума шаҳрида тинч аҳолига қарши кимёвий қурол қўллашда айбланган, оқибатда камида 40 нафар суриялик ҳалок бўлган, 500 дан ортиғи касалхонага ётқизилган эди.

Россия шу кунгача 360 минг кишининг ёстиғини қуритишга улгурган Суриядаги фуқаролар урушида сулҳни рад этди, сабаби у Сурия режими ҳозирлик кўраётган Идлиб вилоятидаги исёнчиларга қарши ҳужумни қўллаб-қувватламоқда. Айрим гуруҳларга кўра, мазкур ҳужум «қонли қирғин»га айланиши мумкин.

Ёлғонлар ортидаги асл мақсад

Путиннинг ёлғонларига қарамай қўшни мамлакатлар фуқаролари ва таҳлилчилари, айниқса Марказий Осиё давлатлари яқинда ўтган машқлар аслида– хавфсизликка таҳдид эканлигини тушунмоқдалар.

«Одатда, бундай машқлар яхшиликдан дарак бермайди», деган эди Тошкентда истиқомат қиладиган ўзбекистонлик сиёсатшунос Валерий Хан шу ҳафта Карвонсарой нашрига.

«Албатта, бундай машғулотларга ҳеч қандай ҳарбий зарурат йўқ», деди у.

«Келажакда 300 минг аскар иштирок этадиган, Иккинчи Жаҳон уруши каби кенг миқёсли низо юз бериши эҳтимоли кам. Россия ўз қуратини намойиш қилиш учун қўллаётган сиёсий чора бу.»

«Биз Россия Украинада ўзининг ҳарбий қудратидан фойдаланаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бундай намойиш собиқ Совет мамлакатлари, шу жумладан, Марказий Осиё мамлакатларига тинч қўшничилик борасида ҳеч қандай ишонч бермайди», деди у.

НАТО «кенг кўламли низога» тайёргарлик сифатида ўтказилган машқларни қоралаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўзи кўряпти, бизга эса кўришга ҳам бермаяпти... Қизғанчиқлик ҳам эви билан-да!

Жавоб бериш

Путин ва унинг ҳукумати бутун дунёга таҳдид солувчи ёвуз куч, Путин ҳарбий жиноятчи, террорчи ва фашист, миллионлаб мусулмонларни ўлдирган, Украина, Грузия, Молдова, Чеченистон ва Россиянинг ўзида ҳам минглаб одамларнинг қотили деб, очиқ гапириш, ёзиш, бутун дунёга ҳайқириш керак.

Жавоб бериш

......эшиксиз йўлдан крепостной ҳуқуқи ва Тахтгача - барчаси қолоқ.

Жавоб бериш