Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-20 | Атроф-муҳит

Марказий Осиё табиий офатларга қарши молиявий барқарорликни ошириш чораларини кўрмоқда


Хўжанд – Марказий Осиёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири бўлибгина қолмай, шимолий Тожикистондаги муҳим саноат, илмий ва маданий марказ ҳамдир. (Stuhlberger/Zoï Environment)

Хўжанд – Марказий Осиёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири бўлибгина қолмай, шимолий Тожикистондаги муҳим саноат, илмий ва маданий марказ ҳамдир. (Stuhlberger/Zoï Environment)

Жаҳон банки

МАРКАЗИЙ ОСИЁ – Табиий офатлар нима эканлигини яхши биладиган Марказий Осиё аҳолиси хавфларни камайтиришга қаратилган халқаро дастурлар афзалликларидан баҳраманд бўлмоқда.

Бугунги кунда Марказий Осиёда аҳолиси энг кўп шаҳар ҳисобланган Тошкент 1966 йилда 7,5 баллик зилзила натижасида вайрон бўлган, 300 мингдан ортиқ одам ўз бошпанасини йўқотган эди. Туркманистон пойтахти Ашхобод ҳам 1948 йилда 7,3 баллик зилзилани бошдан кечирган, минглаб одамлар ҳалок бўлган. Тожикистон пойтахти Душанбе ва Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри – Олмаота ҳам 1907 ва 1911 йилларда жиддий ер силкинишларига гувоҳ бўлган.

Бугунги кунда бу шаҳарлар жиддий сейсмологик хавф остида бўлган бошқа шаҳарлар ва аҳоли пунктлари қаторида минтақанинг маданий ва иқтисодий тараққиёти марказларига айланган. Бу ерда қаттиқ қурғоқчилик ва экстремал ҳарорат минтақадаги асосий муаммолардан саналади.


Иқлимнинг глобал исиши қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзига таъсир қилмоқда. Қуруқ об-ҳаво чўпонларни яхшироқ ўтлоқлари бўлган баланд-баланд тоғларда қўй боқишга мажбур қилади. Ушбу санасиз суратда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги яйловлардан бири акс этган.(Марат Сайранбаев).

Иқлимнинг глобал исиши қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзига таъсир қилмоқда. Қуруқ об-ҳаво чўпонларни яхшироқ ўтлоқлари бўлган баланд-баланд тоғларда қўй боқишга мажбур қилади. Ушбу санасиз суратда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги яйловлардан бири акс этган.(Марат Сайранбаев).


Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятида мева-сабзавот сотаётган тожик аёли, санасиз сурат. Марказий Осиё мамлакатларида қишлоқ хўжалиги хавфга мойил соҳалардан бири ҳисобланади. (Stuhlberger/Zoï Environment)

Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятида мева-сабзавот сотаётган тожик аёли, санасиз сурат. Марказий Осиё мамлакатларида қишлоқ хўжалиги хавфга мойил соҳалардан бири ҳисобланади. (Stuhlberger/Zoï Environment)

Масалан, 2008 йилда қишнинг ўта совуқ келиши Тожикистонда 2 миллион кишини қийин аҳволда қолдириб, гуманитар инқирозни келтириб чиқарди.

Бу каби кам учрайдиган ва вайронкор ҳодисалардан ташқари, Марказий Осиёнинг 70 миллиондан ортиқ аҳолисининг ҳаёти ва фаолиятига сув тошқинлари, ер ва қор кўчкилари, селлар каби бошқа ҳалокатли хавфлар ҳам таҳдид солади. Оқибатлари бартараф этилган тақдирда ҳам улар маҳаллий ва миллий бюджетларга зарба бериши, иқтисодий ривожланишга зарар етказиши ва аҳоли заиф қатламларининг ночорлашувига олиб келиши мумкин.

Жиддий молиявий хавфлар

Табиий офатлар Марказий Осиё ҳукуматлари учун жиддий молиявий таҳдидларни юзага келтирмоқда. Жаҳон банки (ЖБ) ҳисоб-китобларига кўра, Қирғизистонда зилзилалардан кўриладиган йиллик зарар 200 млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Шунингдек, ҳар йили иқтисодиётга сув тошқинларидан 60 млн., ер кўчкиларидан эса 2,6 млн. долларлик зиён етади.

Бундан ташқари, Марказий Осиё аҳолисининг қарийб 25 фоизи қишлоқ хўжалигида фаолият юритади – бу сув тошқини ёки қурғоқчилик каби гидрометеорологик фалокатларга мойил бўлган тармоқлардан биридир.

