Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-10-10 | Хавфсизлик

Россия ҳарбий разведкасининг қўпол хатолари ошкор бўлмоқда


Россия ҳарбий разведкасининг жосуслари деб гумон қилинган тўрт нафар шахс, 10 апрель, Амстердам (Нидерландия). Тахминларга кўра, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига (КҚТТ) хакерлик ҳужуми уюштиришга уринганлари учун Дания ҳукумати уларни мамлакатдан чиқариб юборган. (Нидерландия мудофаа вазирлиги)

Россия ҳарбий разведкасининг жосуслари деб гумон қилинган тўрт нафар шахс, 10 апрель, Амстердам (Нидерландия). Тахминларга кўра, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига (КҚТТ) хакерлик ҳужуми уюштиришга уринганлари учун Дания ҳукумати уларни мамлакатдан чиқариб юборган. (Нидерландия мудофаа вазирлиги)

Карвонсарой ва AFP

Россиянинг махфий жанговар разведка бошқармаси нохуш тарзда диққат марказига тушиб қолди – бунга унинг жосуслари тарафидан халқаро миқёсда йўл қўйилган хатоларга алоқадорлиги сабаб бўлган.

Яқинда улар тарафидан амалга оширилган ножўя ҳатти-ҳаракатлар Марказий Осиёда Кремлнинг ўз мавқеини сақлаб туриш йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ операцияларини сўроқ остига қолдиради, бу ўз ўрнида таҳлилчилар ва оддий фуқароларнинг эътиборидан четда қолмаётир.

Марказий Осиё Кремлнинг гибрид урушлари тактикаси нишонига айлангани аниқ, булар сиёсий низо, анъанавий ва ноанъанавий урушлар, кибер-уруш ва таъсир ўтказиш кампанияларини ўз ичига олади.


Россия ҳарбий разведкаси жосуслари апрель ойида КҚТТнинг Ҳаагадаги офиси яқинига жойлаштирилган хакерлик ускуналаридан фойдалангани тахмин қилинади. (Нидерландия мудофаа вазирлиги)

Россия ҳарбий разведкаси жосуслари апрель ойида КҚТТнинг Ҳаагадаги офиси яқинига жойлаштирилган хакерлик ускуналаридан фойдалангани тахмин қилинади. (Нидерландия мудофаа вазирлиги)


Текширувлар натижасида Солсбери воқеаси гумондорларидан бири Россия жосуси бўлгани тасдиқланган. Чапда: Анатолий Чепиганинг 2003 йилги паспорт сурати. Ўртада: Руслан Бошировнинг 2009 йилги паспорт сурати. Ўнгда: Руслан Бошировнинг Британия полиция томонидан эълон қилинган сурати. (Bellingcat)

Текширувлар натижасида Солсбери воқеаси гумондорларидан бири Россия жосуси бўлгани тасдиқланган. Чапда: Анатолий Чепиганинг 2003 йилги паспорт сурати. Ўртада: Руслан Бошировнинг 2009 йилги паспорт сурати. Ўнгда: Руслан Бошировнинг Британия полиция томонидан эълон қилинган сурати. (Bellingcat)

Солсберидаги хатоликлар

Март ойида Британиянинг Солсбери шаҳрида Россиянинг собиқ икки ёқлама жосуси Сергей Скрипаль ва унинг қизини заҳарлаш билан боғлиқ воқеа ана шундай хатоликлардан биридир.

Британия қотиллик содир этишга уринган икки гумондорни заҳарланиш воқеасидан икки кун ўтиб – улар шаҳарга иккинчи бор қайтган вақтда аниқлади. Уларнинг юзлари бир нечта камера, жумладан, Скрипаль хонадони ёнидаги камераларга тушиб қолган.

Путин гумондорларни телевидениеда чиқишга ундаганидан сўнг улар Кремль қаноти остидаги РТ телеканалида эфирга чиқдилар. Эфирда улар гумондорлар – Руслан Боширов ва Александр Петровлар билан фамилиялари бир хил эканлигини тасдиқладилар.

Ноқулай, бироз хавфсираган ҳолда кўриниш берган ва ишонарсиз сўзлаган бу шахслар сайёҳ сифатида Солсберидаги 123 метрлик черков минорасини томоша қилиш учун борганликларини айтганлар.

Россиянинг Фонтана янгиликлар сайти ва инглизларнинг Bellingcat тергов гуруҳи томонидан аниқланишича, гумондорлар пасспортлари деярли кетма-кет рақамларга эга бўлган. Бу эса уларнинг шунчаки саёҳатга келган бизнесмен эканлиги эмас, балки паспортлари бир вақтда берилганига ишора қилмоқда.

Бу хатолик ўхшаш рақамли паспортга эга бошқа жосусларнинг топилишини ҳам осонлаштирди.

Икки ёқлама шахсиятлар

Bellingcat томонидан аниқланган маълумотларга кўра, гумондорларнинг оддий шахс эмаслигига бир қатор белгилар гувоҳлик берган, масалан, Петров мудофаа вазирлигининг телефон рақами билан кўрсатилган.

Шу билан бирга, Bellingcat Руслан Боширов исмли шахс Бош разведка бошқармасининг (ГРУ) юқори лавозимли зобити Анатолий Чепигага жуда ўхшаш эканини аниқлаган.

Ҳатто Кремлга содиқ бўлган таблоид – Комсомольская Правда ҳам шахсни аниқлаш мутахассиси ёрдамида икки киши бир-бирига ўхшаш эканлигини тасдиқлаган.

Тегов веб-сайтлари ва ОАВда Чепиганинг коллеж шараф деворидаги суратларини топишган ва сирли равишда унинг Россия қаҳрамони унвонига эга эканини аниқлашган.

Россия Боширов Чепига эканлигини ва бу исм-фамилияли одам одатда Путин томонидан бериладиган олий унвонга эга одам эканлигини расман инкор этган.

Душанба (8 октябрь) куни Bellingcat «Александр Петров» аслида ГРУ томонидан ишга олинган ҳарбий доктор – Александер Мишкин эканлигини фош этган.

Мишкиннинг исми ва унинг ГРУда ишлаши сешанба куни таниқли русийзабон тергов веб-саҳифаси – «Conflict Intelligence Team» томонидан ҳам мустақил равишда тасдиқланди.

Bellingcat асосчиси Элиот Ҳиггинс ва тадқиқотчи Кристо Грозев Британия парламентида ўтган тадбир вақтида мухбирларга Мишкин Украина ва ажралиб чиққан Преднистровье республикасида махфий операцияларда иштирок этганини айтишган.

Ҳиггинс ва Грозевнинг сўзларига кўра, Мишкин худди Чепига каби 2014 йил кузида Путин томонидан Россия Федерацияси қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

«Bellingcat томонидан олиб борилган тергов натижалари Солсберида ГРУ зобитлари махсус миссия билан бўлгани ҳақида қўшимча эҳтимол беради», деб хулоса қилинади баёнотда.

«Жамоада махсус тайёргарликдан ўтган ҳарбий докторнинг борлиги, миссия шунчаки ахборот жамлаш ёки шпионаж фаолиятидан йироқ бўлганига ишора қилади.»

Ачинарли даражадаги уқувсизлик

Россия разведкаси йўл қўйган хатоликларга яна бир мисол – икки рус «дипломат»ининг Ҳаагадаги Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига (КҚТТ) қарши хакерлик ҳужуми уюштиришга ҳаракат қилганида қўлга олиниши бўлди.

Нидерландия ҳукуматининг 4 октябрь кунги хабарига кўра, шу йилнинг апрель ойида дипломатик паспортга эга рус жосуслари КҚТТ биноси яқинидаги автомобиллар тўхташ жойидан туриб хакерлик ҳужумини уюштирмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган.

Иккита пасспорт рақами деярли кетма-кет бўлган, уларнинг бирида такси чеки бўлиб, гумондор ГРУ идоралари жойлашган кўчадан Москва аеропортига келган. Такси компанияси Россия ОАВига чекнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган.

Bellingcat паспортларни йўл ҳаракати полициясининг қора бозорда мавжуд бўлган маълумотлар базаси билан солиштирганда, гумондор жосуслардан бири ўз машинасини ГРУ идорасида рўйхатдан ўтказгани маълум бўлди. Бу рўйхатда жами 305 та ҳайдовчи бўлган.

Агентларни аниқлашни шу даражада осонлаштирадиган бундай ҳатти-ҳаракатлар «ачинарли даражадаги уқувсизлик» ва «оддий коррупция» белгисидир, деб ёзади Карнеги Москва маркази ходими Александер Габуев ўзининг Twitter саҳифасида. Унинг фикрича, зобитлар йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималар тўламаслик мақсадида шундай қилишган.

Икки ходим ва ГРУ кўп жиҳатдан операция хавфсизлигига эътибор қаратмаганини ҳатто москвалик сиёсатчи ҳам эътироф этди.

Гумондор жосусларнинг суратлари онлайн ресурсларда, жумладан ҳаваскор футбол лигаси ва танишув сайтларида жойлаштирилган бўлиб чиқди.

Москва шаҳар кенгаши депутати Анастасия Брюханова кампания вақтида ГРУ биноси атрофида бир соатча айланиб юрган, сўнг «осонликча дарвозани очиб кирган», аммо уни тўхтатишган.

Кремль ва россиялик ҳарбий амалдорлар киберҳужум борасидаги айбловларни шаҳрламаган бўлса-да, ТИВ матбуот котиби Мария Заҳарова эса уларни Ғарбнинг «жосуслик жазаваси» деб атаб, рад этди.

Киберҳужумни амалга ошириш учун танланган вақт ҳам бежиз эмас, сабаби Россия апрель ойида воқеа жойидан далилларни яширишга улгуриш мақсадида Суриянинг Дума шаҳрига КҚТТ мутахассисларининг киришини қасддан кечиктиришда айбланган эди.

7 апрель куни Россия қўллаб-қувватловидаги Сурия режими исёнчилар қўрғонига қарши кимёвий қурол билан ҳужум қилишда айбланган эди. Ҳужум оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиғи касалхонага ётқизилган.

Ўзгача фикрни бўғиш

Разведкадаги бу каби қўпол хатолардан ташқари, Кремлнинг ўзгача фикрни бўғишга қаратилдан давомли кампанияси Путин режими ҳақида ҳақиқатни сўзламоқчи бўлганлар қандай хавфлар билан юзма-юз келиши ҳақида Марказий Осиёликлар учун қайғули эслатма бўлиб хизмат қилади.

Май ойида Россиянинг азалий танқидчиларидан бўлган украиналик журналист Аркадий Бабченконинг саҳналаштирилган «ўлими» Москванинг уни ўлдиришга қаратилган муваффақиятсиз фитнасини ошкор қилган эди. Бабченко Россия расмийларини ўзгача фикрловчиларни йўқ қилиш, Украина, Сурия ва бошқа мамлакатларда уруш оловини ёқишда айблаган эди.

Режаланган ҳужум «Украинадаги вазиятни беқарорлаштириш» ва «Россияни ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ қўрқувга соладиган шахсни ўлдириш» мақсадида «Россия ҳудудидан туриб амалга оширилди», деб ёзган эди Украина президенти Петр Порошенко ўзининг Facebook саҳифасида.

Апрель ойида «Вагнер гуруҳи» номли Путиннинг махфий армияси ҳақида батафсил мақола ёзган россиялик журналист Максим Бородин Москвада бешинчи қаватдаги квартирасидан шубҳали тарзда «йиқилиб тушган» ва ҳаётдан кўз юмган эди.

Кремлга қарши танқидий чиқишлари билан танилган собиқ россиялик сиёсатчи Денис Вороненков 2017 йилда куппа-кундузи Киев кўчаларининг бирида отиб кетилган, 2016 йилнинг июлида эса Россия ва украиналик журналист Павел Шеремет автомобилининг портлаши ортидан фожиали тарзда ҳалок бўлганди.

Кремль шунингдек, 2006 йилда Лондонда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Александр Литвиненкони радиоактив полоний моддаси билан заҳарлаб ўлдиришда гумон қилинади. У Россия таъқибидан қочиб, Европадан бошпана топгач, Путинни танқид қилган эди.

Россияга қарши турган украиналик сиёсатчи Виктор Юшченко 2004 йилда президент сайловидаги ғалабали юриши вақтидаги диоксин билан заҳарланган ва юзи қўрқинчли ҳолга келган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 27

Фикрлар 0

Captcha