Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-10-03 | Инсон ҳуқуқлари

Суратларда: Қозоғистонда одам савдосига қарши кураш бўйича симуляция машқлари ўтказилди

  • 
Актёр фермада ишчиларни қул қилиб ишлатаётган хўжайин ролини ўйнамоқда. Қуллар – замонамиз воқеликларидан бири, дейди 27 сентябрь куни Қосшида ўтган машғулотлар ташкилотчилари. (Айдар Ашимов)

    Актёр фермада ишчиларни қул қилиб ишлатаётган хўжайин ролини ўйнамоқда. Қуллар – замонамиз воқеликларидан бири, дейди 27 сентябрь куни Қосшида ўтган машғулотлар ташкилотчилари. (Айдар Ашимов)

  • 
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 27 сентябрь куни Қосшида ўтган симуляция машқлари чоғида одамфурушни ҳибсга олиб, қулга айлантирилган ишчиларни озод қилмоқда. (Айдар Ашимов)

    Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 27 сентябрь куни Қосшида ўтган симуляция машқлари чоғида одамфурушни ҳибсга олиб, қулга айлантирилган ишчиларни озод қилмоқда. (Айдар Ашимов)

  • 
27 сентябрь, Қосши қишлоғидаги машқлар чоғида фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаш мақсадида қизларни ўғирлаган гумондорлар қамоққа олинди. (Айдар Ашимов)

    27 сентябрь, Қосши қишлоғидаги машқлар чоғида фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаш мақсадида қизларни ўғирлаган гумондорлар қамоққа олинди. (Айдар Ашимов)

  • 
Қосшида 27 сентябрь кунги машғулотларда одам савдосида гумон қилинганлардан бирини ўйнаётган актриса. У автомобилидан чиқмай, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимига ўзининг айбсиз эканини исботлашга уринмоқда. (Айдар Ашимов)

ЕХҲТнинг 27 сентябрь кунги тадбири учун танланган бино тутқун аёллар сақланаётган исловатхона вазифасини ўтаб берди. (Айдар Ашимов)

    ЕХҲТнинг 27 сентябрь кунги тадбири учун танланган бино тутқун аёллар сақланаётган исловатхона вазифасини ўтаб берди. (Айдар Ашимов)

  • 
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари машқларда иштирок этаётган аёллар тутқунликда ушлаб турилган исловатхонага бостириб киришга тайёрланмоқда, 27 сентябрь, Қосши. Полиция ходимаси ичкаридагилар эшикни очиши учун ўзини қўшни аёлдек кўрсатмоқда. (Айдар Ашимов)

Тутқунликда ушлаб турилган ва фоҳишалик қилишга мажбурланган қиз ролини ижро этаётган актриса. ЕХҲТ машқлари, 27 сентябрь, Қосши. (Айдар Ашимов)

    Тутқунликда ушлаб турилган ва фоҳишалик қилишга мажбурланган қиз ролини ижро этаётган актриса. ЕХҲТ машқлари, 27 сентябрь, Қосши. (Айдар Ашимов)

  • 
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва кузатувчиларга кўра, одамфурушлар кўпинча ўз қурбонларини калтаклайдилар ва гиёҳвандликка ўргатадилар. Суратда акс этган актриса ана шундай қурбонлардан бирининг ролини ижро этмоқда, 27 сентябрь, Қосши. (Айдар Ашимов)

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 27 сентябрь куни Қосшидаги симуляция машқлари доирасида ташкил этилган исловатхона қўриқчилари ва қўшмачиларни «қўлга олмоқда». (Айдар Ашимов)

    Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 27 сентябрь куни Қосшидаги симуляция машқлари доирасида ташкил этилган исловатхона қўриқчилари ва қўшмачиларни «қўлга олмоқда». (Айдар Ашимов)

  • 
Терговчи 27 сентябрь куни Қосшидаги машқлар доирасида ташкил этилган шартли исловатхонада ашёвий далилларни (улар орасида гиёҳвандлик моддаси учун ишлатилган шприц ҳам бор) тўпламоқда. (Айдар Ашимов)

27 сентябрь куни ҳуқуқ-тартибот органларининг Қосшидаги машғулотлари давомида одам савдоси қурбонлари ролини ижро этаётган актрисалар. (Айдар Ашимов)

    27 сентябрь куни ҳуқуқ-тартибот органларининг Қосшидаги машғулотлари давомида одам савдоси қурбонлари ролини ижро этаётган актрисалар. (Айдар Ашимов)

Айдар Ашимов

ОСТОНА – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) 24-30 сентябрь кунлари Қозоғистонда одам савдосига қарши кураш бўйича симуляция машғулотларини ўтказди. Симуляция машқларига профессионал актёрлар жалб этилди.

«ЕХҲТга аъзо 14 мамлакат ва ҳамкор давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари, меҳнат инспекциялари, молиявий тергов бўлинмалари, прокуратура идоралари, нодавлат ташкилотлар ва ижтимоий хизматларининг 50 дан ортиқ мутахассислари Оқмола вилоятининг Қосши қишлоғида бир ҳафта давом этган симуляция машғулотларида қатнашдилар», дейилади ЕХҲТ баёнотида.

«Биз турли соҳа мутахассислари, жумладан, молиявий тергов бўлинмалари, ижтимоий ва миграция хизматлари, адвокатлар ва нодавлат ташкилотларни жалб этиш орқали ЕХҲТ ҳудуди бўйлаб идоралараро ва кўп йўналишли тармоқни яратишга ҳаракат қилмоқдамиз», деди ЕХҲТнинг одам савдосига қарши кураш бўйича координатори вазифасини бажарувчи Валиант Ричи.

Полиция ходимлари 27 сентябрь куни Қосшидаги машқлар учун ташкил этилган исловатхона қўриқчилари ва қўшмачиларини «қўлга олмоқда». Машғулотлар сценарийлари оператив бўлинмаларга одам савдосига қарши кураш бўйича самарали чоралар ишлаб чиқишга имкон берди. (Айдар Ашимов)

«Бизнинг симуляция машқларимиз реалистик ва амалий бўлиб, иштирокчи давлатларнинг қурбонларни аниқлаш, одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларни тергов қилиш ва жиноятчиларни жавобгарликка тортиш қобилиятини кучайтириш мақсадида алоқадор соҳаларни ҳам қамраб олади», деди у.

Бу машқлар ЕХҲТнинг «янги, давлатлараро ва идоралараро ёндашув орқали одам савдоси қурбонларини аниқлаш ва уларга ёрдам беришни яхшилаш» йўлидаги ташаббусларидан биридир, дейилади баёнотда.

Баёнотда айтилишича, Қозоғистон бош прокурори ўринбосари Андрей Лукин «халқаро ҳамкорликнинг ниҳоятда муҳим эканини» таъкидлаган.

«Одам савдосига қарши кураш самарадорлиги турли мамлакатлардаги ижрочи органларнинг мувофиқлашган ва тартибли ҳатти-ҳаракатларига боғлиқ», деди у. «14 та аъзо мамлакат иштирокидаги ушбу симуляция машқларидан кўзланган мақсад – ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва бу жиноятга қарши саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдир.»

Одам савдосига қарши кураш чоралари симуляцияси

Лойиҳа ташкилотчиларининг сўзларига кўра, жонли машғулотлар одам савдоси қурбонларини аниқлаш ва қутқаришга қаратилган.

«Илк маротаба рус тилида олиб борилган мазкур инновацион курс одам савдосига қарши кураш чораларини машқ қилишга қаратилган», деди Остонадаги ЕХҲТ дастурлари идорасининг ҳарбий-сиёсий бўлими ходими Асел Каратаева Карвонсарой нашрига.

«Машғулотлар реал воқеаларга асосланган ва профессионал актёрларни жалб этган ҳолда ташкил этилди», деди у.

«Машғулотлар асносида мажбурий меҳнат ва жинсий эксплуатация ҳолатлари учун шартли исловатхона, қурилиш майдони ва қишлоқ хўжалиги майдонлари ташкил этилди. Оператив бўлинмалар одам савдосига қарши кураш бўйича самарали чораларни машқ қилдилар.»

«(Одам савдосига қарши кураш бўйича) бундай форматдаги симуляция машқларини ўтказиш ғояси ЕХҲТга тегишли», дейди ташкилотнинг Остонадаги идораси раҳбарининг ўринбосари Диана Дигол Карвонсаройга.

ЕХҲТнинг одам савдосига қарши курашга бағишланган аввалги машғулотлари январь ойида Италиянинг Виченца шаҳрида ўтказилган эди.

ЕХҲТ хабарига кўра, ушбу машғулотлар иштирокчиларда, жумладан, Италия давлат прокурори Давид Манчинида катта таассурот қолдирган. У бундай ёндашувни «ўта ноёб» ва «ҳайратланарли» натижаларга эга, дея юқори баҳолади.

«Барча иштирокчилар учун воқелик ва симуляция ўртасида деярли ҳеч қандай фарқ қолмаган», деди Манчини.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha