Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Қозоқлар Хитой Шинжонидаги ноқонуний ҳибслар ҳақида сўзламоқдалар

AFP

Қозоқ фуқароларининг оила аъзолари 1,5 миллионга яқин этник қозоқлар яшайдиган Шинжонда маҳаллий Хитой расмийлари тарафидан кенг кўламли ҳибслар тўлқинига дуч келмоқдалар. Улар энди бу ҳақда сўзлай бошлаганлар. (Алехандер Платонов/AFPTV/AFP)

ОЛМАОТА – Этник қозоқлардан бўлган Акикат Калиолла Хитой жанубидаги олис Шинжон вилоятида ўтган ёшлигига назар солар экан, бу жой табиатининг мислсиз гўзаллиги ва аксари мусулмонлардан иборат аҳолига хос бўлган ранг-баранг тўйларни эслайди.

Бироқ, эндиликда у ўсиб-улғайган, минтақадаги энг ёпиқ ҳудудлардан ҳисобланувчи Эмин округида, Пекин «айирмачи унсурлар» деб атайдиганлар сабабли хавфсизликка таҳдид юзага келмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертлар гуруҳининг маълумотларига кўра, ушбу минтақанинг миллиондан ортиқ аҳолиси суддан ташқари тартибда сиёсий «қайта тарбиялаш» марказларида сақланмоқда.

Август ойида расмий Пекин бу даъволарни «мутлақо ёлғон» деб атаган эди.

2 йилдан бери Хитойда яшаб келаётган қозоқ аёлининг турмуш ўртоғи Жениснур Аятхан ўзининг мунтазам равишда ҳибсга олинишини айтади. (AFP)

2 йилдан бери Хитойда яшаб келаётган қозоқ аёлининг турмуш ўртоғи Жениснур Аятхан ўзининг мунтазам равишда ҳибсга олинишини айтади. (AFP)

Хитойлик 41 яшар этник қозоқ Сайрагул Сауйтбай суд ҳукмини кутмоқда, 13 июль, Жаркент, Қозоғистон. У Қозоғистондаги оиласига қўшилиш мақсадида Хитой-қозоқ чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланган ва 1 август куни шартли жазога ҳукм қилинганди. Жанубий Хитойда юз минглаб мусулмонлар сақланиши айтиладиган махфий «ахлоқ тузатиш» лагерьлари унинг суд жараёнида муаммога айланган. (Руслан Пряников/AFP)

Хитойлик 41 яшар этник қозоқ Сайрагул Сауйтбай суд ҳукмини кутмоқда, 13 июль, Жаркент, Қозоғистон. У Қозоғистондаги оиласига қўшилиш мақсадида Хитой-қозоқ чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланган ва 1 август куни шартли жазога ҳукм қилинганди. Жанубий Хитойда юз минглаб мусулмонлар сақланиши айтиладиган махфий «ахлоқ тузатиш» лагерьлари унинг суд жараёнида муаммога айланган. (Руслан Пряников/AFP)

25 сентябрь куни Пекинда ХХР бош вазири ўринбосари Хан Чжен (ўнгда) Қозоғистон бош вазири ўринбосари Асқар Мамин билан қўл сиқишмоқда. Хитойдаги этник қозоқларга нисбатан инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ айбловлар ортидан Остона ва Пекин ўртасидаги муносабатлар синовга дуч келган. (Линтао Жанг/AFP)

25 сентябрь куни Пекинда ХХР бош вазири ўринбосари Хан Чжен (ўнгда) Қозоғистон бош вазири ўринбосари Асқар Мамин билан қўл сиқишмоқда. Хитойдаги этник қозоқларга нисбатан инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ айбловлар ортидан Остона ва Пекин ўртасидаги муносабатлар синовга дуч келган. (Линтао Жанг/AFP)

Ҳақ-ҳуқуқли инсонлар

Олмаотада AFPга интервю берган 34 яшар мусиқачи Калиолланинг айтишича, у шу йили ота-онаси ва икки укаси билан алоқани йўқотган. Калиоллага кўра, улар ана шу лагерлардан бирига жойлаштирилганлар.

«Уларнинг одамларга, айниқса, менинг ота-онамга нисбатан муносабати ғайриқонуний», дейди у.

«Ахир улар чорва моллари эмас, ҳақ-ҳуқуқи бор инсонлар-ку. Отам ҳам, онам ҳам кекса одам ва соғлиқлари яхши эмас.»

Марказий Осиё билан чегарадош Шинжон вилоятида 1,5 миллионга яқин этник қозоқлар яшайди. Бу жой аллақачон этник зиддиятлар марказига айланиб улгурган.

Яқин-яқингача давлат тарафидан бўлаётган босимлар уларни четлаб ўтар, бу муаммодан асосан, минтақа аҳолиси орасида кўпчиликни ташкил этувчи мусулмон уйғурлар шикоят қилиб келишарди.

Бироқ, Калиолла – чегара оша ўз қариндошларидан ажраб қолган кўп сонли қозоқлардан бири, холос. Эндиликда Хитой расмийлари этник қозоқларга ҳам ўз қарашларини сингдира бошлаганлар.

Калиолла ўзи ёки яқинлари лагерларга жойлаштирилган «100 га яқин кишини» билишини айтади.

«Улардан кўпчилигининг турмуш қурганига ўзим гувоҳ бўлганман», дейди у.

У оила аъзолари билан ярим йил ичида бир мартагина, август ойида боғлана олган. Ўшанда укаси Шинжон расмийларининг талабига кўра у билан алоқага чиққан эди.

У Калиолладан яқинларининг аҳволи ҳақида «оқибатини ўйламай» гапиришни бас қилишни, сабаби бу уларга фақат зарар келтиришини айтган.

Шинжондаги мусиқа мактабида ўзининг бўлажак рафиқаси (Қозоғистон фуқароси) билан танишиб, Қозоғистонга кўчиб келган Калиолланинг айтишича, унинг отаси Эмин округида полиция тарафидан содир этилган адолатсизларга қарши чиқиб келгани сабабли оила расмийлар нишонига айланган.

«Отам у ерда юрист бўлиб ишларди. Қозоқ халқига нисбатан босим кучайгача, отам Пекиндаги марказий ҳукуматга мурожаатнома йўллаган эди», деди у AFPга.

«Бизга ёрдам беринг!»

Маданияти ва дини сабабли мунтазам равишда босимга учраб келишини айтадиган кўпчилик уйғурлардан фарқли ўлароқ, қозоқлар узоқ вақт давомида ўз тарихий ватанлари ва Хитой ўртасида эркин ҳаракатланган.

Бу эркинликлар Тибетдаги назорат чоралари билан танилган муросасиз амалдор – Чен Суанго 2016 йилда Хитой коммунистик партияси раҳбари бўлганидан сўнг барҳам топди.

Хитой Шинжонда радикаллар тарафидан содир этилгани гумон қилиган бир қатор ҳужумларни босим чоралари учун баҳона сифатида келтирган.

Минтақадаги этник озчиликларнинг ҳақ-ҳуқуқлари билан боғлиқ хавотирларнинг кучайиши ортидан қўшни Қозоғистон бехосдан сўзловчиларнинг диққат марказидан ўрин олди.

Қозоғистон расмий шахслари вазият юзасидан хавотир билдирган бўлса-да, айнан лагерлар ҳақида гапиришдан бош тортмоқдалар.

Бироқ, яқинлари Шинжонда бедарак йўқолган оддий қозоғистонликларнинг ўзлари эса Олмаотадаги матбуот анжуманлари чоғида рўйирост гапириб, умидсизлик ва айрилиқ ҳақидаги ҳикояларини сўзлаб берганлар.

Аёллардан бири – Гавҳар Курманалиева журналистларга: «Саккиз ойдан бери ҳеч қандай дом-дарак йўқ! Илтимос, бизга ёрдам беринглар!» деб хитоб қилган.

Курманалиева унинг эркак қариндоши (Қозоғистон фуқароси) чегарадаги савдо туманида Хитой полицияси томонидан ушланганини айтган.

Унинг ортидан Муратхан Касенгази ўз ҳикоясини сўзлаб берган. Маълум бўлишича, унинг рафиқаси – яна бир қозоқ паспорти соҳибаси – 2017 йил декабрда Хитойга даволаниш учун борган ва у ерда ҳибсга олинган.

Сўнгги вақтларда Қозоғистон Хитой фуқароси бўлган этник қозоқ аёлини депортация қилишдан бош тортгани сабабли Хитойнинг ғазабига учраш хавфи остида қолганди. Судланувчи турмуш ўртоғи ва болалари бағрига қайтиш мақсадида чегарани ноқонуний кесиб ўтганини тан олган.

Сайрагул Сауйтбай исмли бу аёл Пекин расмийлари тарафидан қайта тарбиялаш лагерида мажбуран ишлатилгани ва у ерда 2500 нафар этник қозоқ ушлаб турилгани ҳақида кўрсатма берганидан сўнг халқаро ОАВ эътиборига тушган эди.

Бахтли якунлар жуда кам

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов август ойида 700 га яқин қозоқ фуқаросининг Хитойдан чиқиб кета олмаётгани билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан Пекин билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

Бу саъй-ҳаракатлар айрим ҳолларда ўз самарасини берган кўринади.

2016 йилда Гўзалнур Женискази қариндошларини кўриб келиш учун Хитойга йўл олади. Бу қисқа сафар бўлгани сабабли, 4 ойлик гўдагини уйдагиларига ташлаб кетади.

Аммо якунда у бир неча ойни уй қамоғида ўтказган, қозоқ паспортини йўқотиб қўйганидан кейин эса, қисқа муддатга ҳибсда ҳам ушлаб турилган. Бу ҳақда у AFP мухбирларига сўзлаб берган, улар Олмаотадаги автобус бекатида аёлнинг оиласи билан учрашган вақтдаги ҳаяжонли ҳолатига гувоҳ бўлганлар.

«Мен Қозоғистоннинг Урумчидаги консулхонаси ёрдами билан озодликка чиқдим», деди у қизини маҳкам бағрига босар экан.

Бироқ, воқеаларнинг кўпи бундай бахтли якун топмайди.

Таҳлилчиларга кўра, Хитойнинг иқтисодий сахийлигига қарам бўлган ва унинг триллион долларлик савдо ва инфратузилмаси тараққиётида муҳим рол ўйнашга интиладиган Марказий Осиё мамлакати қандайдир талаблар қўйишга қодир эмас.

«Қозоғистоннинг Хитой устидан деярли ҳеч қандай таъсирга эга эмас», дейди олмаоталик сиёсатшунос Айдос Сарим AFP билан суҳбатда.

«Хитой Европа Иттифоқи ва АҚШ олдида ҳам эгилмайдиган бўлса, Қозоғистон ҳақида нимаям дердик?».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500