2000-2001 йиллардан бери минтақадаги қурғоқчилик Марказий Осиё ва Кавказдаги беш мамлакатда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нест-нобуд бўлиши натижасида кўрилган зарар 800 миллион доллардан ортиқни ташкил этди. Тожикистонда ушбу йўқотишлар ЯИМнинг 4,8 фоизига тўғри келди ва мамлакатдаги жорий камомаднинг ошишига сабаб бўлди.

Марказий Осиёда яна бир муҳим иқтисодий фаолият бўлган савдо соҳаси ҳам табиий офатлар туфайли доимий хавф остида қолмоқда.

Масалан, минтақа жанубидаги тоғли ҳудудлардан ўтадиган асосий савдо трассаси (М41) ҳам ҳар йили ер, тош ва қор кўчкилари, селлардан азият чекади, натижада ушбу муҳим ҳаётий артерия бўйлаб ҳаракат секинлашади ёки бутунлай тўхтайди.

Иқлим ўзгаришлари Марказий Осиё шаҳарларининг экологик барқарорлиги, инфратузилмавий яхлитлиги ва ва ривожланишга таҳдид солади. Бундай ҳолатлар Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари учун оғир молиявий қийинчиликларни юзага келтиради.

Хавфга қарши курашдаги инновациялар

Марказий Осиё мамлакатларининг табиий офатларга қарши молиявий барқарорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида Жаҳон банки ва бошқа ҳамкорлар офатлар хавфини бошқаришнинг манзилли чоралари қаторида, минтақада табиий офатлар хавфини молиялашнинг инновацион механизмлари устида иш олиб бормоқда.

Мисол учун, Жаҳон банки Қирғизистонда яқинда ташкил этилган давлат суғурта ташкилотига хусусий мулкни табиий офатлардан мажбурий суғурта қилиш дастурини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.

Дастлабки натижалар эса умидбахш: 2017 йилнинг май ойида Ўш вилоятида юз берган зилзиладан сўнг, 40 дан ортиқ кўчмас мулк эгаларига жами 6,8 млн. қирғиз сўмига (100 минг АҚШ доллари) тенг суғурта пуллари тўланган.

Бундан ташқари, яқинда Тожикистонда табиий офатлардан сўнг стратегик молиялаш платформасини ишлаб чиқишга оид инвестициявий лойиҳа тасдиқланган бўлиб, у ҳукуматга табиий офатлар учун молиявий режалаштиришни яхшилашга кўмаклашади. Ҳозирги вақтда Марказий Осиёда барқарорликни оширишга қаратилган қўшимча минтақавий чоралар ҳам режалашитирилган, улар ҳам офатлар хавфини молиялаш элементларини ўз ичига олади.

«Бу каби ташаббуслар хавф-хатарларни молиялаш воситаларини аниқлаш ва дунёнинг бошқа давлатларида муваффақият қозонган механизмларни ўрганиш орқали ҳалокатли ҳодисалардан ҳимояланишга ёрдам беради», дейди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук.

Жаҳоннинг илғор тажрибаси

Марказий Осиёда табиий офатлар хавфини молиялаштиришга оид мазкур саъй-ҳаракатлар жаҳон миқёсидаги кўплаб тадқиқотлар ва энг илғор халқаро тажрибага асосланган.

Мисол учун, Қирғизистонда бардошлиликни ошириш лойиҳаси доирасида Жаҳон банки ва Табиий офатлар хавфини камайтириш ва қутқариш жамғармаси (GFDRR) июнь ойида Қирғизистон вакиллари Туркия ва Руминиядан келган ҳамкасблари билан тажриба алмашдилар.

Машғулотлар давомида сўнгги йилларда Туркия фалокатларни суғурта қилиш бирлашмаси (TCIP) ва Руминия Табиий офатларга қарши суғурта бирлашмаси (PAID) томонидан амалга оширилган табиий офатлардан мажбурий суғурта дастурининг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилди. Бу дастур Туркиянинг 48, Руминиянинг эса 20 фоиз аҳолисини қамраб олган.

Марказий Осиё давлатларида юз берадиган табиий офатлар даражаси ва кўлами ҳисобга олинса, табиий офатлар хавфини молиялаштириш барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим элементи бўлиб қолмоқда.

(Жаҳон банки гуруҳи http://www.worldbank.org/terms веб-саҳифасида кўрсатилган шартлар асосида ушбу метериалдан фойдаланишга ижозат берган)

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 3

Фикрлар 0

Captcha