Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-28 | Таҳлил

Кремлпараст оммавий ахборот воситалари Карвонсаройни қоралаш кампаниясини бошлади


Россия президенти Владимир Путин «Газпром» раҳбари Алексей Миллер билан бирга қурувчи кема бортида, 2017 йил олинган сурат. «Газпром» Путин ва унинг атрофидагилари учун ноқонуний бойиш воситаларидан бири бўлиб қолмоқда. Маълум бўлишича, «Газпром»нинг Тожикистондаги фаолиятига оид мақола Карвонсаройга қарши кенг кўламли ахборот хуружининг бошланишига сабаб бўлган. (Кремль)

Россия президенти Владимир Путин «Газпром» раҳбари Алексей Миллер билан бирга қурувчи кема бортида, 2017 йил олинган сурат. «Газпром» Путин ва унинг атрофидагилари учун ноқонуний бойиш воситаларидан бири бўлиб қолмоқда. Маълум бўлишича, «Газпром»нинг Тожикистондаги фаолиятига оид мақола Карвонсаройга қарши кенг кўламли ахборот хуружининг бошланишига сабаб бўлган. (Кремль)

Карвонсарой

Кремлга алоқадор ОАВ, мустақил деб кўриладиган янгиликлар сайтлари, нодавлат ташкилотлар ва интернет троллари Марказий Осиё бўйлаб Москванинг тажовузкор фаолиятини фош этувчи мақолаларидан сўнг, Карвонсаройга қарши қоралаш кампаниясини бошлаб юбордилар.

Кампания моҳиятидан англашиладики, Россия президенти Владимир Путин ва унинг режими энг кўп қўрқадиган нарса – руслар ва русийзабонларнинг ҳақиқатни англаб етишидир.

Келишилган ҳужумга Карвонсаройнинг «Газпром» ҳақидаги мақоласи сўнгги томчи бўлиб хизмат қилди. Бу руслар учун нозик мавзу, боиси «Газпром» Путин ва унинг атрофидагилари учун асосий бойиш манбаи ҳамда сиёсий манипуляция воситаси ҳисобланади.


8 сентябрь куни чоп этилган «арзон» видеолавҳада ниқоб таққан бошловчи Карвонсарой нашри фаолиятини қоралашга уринган. YouTube фойдаланувчилари эса уни Россия ташвиқотчиси дея мазах қилганлар. (Файл)

8 сентябрь куни чоп этилган «арзон» видеолавҳада ниқоб таққан бошловчи Карвонсарой нашри фаолиятини қоралашга уринган. YouTube фойдаланувчилари эса уни Россия ташвиқотчиси дея мазах қилганлар. (Файл)

Карвонсаройнинг «Газпром Тожикистоннинг нефть-газ конлари борасидаги умидларини йўққа чиқарди» деб номланган 8август кунги мақоласида компания углеводород заҳиралари мавжудлиги тасдиқланганлигидан кейин ҳам Тожикистондан чиқиб кетишга қарор қилгани ҳақида сўз боради.

Таҳлилчилар мақолада «Газпром»нинг Тожикистонга ўзини ҳақиқий ҳамкордек кўрсатишини, аслида эса ўз манфаатларинигина кўзлашини танқид қилган эдилар.

Бунга жавобан, Кремль 14 сентябрь куни постсовет ҳудуди, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларига мўлжалланган, Москва қаноти остидаги «Евроосиё ритми» номли нодавлат веб-порталидан фойдаланиб мақола чоп этди.

Карвонсаройни бадном қилишга уриниш билан бирга, мақоладан кўплаб шубҳали даъволар ўрин олган. Жумладан, унда Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё равнақидан ҳеч қандай иқтисодий манфаати йўқлиги таъкидланади. Мақоланинг асосий қисми «Газпром»ни минтақа аудиторияси кўз ўнгида ҳимоя қилишга бағишланган.

Мақолада «Газпром» хусусий компания дея таъкидланади, бу билан ўқувчиларни унинг Кремль билан алоқадор эмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилинган. Аммо, бунга қарши кўплаб далиллар мавжуд.

Мақола муаллифи Тожикистонда «Газпром»ни бир-бирига тамоман зид бўлган икки қиёфада тасвирлар экан, мақоладан кўзланган мақсадни очиқлай олмаган: бир томондан, у акциядорларнинг маблағини қимматбаҳо бурғилаш ишларига йўналтиришга изн бермаган ва Тожикистондаги фаолиятини қисқартиришини шу билан изоҳлаган қатъий компания бўлса, бошқа томондан Тожикистонда «энергетик хавфсизликни таъминловчи» альтруист стратегик ҳамкор сифатида гавдаланган.

Иккинчи даъво Россиянинг собиқ «Газпром» мижозлари, айниқса Украина ва Грузияга нисбатан муносабатига зид келади – бу икки мамлакат Кремль истакларини бажармаганидан сўнг, қишки мавсумда бир неча бор газ тармоқларидан узиб қўйилган эди.

«Юзингни кўрсат»

Шунингдек, 9 сентябрь куни Кремль қўллаб-қувватловидаги «Правда ньюс» нашри ҳам Карвонсарой ва мувофиқлашган оммавий ахборот воситалари «ақлдан озгани» ҳақида мақола чоп этди.

Мақола YouTube тармоғидаги «Паноҳгоҳ» («Убежище») каналида чоп этилган Карвонсарой фаолияти ҳақидаги видеолавҳага асосланади. Видео муаллифи сайтдаги мақолаларни танқид қилган, муҳаррирлар ҳамда ёзувчиларни қоралаб, уни сариқ матбуот деб атаган ва «нопрофессионал» украиналик ташвиқотчиларга қиёслаган.

Противогаз тақиб олган видеолавҳа муаллифи ўзини ерости бункерига ўхшаш жойда тасвирга олган.

Мақола ва видеолавҳа Толибон қўмондони Россия ва Эрон жангариларга мактаб ва масжидларни вайрон қилишни буюргани ҳақидаги Карвонсарой мақоласига алоҳида эътибор қаратган.

Видео муаллифининг кремлпараст эканлиги аниқ, у жумладан, «АҚШнинг Қозоғистондаги ҳарбий биолабораторияси. Янги тафсилотлар» ва «Ўйин эмас, қирғин бу. АҚШ Марказий Осиёда» каби видеоларни ҳам жойлаштирган.

Томошабинлар мазкур YouTube каналини нохолисликда айбламоқдалар.

«Россия ташвиқотчиси, аввал юзингни кўрсат», деди изоҳ қолдирганлардан бири.

«Сиз русларга Марказий Осиё нима учун керак? Тарихан Марказий Осиё ерлари русларга тегишли бўлмаган ва бўлмайди ҳам», дейди яна бири.

Сохта янгиликлар, ёлғон-яшиқ ва ташвиқот

«Паноҳгоҳ» YouTube канали муаллифи Марказий Осиё ва ундан ташқарида ўз ҳатти-ҳаракатларини фаоллаштираётган Россиянинг онлайн тролларигаяққол мисолдир.

Бундай троллар Кремль тарафидан олиб борилувчи кенг миқёсли гибрид уруши кампаниясининг бир қисмидир. Кремль геосиёсий манфаати бўлган давлатларда дезинформация ва «юмшоқ куч» сиёсатини юритиш учун электрон ОАВ, машҳур форумлар ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланади.

Бу ҳудуд Марказий Осиёни ҳам ўз ичига олади. Москва бу ерларни анъанавий тарзда ўз таъсири доирасидадеб билади.

«Правда»нинг мақоласи Кремль қаноти остидаги бошқа веб-сайтларда ҳам қайта чоп этилди. Мазкур оммавий ахборот воситалари ўз вақтида Кремль Толибонларга маблағ ва қурол етказиб бераётгани ҳақидаги кўплаб далилларга путур етказишга уринган эдилар. Украинада Россия тарафидан қўллаб-қувватланадиган айирмачилар фаолиятини ёритиб борадиган ва кўп ҳолларда «сохта янгиликлар» чоп этадиган «Русская весна» сайти шулар жумласидандир.

Масалан, 6 сентябрь куни «Русская весна» сайтида чоп этилган материалда Суриядаги «Ислом давлати» (ИД) «жангари»сининг АҚШ гўёки ИДни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги иқрори келтирилган. (Бу даъво Кремль тарафидан бот-бот янграб туради).

Мақола билан бирга келтирилган видеолавҳани синчиклаб ўрганиш натижасида, бу – русийзабонларни лақиллатиш, араб тилида айтилган сўзларга мос келмайдиган субтитрларни келтириш орқали уларни ўз тасдиғини топмаган фитна назариясига ишонтириш йўлидаги беўхшов уриниш эканлиги маълум бўлди.

Бу Карвонсаройнинг Кремль нашрлари нишонига айланиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.

13 март куни Карвонсаройда Россиянинг «Спутник» янгиликлар агентлиги ёлғон тарқатиш ва вазиятни бўрттириб кўрсатишга уринаётгани ва бу билан Афғонистонда ваҳима келтириб чиқармоқчи экани ҳақидаги мақола чоп этилган эди.

«Спутник» 16 март куни Карвонсаройга қарши жавоб мақоласи билан зарба беришга уринди, орадан бир ҳафта ўтиб эса, у Афғонистон миллий хавфсизлик раёсатининг (NDS) собиқ раҳбари Амрулло Солиҳ ҳақида янада кўпроқ «сохта хабарлар, ёлғон-яшиқ ва ташвиқот» тарқатиш устида «ушланди».

«Спутник» мақоласи эълон қилинганидан бир неча соат ўтгач, афғон расмийси ўзининг Twitter саҳифасида: «Ахлоқий тубанлик даври. @SputnikInt нашрининг (Афғонистондаги) форс бўлими асосан сохта хабарлар, ёлғон-яшиқ ва ташвиқотдан иборат», деган хабар қолдирган.

Ёлғонни кўра билиш

Кремлнинг ёлғонларидан чарчаган Марказий Осиёликлар Карвонсаройни қўллаб-қувватламоқдалар.

«Карвонсарой сайти – қизиқарли манба, ундан Қозоғистонда ҳар доим ҳам ўқиш имкони бўлмаган Россияга оид хабарларни топиш мумкин. Қозоғистон ва Россия иттифоқдош давлатлар ҳисобланади, бироқ сиёсатда, жумладан, халқаро муносабатларимизда кўз илғамас тангликлар доим мавжуд бўлган», дейди 32 яшар олмаоталик Ербол Аҳмедов Карвонсарой билан суҳбатда.

«Бу ҳолатда Россия ва биздаги кўплаб қозоқ оммавий ахборот воситалари Кремлнинг зиддиятли ташқи сиёсатига оид маълумотларни «элакдан ўтказадилар». Карвонсарой ҳамма нарсани ўз номи билан аташи ва «иттифоқчимиз» аслида ким эканлигини билдириб туриши таҳсинга лойиқ», дейди у.

Бишкеклик 39 яшар Асел Кидированинг Карвонсаройга айтишича, «Россия оммавий ахборот воситалари президент Путинни доим мақтайди. Уни бирор марта танқид қилишганини эслолмайман.»

«Бу чиндан ҳам холис ёндашувми? Мен кўпроқ Карвонсаройга ишонаман. Россиянинг ташвиқоти нимани эътиборсиз қолдираётганини билгим келганида шу нашрни ўқийман», деди у.

«Мен Карвонсаройда Россиянинг сохта хабарларини фош этувчи мақолани ўқидим. Бундай сохта ҳикоялар жуда жўн усулда тайёрланади. Албатта, бу каби қатъий далиллардан сўнг Карвонсаройга ишонч ортади, Россия оммавий ахборот воситаларининг обрўси эса тушиб боради», деди тошкентлик Юрий Макаров Карвонсаройга.

«Кремлга қарши бошқа нашрлар ва сайтлар Украина ва Россиядаги воқеалар бўйича шундай (фош қилувчи) чиқишлар қиладилар, Лапшеснималочнаясайти – шулар жумласидан. Бу борада Карвонсарой Ўзбекистондаги ягона сайт, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 35

Фикрлар 2

Captcha
Comment bubble | 2018-10-07

Бугунги кунда энг ифлос сиёсат – Россия сиёсатидир. Россия ҳукуматидаги сиёсатчилар ўтакетган қабиҳ, уларда инсонийликдан асар ҳам қолмаган!

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-09-30

Катта сиёсат жуда ифлос нарса, разведка хизматлари эса шу ахлатни титишни яхши кўради. Агар давлат раҳбари шундай одам бўлса, унинг атрофидагилар ҳам ундан яхши бўлмайди. Марказий Осиё қаршиликларга қарамай биргаликда қолишга ҳаракат қилиши керак.

Жавоб бериш