http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/09/27/feature-01
| Терроризм

«Ислом давлати» тарафдорлари интернетда бир-бирларини хоинликда айбламоқдалар

Холид ал-Таий


Ўзларини «Даишграм» деб номлаган ироқлик хакерлар гуруҳи 2017 йилнинг ноябридан бери ИД издошлари орасида унинг мавқеига путур етказиш мақсадида гуруҳнинг интернетдаги ахборот каналлари ва материалларига ҳужум қилиб келган. (File)

Ўзларини «Даишграм» деб номлаган ироқлик хакерлар гуруҳи 2017 йилнинг ноябридан бери ИД издошлари орасида унинг мавқеига путур етказиш мақсадида гуруҳнинг интернетдаги ахборот каналлари ва материалларига ҳужум қилиб келган. (File)

БАҒДОД, Ироқ – «Ислом Давлати» (ИД) сафларидаги тафриқанинг кучайиб бораётган интернетда тобора кўпроқ кўзга ташланмоқда. Гуруҳ аъзолари ва унинг тарафдорлари интернет орқали ўз норозиликларини ифода этмоқдалар.

Очиқ-ойдин хоинлик айбловларидан тортиб, муайян шахсларнинг чет эл разведка идоралари учун жосуслик қилгани ҳақидаги даъволаргача – биргаликда душманлик ва ишончсизлик муҳитини юзага келтирган.

Онлайн нашлар, шу жумладан, ал-Набаа ҳафтаномасининг сайти июнь ойи охирида бир неча маротаба ўзларини «Даишграм» деб атаганлар томонидан хакерлик ҳужумига учраганидан сўнг айбловлар янада авжига чиққан.


ИД тарафдорлари Телеграм иловасида «Заҳарли илон Салилатул-Усома» деб номланган катта материал чоп этганлар. Унда ўтмишда ИДни қўллаб-қувватлаган «Салилат ал-Усома» номи билан танилган саудиялик аёл жосуслик қилиш, гуруҳдаги барқарорликка путур етказиш ва унинг аъзолари орасида низо келтириб чиқаришда айбланган.

ИД тарафдорлари Телеграм иловасида «Заҳарли илон Салилатул-Усома» деб номланган катта материал чоп этганлар. Унда ўтмишда ИДни қўллаб-қувватлаган «Салилат ал-Усома» номи билан танилган саудиялик аёл жосуслик қилиш, гуруҳдаги барқарорликка путур етказиш ва унинг аъзолари орасида низо келтириб чиқаришда айбланган.

Ўтган йил ноябр ойида «Даишграм» ИДга қарши онлайн операцияни бошлаган эди.

Сўнгги ҳужумларнинг бирида хакерлар ал-Набаа журнали тарқатиладиган аккаунтни сохталаштирганлар. Бу гуруҳ аъзолари ва унинг тарафдорлари ўртасида тартибсизлик келтириб чиқарган.

Сохта аккаунт томонидан Photoshop дастурида ўзгартирилган муқова сурати тарқатилган бўлиб, унда ИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ярим яланғоч аёллар қуршовида кўрсатилган.

Унинг устидаги сарлавҳада эса Жаҳон чемпионатига тақлидан: «Халифа ИД футбол жамоасининг 16 босқичга чиққанини байрам қилмоқда», деб ёзилган.

Ал-Бағдодийнинг бошқа бир сурати остига эса «Қора рицар исёни», деган сўзлар битилган эди.

Ҳужум учун масъулиятни «Даишграм» ўз зиммасига олганига қарамай, ИД тарафдорлари Телеграм иловасида «Салилат ал-Усома» номи билан танилган, авваллари ИДни қўллаб-қувватлаган саудиялик аёлни хакерлик ҳужуми учун жавобгар деб атадилар.

«Салилат ал-Усома – заҳарли илон» номли кескин қораловчи танқид ал-Усомани жосуслик ва ИД ҳақида сохта янгиликлар тарқатиш орқали гуруҳни беқарорлаштириш ҳамда аъзолар орасида низо чиқаришда айблайди.

«Адолатсизлик таъсирига тушманг» сарлавҳали пост билан жавоб берар экан, Ал-Усома ИД тарафдорларини бундай айбловларни рад этишга, айбловчиларни эса тавба қилиш ва кечирим сўрашга чақирди.

Ички ихлтилофларни фош қилиш

Шу ва шунга ўхшаш ҳодисалар ИД аъзолари ва тарафдорлари ўртасида кескин низоларни фош қилди, дейди Бағдод университетининг журналистика факултети декани Ҳошим Ҳасан.

«Хиёнат ва яширин маълумотларни тарқатиш ҳақидаги айбловлар террорчилар Ироқ ва Суриянинг катта қисмини назорат қилган вақтларда ҳам янграган эди», деди у Дияруна нашрига.

ИД ўз аъзолари, ҳатто ўз аккаунт ва постлари орқали содиқлигини исботлаганларга ҳам ишонмаслиги сабаб онлайн тармоқда бу жуда кескин кўриниш олди.

Тарафдорлар мунтазам равишда диёнатсизлик ва кўп ҳолларда душман билан ҳамкорлик қилаётган икки юзли жосусликда айбланадилар, деди Ҳассан.

Муфассал аксилтеррор стратегия доирасида «гуруҳ қуролдан айрилган бўлса-да, хавф туғдиради, шу сабаб бу тафриқани янада чуқурлаштирш устида ишлаш зарур», деди у.

ИДнинг ташвиқот машинасига қарши миллий ва халқаро саъй-ҳаракатлар давом этмоқда ва гуруҳни тарғиб этаётган ўн минглаб аккаунтлар, саҳифалар ва веб-сайтларни муваффақиятли равишда ёпилмоқда, деди у.

«ИД сайтига қарши амалга оширилган хакерлик ҳужуми муваффақиятли ва самарали бўлди», деди у. «Ўйлаймизки, агар шундай давом этса, «Даишграм» гуруҳга ич-ичидан зарба берувчи қудратли кучга айланади ва аъзолар ўртасида низо келтириб чиқариб, гуруҳни тафриқага солади.»

ИД аккаунтлари нишонда

Ироқ разведка хизматлари ИД тарафдори бўлган аккаунтларни нишонга олаётган техник жиҳатдан зийрак хакерларни жалб қила олди, деди хавфсизлик бўйича таҳлилчи Фадел Абу Рағиф.

Бу хакерлар кўплаб аккаунтларга кирганлар ҳамда у ердан гуруҳ режаларини фош этувчи ва сирли тармоқларини бузиб ташловчи маълумотларни олганлар, деди у Дияруна нашрига.

Бу гуруҳ аъзолар орасида тафриқани кучайтирди ва гуруҳнинг ёллаш фаолиятига тўсиқ бўлди, деб қўшимча қилди у.

Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раҳбари, ироқлик журналист Иброҳим ал-Сирожийнинг сўзларига кўра, ИД ўзининг мураккаб онлайн армиясига эга бўлган.

Facebook, Twitter ва Telegram иловалари каби ижтимоий тармоқларда гуруҳ ва унинг тарафдорларига тегишли экстремистик мафкурани тарғиб қилувчи ва глобал террорчилик ҳужумларига чақирувчи жуда кўп сохта аккаунтлар бўлган, деди у Дияруна нашрига.

Бу аккаунтларнинг кўпи ёпилган, аммо анчагинаси ҳали ҳам сақланиб қолмоқда, деди у.

Шунга қарамай, «ИД веб-сайтларининг хакерлик ҳужумига учраши ва уларнинг контенти устидан назорат ўрнатилиши гуруҳ тузилмасига жиддий зарар етказмоқда», деди у. «Гуруҳ аъзолари ҳеч кимга ишонмай қўйганлар».

Сизга мақола ёқдими?
3
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha